close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

095. Тин сураси

“Тин” – анжир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан,
2. Тури Синин (тоғи) билан,
3. мана шу тинч-осойишта шаҳар (Макка) биланки,
4. ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик.
5. Сўнгра (қариган сари), уни асфаласофилинга (қомати хам бўлишга) қайтардик*.
* “Асфаласофилин” – пастларнинг пасти. Бу сўздан икки хил мазмун олиш мумкин. Биринчиси, таржимадаги қарилик бўлса, иккинчиси кейинги имонли солиҳ бандаларга бериладиган неъматлар зикри далолатига биноан қалбида куфри бўлган мунофиқлар дўзахнинг энг паст жойига юборилишига ишорат бўлиши мумкин.
6. Илло, имон келтирган ва яхши амалларни қилганларга битмас-туганмас ажр (мукофот) бордир.
7. Бас, (эй, инсон!) Шундай бўлгач, жазо (куни)ни инкор этишга сени нима мажбур этмоқда?!
8. Ахир, Аллоҳ (ўша кунда) ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлиси эмасми?!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase