close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

094. Шарҳ сураси

“Шарҳ” – очиш.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. (Эй, Муҳаммад!) Кўксингизни (илму-ҳикматга) кенг очиб қўймадикми?!
2. Сиздан юкингизни олиб қўйдик (енгиллатдик),
3. қайсики, белингизни эзиб турган эди*.
* Белларини эзиб турган юк пайғамбарлик ташвишлари ёки Расул (а.с.)дан содир бўлган баъзи кичик саҳву хатолар. Чунончи “Абаса” сураси тафсирида қайд этилди.
4. Зикрингизни (исмингизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик*.
* Муҳаммад (а.с.) исми Аллоҳнинг исми билан ёнма-ён келадиган жойлар кўп. Масалан, шаҳодат калимасида, азон ва такбирда, хутба ҳамда ташаҳҳудда, шунингдек, Қуръоннинг кўп оятларида (Мд.).
5. Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.
6. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.
7. Бас, (эй, Муҳаммад!) Қачонки, (намоздан) фориғ бўлсангиз, (ўрнингиздан) туринг
8. ва Раббингиз сари рағбат (билан дуо) қилинг!*
* “Даъватдан ёки жиҳоддан фориғ бўлгач, ибодат қилинг!” – деб ҳам тафсир қилинган (Абс. Мд.).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase