ОАВ: ҳибсга олинган ҳоким ўринбосарининг уйидан 1,5 млн доллар ва авиачипта топилди
Биз аввалроқ Юнусобод туман ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушгани ҳақида ёзгандик. Ҳокимнниг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари 5 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди. ОАВда ушбу ишнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди. Jahon нашрининг маълумотларига кўра, ҳоким ўринбосарининг уйидан 1,5 млн доллар пул ва авиачипта топилган.
Коррупцияни мағлуб этиш. Исломий андозалар
Коррупция ҳақида кўп гапирилади, унга қарши курашилади, қонунлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинади, лекин у қандай бўлса, шундайлигича қолавермоқда. Коррупция уни даволаш деярли имконсиз бўлган бутун инсониятнинг касаллигига ўхшайди. Ахир, жисмоний ва ақлий харажатларни талаб қилмайдиган моддий имтиёзлардан воз кечиш қийин.
Австралиялик имом барча замон уламоларига қарши чиқди
Мусулмон олимлар Сидней масжиди имомининг гўёки исломда май тақиқланмаган, деб айтган фикрларини дарҳол кучли танқид остига олдилар – чунки бу мусулмон олимларининг бу борадаги якдил фикрларига яққол зид келади. «Май ичиш исломда тақиқланмаган дея таъкидлайдиган "фатво" ишончли далилларга асосланмаган, - машҳур ислом олими Ваел Шихабнинг сўзларидан иқтибос келтиради. OnIslam.net.
Рухсат берилмаган муносабатларни қандай тўхтатиш мумкин?
Бу дунёда бизни ҳар тарафдан кўнгил суст келадиган нарсалар, васвасалар ўраб туради, уларнинг орасида бартараф қилиш энг қийин бўлгани бу – тақиқланган алоқалардир. Мусулмонлар учун бу ҳозирги кундаги энг муҳим ва долзарб муаммолардан бири. Хусусан, АҚШ олий таълим муассасалари бўйича статистика маълумотларига кўра, талаба йигитларнинг 57%и ва талаба қизларнинг 48%и никоҳдан олдинги жинсий алоқалар қилиш ҳақида маълум қилади.
Хиёнат кўчасидаги Европа
Парижликларнинг ярмидан кўпи (яъни, деярли 52 фоизи) ўз турмуш ўртоқларига хиёнат қилиб туришини тан олдилар. Хиёнат кўчасига кирувчи французларнинг аксарияти мамлакатга келган саёҳлар орасидан топишни мақул кўришар экан. Бу маълумотларни “Халқаро эркак ва аёллар танишуви иши билан шуғулланувчи Gleeden жамияти”, эълон қилди.
Бишкекда «Шапалоқ ботир» номи остида шапалоқлар бўйича ғайриодатий турнир бўлиб ўтди
Унда исталган шахс иштирок этиши мумкин эди. Мукофот фонди 240 минг сомни ташкил қилди. Шундан 150 минг сом ғолибга, 75 минг сом иккинчи ўрин соҳибига тегди, учинчи ва тўртинчи ўрин соҳиблари эса 15 минг сомни бўлиб олдилар. Жами 15 киши иштирок этди.
Дубай магазинларида ҳаром сотишга рухсат берилди
Эндиликда туристлар Дубайда ихтисослашган магазинларда спиртли ичимликлар сотиб олиши мумкин, бунинг учун улардан паспортини кўрсатиш талаб қилинади, холос, дея хабар беради БАА оммавий ахборот воситалари. Аввалроқ туристлар спиртли ичимликларни фақат меҳмонхона, бар ва ресторанларда сотиб олиши мумкин бўлган.
АҚШ давлат қарзлари 22 триллион долларга етди
Иқтисодиёт масалаларидан яхши хабардор бўлган эксперт АҚШнинг улкан қарзларидан кўра кўпроқ бу нарса уларни «хавотирга солмайдиган» президент ва бошқа сиёсатчиларнинг реакциясидан жаҳли чиқади. Фуқаролар тўлаган солиқларнинг дастлабки 500 миллиард доллари келаси йил ушбу қарз бўйича тўловларга, яъни – беҳуда кетади.
Арсенал ҳаромдан тўлиқ воз кечди
Туланинг «Арсенал» клуби футболчилари исломда ҳаром саналган чўчқа гўштидан тайёрланган таомлардан клуб таомномаси доирасида ҳеч қачон истеъмол қилмайдилар. Бу ҳақида «Арсенал» бош врачи Александр Резепов «Чемпионат» билан суҳбатда гапириб берди.
Автоулов ҳайдаш пайтида мобил телефондан фойдаланиш – ҳаром
Саудия Арабистони етакчи имомларидан бири автомобиль ҳайдаш пайтида мобил телефондан фойдаланишни тақиқлайдиган фатво чиқарди, дея хабар беради Emirates247 нашри. Саудия Арабистони Шарқий музофоти фатволар бўйича маҳкамасининг аъзоси шайх Халаф бин Муҳаммад ал-Мутлақ ўз фатвосида автомобилни бошқариш маҳалида мобил телефон орқали гаплашишни ҳаром деб эълон қилди.