Журналистнинг мусулмон-футболчилар учун махсус таомнома мавжудлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Резепов спортчилар чўчқа гўшти истеъмол қилмаслигини қайд этди.
Бунда суҳбатдошнинг аниқлаштиришича, тақиқ диний нуқтаи назардан эмас, балки ўйинчиларнинг саломатлиги ҳақида қайғурган ҳолда қабул қилинди.
"Биз ҳеч қачон чўчқа гўштига буюртма бермаймиз. Гап динда ҳам эмас, шунчаки чўчқа гўшти жуда ёғли маҳсулот бўлиб, ҳазм қилиниши жуда қийин. Бу спортчилар учун мос келмайдиган овқатланишдир. Мол гўштида энергия ва оқсил кўп", - изоҳ берди мутахассис.
Ичимликларга келадиган бўлсак, футболчиларга таркибида қанд моддаси кўп бўлган пакетланган шарбатлар ичиш асло тавсия этилмайди. Шу муносабат билан спортчилар янги шарбат ва газсиз сувни афзал кўришлари лозим.
Арсенал ҳаромдан тўлиқ воз кечди
Туланинг «Арсенал» клуби футболчилари исломда ҳаром саналган чўчқа гўштидан тайёрланган таомлардан клуб таомномаси доирасида ҳеч қачон истеъмол қилмайдилар. Бу ҳақида «Арсенал» бош врачи Александр Резепов «Чемпионат» билан суҳбатда гапириб берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар