Икки араб қизнинг бир жинсли унашишидан арабларнинг кўнгли айниб кетди
Бирлашган Араблар Амирликларида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари авлиё Валентин куни видеоролик жойлаган икки араб қизнинг бир жинсли “унашиши”ни тушунмадилар.
Махачқалада масжид минораларидан ҳарбий қўшиқлар янгради
Махачкала, 9 май. Ғалаба кунида Махачкалада масжидлар минораларига ўрнатилган радиокарнайлардан «Муқаддас уруш» га оид мусиқалар янгради. Маҳаллий аҳоли бу воқеани видеога олиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирдилар ва «Мана, Доғистонда нима рўй беряпти» деб изоҳ бердилар.
Покиза аёлларга туҳмат қилиш
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, (бузуқ ниятлардан) бехабар, покиза, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўладилар. Улар учун улуғ азоб бордир. У Кун (қиёмат)да қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўлу оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур» (Нур сураси, 23–24).
Ҳалол ва Ҳаром (асослар)
Жоҳилият давридаги ҳалол ва ҳаром тушунчаси ҳақида шуни айтиш мумкинки, зулм ва зулмат ҳоким бўлган у даврларда инсонлар ҳаром ва ифлос нарсаларни ҳалол деб билганлар ва аксинча, ҳалол ва покиза неъматларни ўзларига ҳаром қилиб олганлар. Илло бу хусусда ҳар қандай меъёр ва чегарани оёқ ости қилиб тубанлик ва гумроҳлик ботқоғига ботганлар Бу борада бутпараст, аҳли китоб ва бошқа баъзи миллатларнинг ҳолатлари бир хилдир.
Муқаддас жойларни ҳаром қилиш ва бутларга қарши кураш
Либераллар диний зиёратгоҳлар, муқаддас жойларнинг инсон ҳаётидан юқори эканлиги ва уларни ҳақорат қилганликлари учун ўлдиришларидан ғазабланишмоқда. Улар нима бўлишини хоҳлашган экан? Инсон ҳаёти қоғоз пулга ўхшайди ва муқаддас жойлар уларни таъминлайдиган олтиндир. Олтин йўқ бўлса - банкноталар оддий қоғозга айланади. Ўз-ўзидан инсон ҳаёти ҳовуздаги зоғорабалиқ ёки қўшоёқнинг ҳаётидан муҳимроқ нарса эмас.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти вирус устидан ғолиб чиқиш учун ҳаромдан тийилиб туришни тавсия қилмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебреисус спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш коронавирусга қарши туришда ёрдам бериши ҳақида баёнот берди, хабар қилади РБК. Исломда тақиқланган (ҳаром) бу одатлар ўрнига у мунтазам бадантарбия килишни – дарвоқе, намоздаги беш карра ҳаракатларни ҳам енгил бадартарбияга киритиш мумкин – имкон қадар кўпроқ вақтни тоза ҳавода ўтказишни маслаҳат берди.
Алкоголь ва тамаки миянинг қаришини тезлатади
"Мунтазам алкоголь ва тамаки истеъмол қилиш мияни анча тезроқ қаришга мажбур қилади. Сунъий интеллект ёрдамида алкоголь ва тамаки истеъмол қилишга одатланган одамларнинг бош мия суратини таққослаган олимлар шундай хулосага келдилар. Жанубий Калифорния (Лос-Анджелес) университетидан Артур Тога бошчилигидаги олимлар жамоаси Scientific Reports илмий журналида тадқиқот натижаларини эълон қилди", - деб ёзади Австриянинг Kurier нашри.
Назарни ҳаромдан тийиш
Назар инсон бошига тушадиган кўп мусибатларнинг сабабидир. Битта назар битта хаёлни пайдо қилади. Хаёл эса фикрни пайдо қилади. Фикр шаҳватни пайдо қилади. Шаҳват иродани пайдо қилади. Кейин ирода кучайиб, кучли қасдга айланади. Кейин ман қилувчи бўлмаса, ёмон иш содир бўлади.
Раввин исломий банклар ва яҳудий банклар ўртасидаги муҳим фарқни тушунтириб берди
Россиялик раввин Александр Борода Forbes нашрига берган интервьюда яҳудий банкирларининг Талмуд тамойиллари ҳақида сўзлаб берди. Саволларнинг бирида бошловчи Андрей Мовчан, мисол сифатида исломда судхўрлик тақиқланганини айтиб, иудаизм фоиз даромадларини қандай тартибга солишини сўради.
Фойдаланувчилар Шаҳрисабздаги кўп асрлик тарихга эга бўлган карвонсаройда қизларнинг яланғоч ва эҳтиросли (эротик) рақсини танқид қилдилар
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган фотосуратларда Шаҳрисабздаги кўп асрлик тарихга эга бўлган карвонсаройда қизларнинг эҳтиросли (эротик) рақсини кўриш мумкин. Расм телеграм-каналларда тарқалди. Кўплаб интернет фойдаланувчилари тадбир ташкилотчиларини танқид қилди. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ушбу карвонсарой катта тарихга эга бўлиб, туристлар Ўзбекистонда интим-туризм ривожланяпти деган ўйга бориши мумкин.