Мисрлик кўзи ожиз қиз 18 ойда Қуръонни ёд олди
Кўзи ожиз мисрлик қиз 18 ой ичида Қуръонни ёддан билиб олди. Кўришда нуқсони бўлган 11 ёшли Роа ал-Сайд исмли қиз кўришда муаммолар бўлишига қарамай, қисқа вақт ичида барча оятларни ўрганиб олди.
Дубайда Қуръонни ёд олган маҳбуслар қамоқ муддати 20 йилга қисқартирилади
Қуръонни ёд олганлиги учун Дубайдаги 115 маҳбуснинг қамоқ жазоси олти ойдан 20 йилгача қисқартирилди. Қуръон ўқитувчилари томонидан таълим олган 124 нафар маҳбус Муқаддас Китобни ёддан билиш бўйича имтиҳондан ўтди.
Миср Қуръон маъноларини яҳудий тилига таржима қилишга тайёрланмоқда
Миср Вақф ишлари бўйича вазири Муҳаммад Мухтор Гомаа 1 декабр куни Қуръон маъноларини кенг тарқалган нотўғри талқин ва нотўғри таржимага қарши туриш мақсадида яҳудий тилига таржима қилиш бошланганини эълон қилди. Унинг айтишича, Қуръон маъноларига мос келадиган аниқ таржималарга исми ошкор қилинмаган академик профессорлар ва ихтисослашган таржимонлар жалб қилинади.
Қуръонни лаҳн билан ўқиш ва унинг ҳукми
Агар Қуръонни лаҳн бирла ўқуса, агар калима тағйир бўлса, намози бузулур. Лаҳн буки, овозин тузатиб, нағмага солиб ё эса куйга солиб, маддсизга мадд тортиб ўқуса, хорижи намозда ҳам лаҳн бирла ўқумоқ машруъ эрмастур.
Қуръон Ер думалоқлиги ҳақида
Бугунги кунда Ернинг думалоқ эканлиги ҳақидаги факт билан ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмайсиз. Лекин доим ҳам шундай бўлмаган. Бир пайтлар Ер текис ва учта китнинг устида туради деб ҳисобланар эди, думалоқ Ер ҳақидаги фикрни эса бемаънилик деб ҳисоблашарди, бу ҳатто уни айтишга журъат этган одамнинг қатл этилишига олиб келиши мумкин эди.
Қуръон мўъжизалар мўъжизаси. Аҳмад Дийдот
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?
«Ҳа-а. Мийм. Очиқ-ойдин Китобга қасам! Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур. Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз» (Духон сураси, 1-7)
Қуръоннинг тиббий мўжизалари
Таҳорат ва ғуслнинг сирлари. Ҳеч қандай муболағасиз иддао қиламанки, бир кун келиб ҳамма (бу кун инонмаганлар ҳам) таҳорат ола бошлайди. Ғусл-ку (вужудни бошдан-оёқ ювмоқ) қандайдир маънода бутун дунёга ёйилди. Таҳорат ҳам шундай бўлажаги шак-шубҳасиздир.
Расулуллоҳнинг Жаброил алайҳиссалом билан бирга қилган Қуръон дарслари
Қуръони каримга эътибор - Аллоҳ билан алоқа қилишнинг калити. Қуръонни бошқалар билан дарс сифатида ўрганиш эса, унинг маъноларини тадаббур қилиш ва тушуниш демакдир. Бу ҳам яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорликнинг бир кўриниши саналади. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун Қуръонни дарс сифатида ўрганишда Жаброил айлаҳиссаломни танлади.
Қуръон мавзулари: еттинчи оқшом, еттинчи жуз...
122-бет
Насроний олимлар Қуръон тиловатини эшитиб йиғлаб, холислик билан имонга келадилар. Уларни Аллоҳ мукофотлайди, куфр келтирганлар эса ўт билан жазоланади.