close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Қирғизистон
24.07.2019 22:03

Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувлар ҳудудидан 315 нафар маҳаллий аҳолини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақида сешанба куни тарқатиган Қизил Ярим ой халқаро жамиятининг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабарида айтилди.

28.06.2019 18:42

Қирғизистон парламенти (Жогоку кенеш) собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизликни олиб ташлаш учун овоз берди, хабар қилади 24.Kg нашри. Парламент йиғилишида бош прокурор Откурбек Джамшитов сўзга чиқди, бир нечта депутат эса ўз фикрини билдирди ва саволлар берди. Шундан кейин 103 депутат берилган таклиф учун, 6 та депутат эса – қарши овоз берди. Атамбаевни жиноий таъқиб қилишни бошлаш учун парламентнинг 80 нафар аъзоси овози талаб қилинади.

13.06.2019 18:13

Энди имомлар Ислом меъёрлари бўйича тузган барча никоҳларини қайд қилиб боради, хабар қилади Қирғизистон Мусулмонлар диний бошқармаси матубот-хизмати. Муфтий Максат Токтомушев Чуй вилояти ва ал-Сарахсий республика марказий масжиди имомларига қайд қилиш журнали ҳақида гапириб берди.

07.06.2019 19:43

Қирғизистоннинг Орок қишлоғида ҳайит намозидан кейин оммавий тартибсизликлар пайтида 15 та уй зарар кўрди. Бу ҳақда "РИА Новости" ахборот агентлиги хабар берди. Чуй вилояти ИИББ матбуот котиби вакили Назира Имангазиева уйларнинг ойналари синдириб ташланганини айтди. Бундан ташқари, тартибсизликлар иштирокчилари битта сомонхонага ўт қўйишди. Милиция ходимлари 25-30 нафар қирғин қатнашчиларини қўлга олишди.

13.04.2019 20:54

Қирғизистонда биринчи марта азон айтувчилар (муаззинлар) конкурси бўлиб ўтади, бу ҳақида Қирғизистонда Республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси хабар қилади. Муфтийликда хабар беришларича, конкурс республика миқёсида бўлиб ўтади ва Бишкек шаҳрида 27 апрель куни бошланади. Конкурс қатнашчилари 2018 йилнинг ноябрида саралаб олинган эди.

11.04.2019 16:50

Қирғизистонда никоҳ қуриш мақсадида қиз ўғирлаш учун жавобгарлик кучайтирилиб, озодликдан маҳрум қилиш муддати 7 йилдан 10 йилгача оширилди, хабар беради «Аёллар тинчлик банки» ноҳукумат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти етакчиси Гулсана Абитова.

05.02.2019 16:17

Аввалроқ Қирғизистоннинг РФдаги элчиси Аликбек Джекшенкулов мамлакат жанубида Россиянинг иккинчи базаси очилиши эҳтимолини истисно қилмаслигини маълум қилганди.

20.01.2019 16:34

Муфтий эмлаш ҳақида сўзлаб берди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Қирғизистонда "Иммунизация: давлат ва диний ташкилотларнинг ўзаро алоқалари" мавзусида давра столи бўлиб ўтди. Унда соғлиқни сақлаш вазирлиги, дин ишлари бўйича давлат комиссияси, мамлакат мусулмонлар диний бошқармаси вакиллари ва экспертлар иштирок этдилар.

08.12.2018 00:15

Қирғизистонда қийинчиликларга қарамай, 34 яшар Чинара Заитова молиявий ёрдам сўраётгани йўқ. "Илтимос, менга раҳм қилиш ёки нима учун кўзларим кўр бўлгани ҳолда учта бола туғишга қарор қилганим ҳақида савол бериш керак эмас", - шундай сўзлар билан суҳбатни бошлади Чинара Заитова. Унинг катта ўғли олти ёшда, қизи уч ёшда, кичиги эса – атиги тўрт ойлик.

16.11.2018 09:52

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «Замонавий дунёвий давлатда Ислом» халқаро анжуманида иштирок этар экан, динни тўғри йўналишга йўналтириш учун давлатнинг жамиятдаги диний ҳаётга таъсирини кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирди. «Фақат давлатгина динни бутун жамиятнинг ривожланиш йўналишига йўналтиришга қодир. Шу сабабли унинг дин соҳасидаги роли ҳозиргидан кўра каттароқ бўлиши лозим», - таъкидлади у.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase