Муфтийликка тўққиз киши номзод бўлиб рўйхатдан ўтди. Улар кимлар?
Уламолар кенгашининг матбуот бўлимидан муфтийлик хизматига саралаш турига тўққиз номзод ўтганини билдиришди. Улар 24 июнда имтиҳон топширишади, сайлов 26 июнда бўлади.
Қирғизистон муфтийси лавозимига кимлар даъвогарлик қиляпти? (фото)
Қирғизистон муфтийси сайлови 29 май куни бўлиб ўтади, бу лавозимга 6 киши номзодлик қиляпти
Кремл: Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги можарони ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёр
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара масаласида юзага келган можарода воситачи бўлишга тайёр. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўхтатишга келишди
Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбий тўқнашувни тўхтатишга келишиб олди. Ҳарбий техникалар илгариги жойига қайтарилади. 28-29 апрель кунларида қирғиз-тожик чегарасида рўй берган ҳодисалар муносабати билан Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ҳамда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ҳамда бошқа вакиллар иштирокида музокара ўтказилди.
Қирғизистондаги бешта чегара заставасига ҳужум
«Сводка» (АКИpress) – Тожик ҳарбий кучлари Қирғизистондаги бешта чегара заставасига ҳужум қилди, хабар қилади Қирғизистон ГКНБ Чегара хизмати.
Ҳиндистон ва Қирғизистон махсус ҳарбий кучларининг қўшма машғулотлари
Қирғизистон-Ҳиндистон махсус кучларининг "Ханжар 2021" деб номланган қўшма машқлари бошланади.
Қирғизистон ҳукумати жума намозларини вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат мусулмонлар диний идорасига жума намозлари ва ифторликларни вақтинчалик тўхтатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди ва буни коронавирус вазият ўзгариши билан изоҳланади.
Қирғизистон – дунёвий давлатда озгина Ислом
Қирғизистонда рўй бераётган сиёсий жараёнлар шароитида жамиятни ривожлантиришнинг секуляр модели тарафдорлари ва жамият ҳаётида диний қадриятлар иштирок этишининг тарафдорлари ўртасида қарама-қаршиликлар юзага чиқа бошлади.
Ўзбек-қирғиз чегараси 100 фоиз ҳал бўлди (Кимга нима ўтди?)
Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегара масаласи 100% ҳал бўлди. Бу ҳақда 26 мартда Озодлик радиоси қирғиз хизмати (Азаттиқ радиоси) саволига жавобан Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев маълум қилди.
Қирғизистон президенти ва дин ишлари бўйича давлат комиссияси собиқ раҳбари «исломчилар» орқасидан баҳслашиб қолди
Қирғизистон дин ишлари бўйича давлат комиссияси собиқ раҳбари Ақин Тўқталиев давлат раҳбари Садир Жапаровни унга нисбатан туҳмат учун судга беришга тайёрлигини айтди. Эътиборлиси, Тўқталиев аввалроқ жиноий ишлар бўйича судда Жапаровнинг манфаатларини шахсан ҳимоя қилган эди.