Қирғизистон Хитойдан қарз тўловларини енгиллаштиришни сўрамоқда
Сешанба куни Қирғизистон Хитойдан қарз юкини енгиллатишни сўради, чунки Марказий Осиёнинг қашшоқлашиб қолган давлати янги коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатлари билан курашмоқда. Президент Соронбай Жеенбековнинг маъмурияти айтишича, у хитойлик ҳамкасби Си Цзинпиндан телефон орқали суҳбат чоғида "Қирғизистоннинг Хитой олдидаги ташқи қарзлари бўйича тўловларни юмшатиш ва узайтириш" масаласини кўриб чиқишни сўраган.
Bloomberg (США): Россия инқирози 13 миллиард долларлик пул ўтказмаларига таҳдид соляпти
Ўзини-ўзи изоляция қилиш режими оқибатида юзага келган Россия иқтисодий инқирози айрим собиқ совет республикаларидаги инқирозларни кучли даражада чуқурлаштириши мумкин. Уларнинг меҳнат муҳожирлари йилига уйига 13 миллиард доллар юборади. Bloomberg бу мамлакатларга таҳдид солаётган йўқотишларга экспертлар баҳосини берди.
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдам кўрсатади
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Қирғизистон Республикасида COVID-19 тарқалишига қарши курашда Қирғизистон Республикаси ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдам тамойилларига асосланган ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик доирасида, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида Қирғизистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш – 1000 тонна ун, 7000 комплект тиббиёт ҳимоя костюмлари, 200 дона бир марталик N95 респираторлари, 20 000 та қўлқоп, 500 та ҳимоя кўзойнаги, 200 та тиббий пирометр ва 2000 та тест-тизим ва мос келувчи реагентлар тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди.
Тожикистон коронавирус туфайли Қирғизистон билан чегарани ёпди
COVID-19 коронавирус пандемияси эълон қилиниши ва юзага келаётган эпидемиологик вазият муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарадан ўтказиш пунктлари то вазият барқарорлашгунга қадар ёпилади, хабар қилди РИА Новости Тожикистон ТИВ ахборот департаментига асосланиб.
Қирғизистон муфтияти масжидларда карантин жорий қилмайди
Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавируса COVID-19 тарқалиши хавфи муносабати билан масжидларда жума намози қатнашчилари сонини чеклаш илтимосига рад жавобини берди. Бу ҳақида 6 март куни 24.kg нашри хабар беради.
Қирғизистон мусулмонлари идораси Янги йилни нишонлаётганларга қарши бўлмасликка фатво берди
Қирғизистон Мусулмонлари диний бошқармаси мамлакатда Янги йилни байрам қилиш мумкинлигига доир фатво эълон қилди. Бу ҳақда "Elgezit" нашри хабар берди. Унда диний уламолар Қирғизистон қонунларида белгилаб қўйилган расмий байрамларга қарши ташвиқот олиб бормаслиги таъкидланди. Буйруқнинг бажарилиши муфтият тизимида ишловчи барча диний уламолар зиммасига юклатилди.
Жогорку кенеш Қирғизистоннинг Европа-Осиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) чиқишини талаб қилмоқда
«Агар Европа-Осиё иқтисодий иттифоқи мамлакатга фойда келтирмайдиган бўлса, бундай иттифоқдан чиқиш керак», — деди иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қумита мажлисида депутат Кенжебек Бокоев.
Қирғизистонда 71 яшар табиб аёл ўлдирилди
Қирғизистонда Ўш вилояти полицияси маҳаллий аҳоли орасида унинг хизматлари оммавий бўлган халқ табиби Надежда Чудайкинанинг ўлдирилиши ҳақидаги иш бўйича тергов ҳаракатларини бошлади, хабар беради KaktusMedia. ОАВ маълумотларига кўра, 71 яшар табиб аёл 13 ёшли набираси билан яшайдиган уйга сентябрь тунларидан бирида жиноятчилар бостириб кирди.
Атамбаев СИЗОга жойлаштирилди
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторига (СИЗО) жойлаштирилди, хабар қилди РИА Новости агентлигига унинг адвокати Сергей Слесарев. Унинг сўзларига кўра, собиқ давлат раҳбарига жиноятчи атворитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш бўйича дастлабки айбловларни илгари сурди.
Путин Атамбаев билан учрашувдан кейин Қирғизистон халқига даъват билан мурожаат қилди
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев билан Кремлда бўлиб ўтган музокаралар ҳақида хабар қилди ва асосий мавзу минтақадаги вазият бўлганлигини таъкидлади, хабар қилади РИА Новости. Маълум қилинишича, Қирғизистон давлатининг собиқ раҳбари Москвага чоршанба куни эрталаб Россия авиабазаси ҳудудидан учиб борган. Атамбаев атрофидагилар махсус бортни қабул қилувчи томон уюштирганини маълум қилди.