30. Ал-Адл
Унинг маноси Одил - адолат қилувчи бўлиб, ундан зулм, ноҳақлик ва жабрга қарама-қарши турувчи адл ишлари (феъллари) содир бўлади.
29. Ал-Ҳакам
У мутлақ ҳоким ва ҳукмига бўйсуниладиган қозидирки, Унинг ҳукмини бирорта рад қилувчи бўлмас, қарорига бирор тафтипгчи топилмас.
Унинг бандалари ҳагргдаги баъзи ҳукмлари ушбудир:
Оятал курсий Қуръоннинг саййиди эканлиги ва исми аъзам ҳақида
Оятал курсийнинг нега Қуръоннинг саййиди дейилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Агар ўзинг фикрлаб сабабини топишга ожизлик қилаётган бўлсанг, у ҳолда, бизнинг Оятал курсийнинг қисмлари ва даражалари ҳақида ёзганларимизга бир назар сол! Биз бу мавзу билан боғлиқ маърифатуллоҳни, Аллоҳнинг зот ва сифатларини билиш ҳақида баён қилдик. Бу масалалар Қуръон илмларининг энг улуғ ғоясидир. Бошқа илмларни ўрганишдан мурод айнан шу илмни (Аллоҳнинг зот ва сифатларини) билиш. Лекин бу илмдан мурод фақат шу илмнинг ўзидир.
28. Ал-Басийр
У барча нарсани мушоҳада тртладиган ва кўриб турган Зотнинг васфидир. Ҳаттоки ер остидаги нарсалар ундан яширина олмас. Унинг кўриши кўзу қабоқдан пок - муназзаҳдир ва инсоннинг кўзида акс этганидек сурату рангларнинг жилоланишига муҳтож бўлмоқдан ҳам муқаддасдир. Чунки жилоланиш таъсирланувчи ва ҳудус тақазо этадиган ўзгаришдир.
27. Ас-Самиъ
У ҳар қандай масмуъ-товушни нақадар махфий бўлсада, эшитадиган Зотдир. Ҳатто қоронғу кечада қора тош устидаги қоп-қора чумолининг ҳаракатини ҳам сезур. Ҳамд айтувчилар ҳамдини эшитиб, уларни мукофотлаб, дуо қилувчилар дуосин эшитиб ижобат этур.
25 - 26. Ал-Муъизз, ал-Музилл
У мулкни хоҳлаган кишига берадиган ва хоҳлаган кишидан олиб қўядиган зотдир.
23 - 24. Ал-Ҳофиз, ар-Рофиъ
У кофирларни бахтсиз қилиб, мартабасини туширадиган ва мўъминларни бахтли этиб, даражаларини кўтарадиган Зотдир. У дўстларини ўзига яқинлаштириш билан мартабасини кўтарар ва душманларини узоқлаштириш билан туширар.
21 - 22. Ал-Қобиз, ал-Босит
У ажал етганида руҳларни жасаддан олувчи ва ҳаёт беришни истаган чоғида уларни жасадларга ёядиган Зотдир; бойлардан садақаларни олур ва заифларга ризқларни улашур ҳеч қандай эҳтиёж қолдирмасдан бойларнинг ризқини кенг қилур ва ҳеч бир тоқат етмайдиган даражада камбағаллар ризқини узар.
20. Ал-Алим
Бу исмнинг луғавий маъноси равшандир. Комил маъноси эса ҳар бир нарсанинг зоҳир ва ботинидаги нозикдаҳиқ жиҳатларини, аввалу охир моҳиятини, оқибатини ва аслини иҳота қилмотў дир. Бу маъно мумкин қадар энг тўлиқ равшанлик ва мукаммал кашфга нисбатан қўлланган бўлиб, унданда зоҳирроқ кашф ва мушоҳада тасаввур қилинмас. Шунингдек, бундай илм-маълумотдан истифода этилган эмас, аксинча барча маълумот ундан истифода қилинади.
19. Ал-Фаттоҳ
У шундай Зотки, Унинг инояти ила барча берк нарсалар очилади ва У тралган ҳидоят сабабидан ҳамма мушкуллар кашф бўлади. Шу сабаб гоҳида мамлакатларни душманлари қўлидан чиқариб, пайғамбарларига фатҳ қилиб беради ва айтади: