Иккинчи Шарқий Туркистон Республикаси
Иккинчи Шарқий Туркистон Республикаси, ёки Шарқий Туркистон Республикаси (ШТР) 1944-1949 йилларда Хитой Республикасининг Шинжон провинцияси шимолдаги учта (Или, Тачен ва Олтой) округи ҳудудида, Совет Иттифоқи ёрдамида ташкил қилинган. 1949 йил Шарқий Туркистон Республикаси Хитой Халқ Республикаси таркибига қўшиб олинган.
Ҳечдан кўра кеч: Туркия Хитойни мусулмонларга жабр-зулм қилганлиги учун танқид қилмоқда
Шинжон мусулмонларига нисбатан хитойликлар қатағони бошланганидан узоқ вақт ўтгач, Хитойни танқид қилмасдан, у билан билан ҳамкорлик қилишни афзал кўрадиган ҳукмдорларнинг виждонига мурожаат қилингач, ниҳоят мусулмон мамлакати ҳукумати биринчи марта танқидий баёнот билан чиқди.
Уйғур мусулмонлар чўчқа йилини даҳшат билан кутиб олдилар
2019 йил ой тақвими бўйича янги йилнинг Хитойча варианти уйғурлар учун эрта келди. Январь ойнинг ўрталаридан бошлаб уйғурлар чўчқа йилида ўз орзу-умидлари ҳақида шеър битишга мажбур қилина бошлади. Улар шеър ва аждарҳо рақсини эсдан чиқаришларига тўғри келди. Уйғур ҳукумати мусулмонларнинг Ғулжа шаҳри яқинидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида янги йил шарафига оммавий равишда чўчқа сўйдириб, унинг гўштини тарқаттирди.
Лавров Хитойда уйғурлар билан боғлиқ вазиятга шарҳ берди
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнот беришича, Россия Хитойнинг ички ишларига аралашиш, айниқса, Пекин билан алоқаларни бузиш ниятида эмас. У ХХРда Шинжон-Уйғур автоном райони аҳолиси учун ташкил қилинган «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари» муаммосига шунгдай шарҳ берди.
Хитойда атеистик бурилиш
Хитойда Компартия аъзоларига худога ишониш тақиқлаб қўйилди, Худога ишонадиган фуқаролар эса қайта тарбияланмоқда. Хитой Коммунистик партияси (ХКП) давлатнинг мафкуравий асослари билан ишлашга киришди. Ёзда ХХР Дин ишлари бўйича Давлат қумитаси директори Ван Цзаоань дастурий мақола чоп этиб, унда қуйидагилар ҳақида баёнот берди: партия аъзолари диний эътиқодларга эга бўлмаслиги лозим, марксизм ва атеизмга риоя қилиши шарт, қадриятларни диндан излаш эса тақиқланади.
Хитой кенг истеъмол молларини мусулмон-қуллар тикмоқда - ОАВ
Машҳур Associated Press ахборот агентлиги Хитой товарлари арзонлиги ва жаҳон бозорларини босиб олишиниг сабабларини аниқлашга қаратилган текшириш ўтказди. Журналистларнинг аниқлашича, Хитойда Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган маҳаллий мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» дастури амал қилмоқда.
Хитой уйғурларни «нормал» одамларга айлантиришга ҳаракат қилаётганмиш
Хитой давлат газетаси The Global Times мусулмон уйғурларни оммавий равишда қўлга олиш амалиётини ҳимоя қилишга уринди, лекин бунда қўпол хатога йўл қўйди. Газета ва Хитойнинг АҚШдаги элчиси маълум қилишича, уйғурларни «нормал» одамларга айлантиришга ҳаракат қилинмоқда – бу изоҳ глобал миқёсда кучли норозиликларга сабабчи бўлди.
Хитойликлар Шинжондаги уйғур уйларни эгаллашдан бахтли бўлмоқда?
Сўнгги икки йил давомида Хитойнинг ғарбий қисмидаги Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон уйғуларнинг оммавий равишда қўлга олиниши ҳақида хабарлар аста-секинлик тарқала бошлади. Бу ҳисоботлар биргаликда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолдаги кузатув тизимлари ва оммавий қамоқхона лагерлари даҳшатли тизимини ташкил қилади. Қарийб 11 миллион кишидан иборат бўлган уйғурлар гуруҳи ўзи ҳақида йўқ қилинаётган халқ сифатида гапирмоқда.
Миллионлаб хитойликлар уйғурларнинг оилаларига кириб олди
Хитой ҳукумати миллиондан ортиқ этник хитойликларни уйғурлар турмуш тарзида исломнинг ҳар қандай кўринишлари ҳақида хабар бериб туриш учун Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган уйғур оилаларга жўнатди. «Уйнинг уйғур хўжайини қўшниси билан араб тилидаги «ассалому алайкум» сўзларини айтиб сўрашдими? Буни дарҳол ёндафтарга ёзиб қўйиш керак», - изоҳ беради америкалик антрополог Даррен Байлер, иқтибос келтиради scoop.co.nz.
АҚШ мусулмонларга зулм қилингани учун Хитойга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин
14 ноябрь куни, АҚШ Конгрессида Хитойга нисбатан мамлакатнинг Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон-уйғурларга зулм қилингани учун санкциялар жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилади.