close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: уйғур
08.12.2019 23:26

Хитой ҳукумати АҚШ вакиллар конгресси палатаси томонидан асосан уйғур мусулмонлар яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном районида (Шарқий Туркистон) инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ вазият бўйича қонун лойиҳаси қабул қилганлигидан ғазабланди.

04.12.2019 04:21

АҚШ Давлат департаменти амалдори Шинжонда ташқи кўриниши билан исломн эслатиши мумкин бўлган ҳар қандай анрсани йўқ қилиш орқали уйғур халқининг мусулмон ўзлигини йўқ қилишга уринишда Хитойни айблади. Расмий вакил Voice of America билан суҳбатда номини ошкор қилмаслик шартларида маълум қилдики, Хитой коммунистик партияси Шинжон ландшафти ва меъморчилик объектларидан исломий разларни ўқ қилиш бўйича кампания олиб бормоқда, хабар қилади IslamNews.

01.12.2019 22:58

Хитой ҳукуматининг Халқаро Терговчи Журналистлар Консорциуми қўлига тушиб қолган янги ҳужжатларига кўра, Хитойдаги уйғурлар ва бошқа туркийзабон мусулмонлар ҳатто ҳожатхонадан қандай фойдаланишга қадар бўлган ҳаётнинг ҳар жабҳасини тартибга соладиган энг қатъий қоидалар ва предиктив технологиялар нишони остида қолмоқда.

21.11.2019 23:39

Хитой коммунистик партиясининг амалдорлари уйғур мусулмон лагерларида ушлаб турилган шахсларнинг болаларига қандай муносабатда бўлишлари ҳақидаги янги тафсилотлар инсон ҳуқуқлари фаоллари ва Ғарб нашрларини ларзага келтирди. Аввалроқ The New York Times газетаси қўлига Пекиннинг мусулмон озчиликлари ва Хитойнинг туркийзабон аҳолисининг оммавий қамоқхоналарига нисбатан сиёсатига оид 400 дан ортиқ ҳужжатлар тушиб қолди.

19.11.2019 21:53

The New York Times газетасига келиб тушган Хитой Коммунистик партиясининг махфий архивларидан кенг кўламли маълумотнинг тарқалиши Пекиннинг мусулмон озчиликлари ва туркийзабон аҳолининг оммавий қамоқхоналарига нисбатан сиёсати тўғрисидаги 400 дан ортиқ ҳужжатларни ошкор қилди.

10.11.2019 12:36

Телбалик устуворлиги

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Тарихнинг фарс бўлиб қайтиши

Хитой ҳукуматининг ўз мусулмон фуқароларига қилаётган даҳшатли жиноятлари Германиянинг ўттизинчи-қирқинчи йилларда яҳудийларга нисбатан қилган жиноятларини эслатмоқда. Унинг устига Хитой германиялик нацистлар каби жаҳоннинг турли давлатлар устидан назоратини ўрнатишга ҳаракатда.  Яна бир хавотирли ўхшашлик: Хитойда, ўша вақт Германияда бўлгани каби, ҳарбий саноати жадал ривожланиб кетган.

18.10.2019 03:26

Исроилнинг «ХаАрец» газетасида Хитой ҳукумати уларни ўз динларидан узоқлаштириш, уларни унутишга ёки ўз она тилларини кам ишлатишга ҳаракат қилиб, болаларни уйғур оилаларидан зўрлик билан олиб кетаётгани ҳақида мақола чоп этилди. Бу ҳодиса Хитойнинг Шинжон провинциясида, ушбу мамлакат ғарбида содир бўлади.

22.08.2019 19:54

Ҳибсга олинган ва Шинжон-Уйғур автоном туманидаги лагерларга жойлаштирилган туркий тилда сўзлашадиган мусулмонларнинг оилалари ўз яқинлари ва қариндошларини қандай қийин аҳволда эканлиги ҳақида хабардор килишнинг йўлини топдилар.

17.08.2019 22:06

Гонконгдаги воқеалар бутун дунё учун ҳам, мусулмонлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки дунёнинг иккинчи ўринда турадиган давлатида рўй бермоқда. Ислом дунёсида Хитойнинг уйғурларга нисбатан геноцид сиёсати учун қутулиб қолаётганининг сабаби мусулмонларда, агар бу қандайдир ЛГБТ бўлганида, умуман бошқача реакция кузатилган бўларди деган фикр кенг тарқалган.

17.08.2019 15:58

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Хитой бўлими директори этиб уйғур аёл Элнигор Илтебир тайинланади. Дональд Трамп Маъмуриятининг бу қарори ҳақида Foreign Policy хабар қилади. Миллий хавфсизлик кенгаши – АҚШ президенти ҳузурида ташқи сиёсат ва миллий хавфсизликнинг энг муҳим масалаларини ҳал қилиш, айтиб ўтилган масалалар билан боғлиқ барча асосий идора ва маҳкамалар ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳат берувчи органдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase