Эронда коронавирус юқтириб олганлар сони 70 мингга яқинлашяпти
Эронда коронавирус билан касалланганлар сони ўсишда давом этмоқда. Сўнгги бир кун ичида Эронда 1972 та коронавирус инфекциясининг янги ҳолати аниқланди. Шундай қилиб, мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 68192 кишига етди.
Google ва Apple коронавирусли одамларнинг мулоқотларини кузатиш технологияси ишлаб чиқади
Google ва Apple коронавирусли одамлар кимлар билан мулоқот қилганлигини аниқлаб берадиган технология ишлаб чиқиш устида биргаликда ишлаши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида Apple расмий сайтида маълум килинди. Қайд этилишича, бу фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига таъсир қилмайди ва уларнинг шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқларини бузмайди.
АҚШ вирус туфайли бир суткада 2 мингдан ортиқ киши ўлган биринчи мамлакатга айланди
Ўтган кун давомида АҚШда коронавирус оқибатида 2000 дан ортиқ ўлим қайд этилди. У бир суткада ўлим кўрсаткичи 2 мингдан ошган биринчи мамлакат бўлди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида ушбу мамлакатда 2108 киши, жами 18777 вафот этган. Касалларнинг умумий сони - ярим миллиондан ошиқ.
Буюк Британияда бир суткда 5,2 мингта коронавирусга чалинган аниқланди
Бир суткада коронавирус юқтириб олинган 5233 та янги ҳолат қайд этилди. Бир суткада 917 киши вафот этди. Касаллик юқтириб олганлар умумий сони 78,9 минг кишига етди, шундан 9,8 мингтаси вафот этди.
Қандай қилиб коронавирус 15 мартдан бери қирғоққа яқинлашмаган француз авиаташувчи кемасига тушди?
Франциянинг «Шарл де Голл» авиаташувчи кемаси унинг бортида COVID-19 касаллигига чалинган 40 та ҳолати аниқланганидан сўнг, портга муддатидан эрта қайтмоқда. Бунга ҳеч қандай изоҳ йўқ. Кемага жўнатилган ҳарбий шифокорлар эпидемиологик бригадаси бу жумбоқни ечишга ҳаракат қилади, деб ёзади Испаниянинг El Mundo газетаси.
Жанубий Кореяда соғлиғи тикланган 91 бемор яна COVID-19 таҳлилида ижобий натижа бердилар
Жума куни Жанубий Кореядаги расмийларнинг хабар беришича, даволанган деб ҳисобланган 91 киши иккинчи таҳлилда яна ижобий натижа берди. Бу ҳақида Рейтер агентлиги хабар бермоқда. Ушбу вирус билан одамларни қайта юқтириш истиқболлари халқаро миқёсда ташвишга солмоқда, чунки кўпгина давлатлар юқтирган популяциялар пандемиянинг такрорланишининг олдини олиш учун етарли иммунитетни ривожлантирадилар.
Испанияда бир суткада 3800 та янги касалликка чалиниш ҳолати қайд этилди
Испанияда бир суткада 3,8 минг киши коронавирус юқтириб олди, хабар қилинади онлайн-режимда статистика маълумотлари тақдим этувчи сайтда. Унинг маълумотларига кўра, мамлакатда касаллик юқтириб олганлар умумий сони 157 минг кишига етди, шундан 15,8 минг киши вафот этди (охирги суткада 396 киши).
Невзоров: "Коронавирус христианликни ҳам, экстрасенсларни ҳам бефойда қилиб қўйди"
Россия православ черкови патриархи Кириллнинг Москва катта халқа йўли бўйлаб Москвани айланиб чиқиши Россиянинг асосий "попшуноси" ва худога қарши чиқувчи шахси бўлган Александр Невзоровни бефарқ қолдирмади.
Кембриж олимлари: дунёда уч турли хил коронавирус штаммлари тарқалмоқда
"Дунёда ўлимга олиб келадиган коронавируснинг уч тури тарқалмоқда. Қўшма Штатлар Хитойнинг ўзига хос штаммига дуч келди. Кембриж университети тадқиқотчилари ўтган йилнинг декабридан бу йил мартигача инфекциянинг генетик харитасини туздилар ва коронавируснинг учта турли хил, аммо бир-бири билан узвий боғлиқлигини аниқладилар", деб хабар беради Daily Mail.
Америкаликлар осмонни тўлдирган юзлаб "ўлим даракчилари"дан қўрқиб кетишди
"Планета новости" порталининг хабар қилишича, улкан қарғалар галаси Сиэтлда осмонни қоп-қора қилиб қоплади. Нашрнинг ёзишича, маҳаллий аҳолини қушлар бу қадар кўплиги қўрқитиб юборган, маҳаллий ижтимоий тармоқларда қарғалар яқинлашиб келаётган глобал ларзага келтиришлардан дарак бериши ҳақида афсоналарга алоқадор. Таъкидланишича, худди шундай ҳолат Вашингтон университетида ҳам кузатилган.