Туркманистон яна Россияга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Астрахан портига Туркманистондан инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партияси етиб келди. Бу ҳақида «РИА «Волга» агентлиги Астрахань области губернаторининг матбуот хизматига таяниб хабар қилади.
АҚШ қўшинлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилди
Қайд этилишича, Россия Шарқий Европа ва Арктикада фаоллашгани боис Пентагон ҳушёрликни оширмоқда.
Россия Ғарб санкциялари шароитида Хитой билан муносабатларни ривожлантирмоқда
Сўнгги йилларда Москва ва Пекин ўртасидаги алоқалар, хусусан, иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида ривожланмоқда.
Россиянинг Туркиядаги элчиси Карловнинг ўлдирилиши юзасидан беш киши умрбод қамоқ жазосини олди
Ўта оғир жиноятлар бўйича Анқаранинг иккинчи суди сешанба куни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши юзасидан беш кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган, суд залидан хабар бермоқда ТАСС мухбири.
Россиянинг «психологик уруш» сирлари фош қилинди
Эстония ташқи разведка департаментининг йиллик маърузасида Россиянинг таъсир этиш усуллари ҳақида батафсил ҳикоя қилинади, деб ёзади Le Figaro.
Россия коронавирус қурбонлари бўйича биринчи ўринга чиқди
Росстат 8 феврал куни Россияда 2020 йил учун ўлим кўрсаткичлари ҳақида маълумотни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатда апрелдан то 31 декабргача ортиқча ўлим кўрсаткичлари сони 358 минг кишини ташкил қилган. Аввалроқ бош вазир ўринбосари Татяна Голикова 2020 йил ортиқча ўлим кўрсаткичлари 81%га коронавирус билан боғлиқлигини тан олиб, қолган 19% нима билан боғлиқлигига изоҳ бермаган эди.
Астраханда 50 дан ортиқ масжид тикланди ва қурилди
Сўнгги йилларда Астрахан областида 50 дан ортиқ масжид тикланди ва қурилди. Бу ҳақида минтақа раҳбари Игор Бабушкин Мусулмонлар марказий маънавий бошқаруви раиси, Россия Олий муфтийси Талғат Тожуддин билан учрашув чоғида эслатиб ўтди.
Россиялик диссидентларни «қоронғу» йиллар кутяпти
"Россияда диссидент бўлиш учун фавқулодда жасорат талаб қилинади. Талаффуз қилиш қийин бўлган «пугачевщина» сўзи чор даврида рўй берган энг йирик деҳқонлар қўзғолони билан боғлиқ бўлиб, унинг етакчиси Емелян Пугачев 1774 йил асир олиниб, қафасга солинган ҳолда Москвага келтирилган, боши танасидан жудо қилинган ва (...) танаси тўртга бўлинган.
Россия коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича дунёда учинчи ўрингча чиқмоқда
"(...) Россияда COVID-19 оқибатида ўлим ҳолатлари тахмин қилинганидан кўра уч баравардан ортиқ рўйхатдан ўтказилгани ҳақида демографик маълумотлар чоп этилиши хавотир уйғотмоқда. Росстат келтирган ракамлар Россиянинг ўлим ҳолатлари бўйича дунёд АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринга жойлаштиради", - деб ёзади Ouest-France Москвадаги мухбири Пол Гого.
Россия Қирғизистонга нафақа ва маош тўлаш учун пул беради
Россия Қирғизистонга беғараз 20 млн доллар ажратади. Бу ҳақида Ферғона сайти Россия Федерациясининг республикадаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. Маблағлар давлат сектори ходимларига иш ҳақи тўловлари, пенсиялар, кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича бюджетдаги молиявий бўшлиқни қоплаш учун сарфланади.