Россияда ҳарбий тўнтариш содир бўладими?
Financial Times америка разведкасидаги манбаларига таяниб хабар қилишича, феврал ойининг ўрталарида Россия Федерациясида «яланғоч кети билан типратиканни қўрқитиш»нинг навбатдаги босқичи режалаштирилган бўлиб, у ядровий кучларнинг машқлари шаклида бўлиб ўтади.
Ички муаммоларини ҳал қила олмаётган Россия Украина инқирозини авж олдиришга ўтмоқда
Кузатувчиларга кўра, россияликлар ночорлик ва умидсизликка тушиб бораётган бир пайтда, Владимир Путин ташқи душман билан можародан фойдаланиб, жамоатчилик орасидаги рейтингини оширишга уринмоқда.
Қозоғистон Россия қуролларини ғажиб ташлаган Туркия дронларига ишқибоз бўлди
Расман эълон қилинишича, Туркиянинг TUSAŞ аэрокосмик компанияси яқин ойларда Қозоғистонга замонавий ANKA зарбдор учувчисиз учиш аппаратлари партиясини етказиб беради.
Ғарб Россиядан ўз қўшинларини Украина, Грузия ва Молдовадан олиб чиқишни талаб қилди
Аввал хабар қилинганидек, Испаниянинг El País газетаси Россиянинг хавфсизлик бўйича таклифларига АҚШ ва НАТОнинг махфий жавобининг тўлиқ матнини эълон қилди. Нашрнинг таъкидлашича, бу инглиз тилидаги иккита ҳужжат: тўрт саҳифадан иборат альянснинг жавоби ва беш саҳифадан иборат Вашингтоннинг жавоби. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
НАТО Россиянинг Европада хавфсизлик бўйича таклифларига жавоб берди
Аввалроқ АҚШ Россия таклифларига ёзма жавоб берган эди.
"Уруш ноғоралари" янграмоқда - бизнинг таҳлилларимиз
Хорижлик кузатувчилар Владимир Путин ва унинг дипломатларини АҚШ, НАТО ва ЙХҲТ билан учрашувлар чоғида АҚШ Давлат котиби ўринбосари, дунёдаги энг малакали дипломатлардан бири Венди Шерман уларга панд бериши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Ахир уни қордай оппоқ сочлари ва моҳир дипломатик найранглари учун "Кумуш тулки" деб аташгани бежиз эмас.
Россия Федерацияси ТИВ: АҚШ ва НАТО билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолди
Қўшма Штатлар ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Россия Федерациясининг хавфсизлик кафолати бўйича асосий талабларини қондиришга тайёр эмаслар ва бу вазиятни боши берк кўчага келади. Бу ҳақида пайшанба куни ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков RYVI билан суҳбатда маълум қилди.
Блинкен Россия Совет Иттифоқини тикламоқчи эканлигини айтди
Россия геосиёсий нуқтаи назардан Совет Иттифоқи даврида мавжуд бўлган тартибни тиклашга эришмоқчи. Бу ҳақида якшанба куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Расман: террорчи ва босқинчи давлат
Шу ҳафта иккита суд қарори, бири немис ва иккинчиси рус судининг қарори, Россиядаги ҳукмрон режим уни - бошқа давлатлар ҳудудида судсиз қотилликларни амалга оширувчи ва уларнинг ҳудудларини эгаллаб олган халқаро террорчи давлатга айлантирганини расман тасдиқлайди. Биринчиси, Берлин судининг икки йил аввал Зелимхон Хангошвилининг ўлдирилиши бўйича қарори.
Махачқалъалик фуқаро инстаграмдаги шаҳодат калимаси тасвирланган байроқ учун 1000 рубл жаримага тортилди
Махачқалъалик Шахбан Агаев Советский туман суди томонидан БМТ ва кўплаб мамлакатларда террорчи деб тан олинган «Туркистон ислом партияси» байроғини Инстаграмда оммавий намойишда айбдор деб топилди. Маъмурий жавобгарликка тортилган Агаев энг енгил жазони олди - минг рубл миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.