close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Россия
10.08.2020 11:10

Россия Федерациясининг 84 минтақасида янги касаллик ҳолатлари қайд этилди. Бир суткада Россияда янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) сони 5189 тага ёки  887 536 кишигача ўсди. Бу ҳақида жума куни коронавирус инфекциясини мониторинг ва назорат қилиш бўйича тезкор штабда хабар қилишди.

10.07.2020 23:21

Россиядаги ҳибсга олишлар ҳокимиятнинг ўз нуқтаи назарини тинч йўл билан билдирадиган одамларга нисбатан муросасизлигини намойиш қилмоқда, деди Дуня Миятович. Европа Комиссари карантин чораларини ҳуқуқ ва эркинликларни чеклаш учун қўлламасликка чақирди.

05.07.2020 20:39

Россия иқтисодиёти муҳожирлар оқимига муҳтожлик сезмоқда, деди Президент Владимир Путин. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Россияга туғилиш кўрсаткичларини ошириш ва чет элдан одамларни, айниқса рус маданияти соҳибларини жалб қилиш жуда зарур.

14.06.2020 05:58

"Белоруссия креветкалари" сюжети янгидан давом этди - бу сафар бутунлай бошқа минтақада. Қозоғистон божхоначилари Россия бозорини контрабандадан ҳимоя қилиш учун туришди. Жабрланувчи эса Москва учун энг муҳим интеграция бирлашмаси, Евросиё иттифоқининг яна бир аъзоси – Қирғизистон бўлди. Чегарада пайдо бўлган можаронинг сиёсий оқибатлари қандай бўлади?

12.06.2020 23:21

Оммавий билимсизлик ва бепарволик кўплаб мусулмон давлатларининг қолоқлиги ва Ғарб билан рақобатлаша олмасликларининг асосий сабабидир, деди Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш эксперти Руслан Қурбонов блогер Расул Тавдиряков билан суҳбатда.

11.06.2020 13:06

Туркияга келган россиялик сайёҳлар коронавирус инфекцияси тестини истисносиз ўтиши шарт эмас, деди Туркия туризм ва маданият вазири Меҳмет Эрсой журналистлар билан суҳбатда. Келгуси ойда Туркия руслар учун очилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, саёҳатчилар сафарга вирус йўқлиги тўғрисида бирон бир сертификат олишлари шарт эмас.

10.06.2020 16:38

Россиядаги яҳудий жамоалари раҳбари Берл Лазарнинг матбуот хизмати унинг янги коронавирус инфекцияси билан касалланганлигини эълон қилди, деб хабар беради “ТАСС”. Хабар қилинишича, мамлакат бош раввини ҳаёти хавф остида эмас. Шунга қарамай, у доимий тиббий назоратда.

09.06.2020 22:21

Греклар ва турклар ўртасидаги душманликнинг қадимги тарихида янги бурилиш кузтилмоқда. Афина агар турклар Грецияга қарашли шельфда нефт қазишни бошласа, Анқарага ҳужум қилиш билан таҳдид қилди. Туркия бундай ишлаб чиқариш режалари аввалроқ эълон қилганди. НАТОга аъзо бўлишига қарамай, ҳар икки мамлакат ҳам уруш ёқасида турибдилар. Агар чиндан ҳам уруш бошланишини тасаввур қилсак, кимнинг ғолиб бўлиш эҳтимоли кўпроқ?

09.06.2020 15:22

Россиянинг 83 минтақасида бир суткада 8985 та COVID-19 ҳолати қайд этилди, 112 киши вафот этди, 3957 кишига касалхонадан жавоб берилди, хабар берад тезкор штаб. Янги беморлар энг кўп Москва (2001), Подмосковье (751) ва Санкт-Петербургда (326) қайд этилди. Шунингдек, 305 киши Нижегород областида, 249 киши - Свердловск, 228 киши – Воронеж областида қайд этилди. Беморларнинг 36,6% ида касаллик аломатларсиз ўтяпти.

07.06.2020 19:44

Германия Россия махсус хизматларига қарши "кибер санкциялар" ни жорий қилмоқчи бўлган бир пайтда, Трамп форматни эскирган деб баҳолаб, Путинни АҚШга G7 саммитига таклиф қилмоқчи. Канада ва Буюк Британия - қарши. Ғарбда ихтилоф кучаймоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase