close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Мусулмон ахлоқи
27.01.2024 23:11

Солиҳлар билан алоқа боғлаш, уларга яқин бўлиш, улардан дуо сўраш - тақводор мусулмоннинг хулқларидандир. Унинг мартабаси қанчалик улуғ, қадри баланд бўлмасин, бу борада қийинчиликни билмайди. Бунда у Аллоҳ таолонинг оятига амал қилади:

21.01.2024 18:13

Мусулмон шахс аёлларга ўхшамайди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Мусулмон эркак аёлга, мусулмон аёл эркакка ўзини ўхшатмайди. Чунки ҳар бир жинс ўзини бошқа жинсга ўхшатиши Ислом шариатида ҳаромдир. Жамият-да эркак кишининг ўз сифат, хусусият, вазифалари борлиги каби, аёлнинг ҳам ўз сифат, хусусият ва вазифалари бордир. Икковларининг орасидаги бу фарқ ташқарида ҳам, ичкарида ҳам йўқ бўлмаслиги лозим. Шу сабабдан Ислом бундай иш қилганларга қаттиқ таҳцид қилган.

16.01.2024 16:17

Гўзал хулқ

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Мусулмон инсон гўзал хулқли, тавозули, ширин сўзли бўлади, Ислом кўрсатмасига амал қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олади.

13.01.2024 15:09

Жисми, кийимини тоза тутади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Мусулмон одам жуда ҳам покиза бўлади. Жисмини тоза тутади, ҳаммом қилишни одат қилади. Ана шунда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг комил ғусл қилиш, хушбўйланиш, хусусан, жумъа кунлари шундай қилишга ундаган амрларига бўйинсунган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жумъа куни ғусл қилинглар. Гарчи жунуб бўлмасанглар ҳам бошларингизни ювинглар. Хушбўй суртинглар” (Бухорий ривояти).

13.01.2024 00:11

Холис бўлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Ҳақиқий мусулмон мана бундай ёмон хулқлардан пок бўлибгина қолмай, ижобий хулқ билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз сўзларида таъкидлаганларидек, бу Диннинг ўзи холислик эканига иймон келтирган ҳолда жамиятда ҳар бир мусулмонга холис бўлиш хулқи билан зийнатланади: “Дин - холислиқцир”. Сўрадик: “Кимлар учун?” - Айтдилар: “Аллоҳ, Китоби, Расули, мусулмонларнинг раҳбарлари ва барчалари учун”.

06.01.2024 17:43

Чунки бу озор берувчи пасткаш хулқдирки, бундан Ислом дини қайтарган, бу ҳолга тушишдан эҳтиёт қилган. Бу ҳақда ҳадисда айтилади: “Биродаринг бошига тушган мусибатга кулма, акс ҳолда Аллоҳ унга раҳм қилиб сенга мусибат тушириши мумкин” (Термизий ривояти).

06.01.2024 17:26

Мусулмон одам риёдан узоқ бўлади, чунки риё ажрни, амални бекор қилади, у бутун одамлар Аллоҳ таоло ҳузурида тўпланиб турадиган Кунда ўз эгасига шармандаликни олиб келади.

20.12.2023 22:42

Мусулмон одам саховатли, чиройли муомалали, гўзал хулқли бўлади, қийналганга енгиллик беради.
“Агар (қарздор) ночор бўлса, бойигунча кутинг!” (Бақара сураси, 280-оят')

19.12.2023 21:41

Хақиқий мусулмоннинг хулқларидан яна бири у одамларга ёмон гумон қилмайди, инсонларни улар пок бўла туриб, айбга кўмиб ташловчи, уларга туҳмат тошини отувчи тасаввур ва хаёллар тизгинини қўйиб юбормайди. У мана бу оятга амал қилади:
“Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гунохдир!..” (Ҳужурот сураси, 12-оят).

19.12.2023 19:45

Ислом дини шунчалар саховатли Динки, ҳатто у мусулмон бўлмаган қариндошлар билан хдм алоқа боғлашни васият қилади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни очиқ қилиб шундай деганларини эшитдим: “Фалончилар оиласи менинг дўстларим эмас. Менинг дўстим Аллоҳ ва солиҳ мўминлардир. Лекин уларнинг қариндошлик ҳақлари борки, мен уларни қариндошлик нами билан намлайман (яъни, ўзига яраша яхшилик қиламан)” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase