close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Мусулмон ахлоқи
07.03.2024 04:45

Ғазаб пайтида ўзини ушлаб турган мусулмон инсон тилини сўкишга, ҳақорат ва ғийбатга юргизмаслиги табиий. Ислом кўрсатмаларини маҳкам ушлаган инсонда бу хулқ янада мустаҳкам бўлиши аниқдир.

06.03.2024 07:26

Мусулмон шахс зулм қилмайди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Зеро, зулм золимлар бошига тушадиган зулматлардир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Зулмдан сақланинглар, чунки зулм Қиёмат кунида зулматлардир” (Муслим ривояти).

05.03.2024 05:18

Ҳақиқий мусулмон инсон иймон билан ва савоб умидида Рамазон рўзасини тутади. Иймон унинг қалбини обод қилади: “Ким иймон билан ва савоб умидида рамазон рўзасини тутса, унинг аввал қилган гувоҳлари кечирилади”. Рўзадорнинг рўзаси унинг тилини, кўзини, барча аъзоларини унинг ажрини кетказадиган, рўзасини бекор қиладиган ҳар бир динга тескари ишдан сақланишида кўринади. “Бировинглар рўза тутган куни беадаб сўзлар айтмасин, шовқин қилмасин. Агар уни биров сўкса ёки уришса “мен рўзадорман”, десин”. “Ким ёлғон сўзни ва унга амал қилишни ташламаса, Аллоҳ унинг таоми ва шаробини ташлашига муҳтож эмасдир”.

04.03.2024 18:18

Ёмон қўшнининг амали ҳам бекордир

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: “ё Расулуллоҳ, фалон аёл кечалари намозга туради, кундузи рўзалар тутади, ибодатлар қилади, лекин қўшнисига тили билан озор беради”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У аёлда яхшилик йўқ, у - дўзаҳидир”, дедилар. Яна саҳобалар у зотга: “Фалончи аёл фақат фарз намозларнигина ўқийди, бир бўлак пишлоқ садақа қилади, лекин бировга озор бермайди”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У - жаннатидир”, дедилар (Бухорий ривояти).

24.02.2024 12:21

Чинакам мусулмон ўзининг ижтимоий алоқаларида доимо катта ишларни кўзлайди. Бу алоқаларни паст ғаразлар устига бино қилмайди. Чунки унда кичик ишларга вақт бўлмайди.

21.02.2024 17:22

Мусулмон инсон масжидда биринчи жамоатга қўшилишга ошиқади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Жамоат билан ўқилгаи намознинг савоби ёлғиз ўқилган намознинг савоби-дан йигирма етти баробар кўпдир” (Бухорий ва Муслим ривояти).

14.02.2024 09:17

Ислом ҳидоятида тарбияланган, унинг покиза чашмасидан қонган мусулмон жамиятда одамларга фойда келтиришга, улардан озорни даф қилишга жуда ҳам ҳарис бўлади. Чунки у ўзининг ҳақиқат, эзгулик, фазилат асосларида тарбияланиши, шаклланиши, унинг ҳукми билан фойда келтирувчи фаол бинокорга айланади. Яхшилик қилишга фурсат топди дегунча, уни ғанимат билади. Яна у яхшилик қилиш нажотга олиб боришини билади:
“...яхшилик қилингиз, шоядки нажот топсангизлар” (Ҳаж сураси, 77-оят).

14.02.2024 02:41

Мусулмон шахс холис бўлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Ҳақиқий мусулмон Муслим ривоят қилган ҳадисда айтилганидек Аллоҳга, Китобига, Расулига, бутун мусулмон умматга холис бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Дин - насиҳатдир”. - Бизлар “кимга?” - деб сўрадик, У зот: “Аллоҳга, Китобига, Расулига, бутун мусулмон умматга”, - дедилар, Демак, биродарига ҳам холис бўлиши, уларни алдамаслиги табиийдир.

13.02.2024 19:53

Ростгўйлик аталмиш юксак мартабага етган мусулмон алдамайди, фирибгарлик, хиёнат қилмайди. Чунки ростгўйлик тақозо қиладиган нарса холислик, софлик, инсоф ва вафодир; фирибгарлик, алдов, сохталик, ноҳақлик, хиёнат эмас.

04.02.2024 04:22

Ислом ҳидоятида тарбияланган, унинг покиза чашмасидан қонган мусулмон жамиятда одамларга фойда келтиришга, улардан озорни даф қилишга жуда ҳам ҳарис бўлади. Чунки у ўзининг ҳақиқат, эзгулик, фазилат асосларида тарбияланиши, шаклланиши, унинг ҳукми билан фойда келтирувчи фаол бинокорга айланади. Яхшилик қилишга фурсат топди дегунча, уни ғанимат билади. Яна у яхшилик қилиш нажотга олиб боришини билади:

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase