Полициянинг шафқатсизлиги ва зўравонлиги - АҚШнинг энг янги тарихидаги доғ
АҚШ ирқий сабабларга кўра полиция билан боғлиқ жанжал авж олди. Америка Қўшма Штатларида навбатдаги афро-америкаликнинг полиция ходими томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ жанжал тобора кучайиб бормоқда. 25 май куни Миннеаполисда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимининг ҳаддан ташқари шафқатсизлиги натижасида афро-америкалик Жорж Флойд вафот этди. Бунга жавобан бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида мамлакатнинг турли шаҳарларида ғалаёнлар давом этмоқда.
Эрон мазлум америкаликларни ҳимоя қилиб чиқди
Эрон расмийлари афро-америкалик Жорж Флойд полиция томонидан ўлдирилганидан кейин оммавий норозиликларни бостириш учун ҳарбий кучларни юборган Вашингтондаги хавотирли вазиятга изоҳ берди. Брифинг давомида Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Аббос Мусавий инглиз тилига ўтди ва АҚШ президенти маъмурияти Доналд Трамп ва хавфсизлик кучларига ўз халқига қарши зўравонликни тўхтатиш талаби билан мурожаат қилди.
Қодиров норозиликлар тўлқини шароитида АҚШ раҳбариятига мурожаат қилди
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Твиттердаги АҚШ раҳбариятини Америка фуқароларининг ҳуқуқларини бузгани учун танқид қилди. Қодировнинг таъкидлашича, у ҳукумат вакиллари «кўчанинг ўзида судсиз жазолаш»ни амалга ошираётган АҚШда содир бўлаётган воқеаларни "даҳшат билан кузатмоқда".
АҚШ Ливиянинг Россия ва Туркия ўртасида бўлиб олинишидан хавфсирамоқда
Нима сабабдан Хафтар учун РФ да босиб чиқарилган динорнинг бир партияси ушланиши Давлат Департаментини хавотирга солмоқда?
Трамп АҚШнинг тарихдаги "энг буюк қуроли" пайдо бўлишини эълон қилди
Яқинда Қўшма Штатлар тарихдаги "энг буюк қуроли"га эга бўлади. Бу ҳақида президент Доналд Трамп Флорида штатида "Crew Dragon" космик кемасини Халқаро космик станцияга учирилгандан кейин гапирди. Трансляция Оқ уйнинг Твиттер-даги саҳифасида ўтказилди.
ОАВ: АҚШ Хитой билан муносабатлар таранглашган шароитларда Гонконгдани ўз мулкини сотмоқда
Хитой ҳукумати Гонконгга нисбатан кўраётган чоралар сабабли Хитой ва АҚШ ўртасидаги танглик ортиб бораётган бир пайтда АҚШ ҳукумати Гонконгнинг элита жойларида мулкни сотмоқда, деб хабар беради Блумберг АҚШ Давлат департаментидаги манбага таяниб.
АҚШ шаҳарларида "полиция зўравонлиги" га қарши норозилик намойишлари: кўпчилик жабрланди
АҚШ шаҳарларида норозилик намойишлари Миннеаполисда полиция ҳибсхонасида вафот этган афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин бошланган. 30 май, шанба куни Вашингтонда, Оқ уй ёнида, "полиция зўравонлиги" га қарши намойишчилар бир нечта машинани ёқишди. Автомашиналаридан бири, Chevrolet Suburban, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тегишли бўлиши мумкин. Полиция ходимлари оломонни тарқатиб юбориш учун махсус воситалардан фойдаланган.
ОАВ: АҚШ ар-Риёдга 7,5 мингта юқори аниқликдаги авиабомба сотмоқчи
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маъмурияти Саудия Арабистонига тахминан 7,5 мингта аниқликдаги бошқариладиган бомбаларни 500 миллион долларга сотишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Wall Street Journal АҚШ Конгрессидаги манбаларга таяниб.
Трамп ғалабасини олдиндан айтиб берган профессор унинг қайта сайланишини башорат қилди
Нью-Йоркдаги Стони-Брук Университетининг сиёсатшунос профессори, 2016 йилги сайловларда АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ғалабасини башорат қилган Ҳелмут Норпот, у ўз лавозимига қайта сайланиш эҳтимоли катта деб ҳисоблайди.
2010–2020 йилларда АҚШда ирқий сабаблар туфайли рўй берган тартибсизликлар
Интернетда 25 май куни Миннеаполисда Жорж Флойднинг дўконда сохта банкноталар билан пул тўлаганликда гумон қилиниб ҳибсга олиниши ҳақидаги видео жойлаштирилганидан сўнг 2020 йил 26 май куни Миннесота штатида ва Американинг бир қатор бошқа штатларида оммавий норозилик ва тартибсизликлар бошланди.