close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: АҚШ
22.02.2021 22:38

АҚШ армиясида хизмат қилаёган биринчи мусулмон аёл Солиҳа Джабин Америка ҳарбий ҳаво кучлари капелланлар корпусида хизмат қилиш имконини берадиган диплом олди. Диплом бериш тарихий маросими 5 февраль куни бўлиб ўтди, дейилади АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари чоршанба куни берган расмий баёнотида.

30.01.2021 08:00

Америка жамиятининг диққат-эътиборини бутунлай эгаллаб олган АҚШда бу ҳафта бўлиб ўтган воқеалар фонида Хитой элчихонаси "чегарадан ташқарида" сериясидан баёнот беришга қарор қилди. 7 январь куни Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси твиттер-аккаунти нима сабабдандир… мамлакатда «қайта тарбиялаш марказлари» деб аталадиган уйғур мусулмонлари учун концлагерларни тарғиб қилишга қарор қилди.

21.01.2021 18:16

АҚШ ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном районида уйғурларга нисбатан Хитой ҳаракатларини геноцид ва инсониятга қарши жиноят сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди. унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати камида 2017 йилнинг март ойидан бошлаб Шинжондаги уйғурлар ва бошқа этник ва диний озчиликлар вакилларига нисбатан инсониятга қарши жиноятлар содир этган.

07.01.2021 15:01

Капитолийда тартибсизликлар рўй бераётган ва Вашингтонда комендантлик соати жорий қилинган бир вазиятда КонгрессДжо Байденни АҚШ президети этиб тасдиқлади, деб далолат беради муҳокама натижалари. Байден Конгресс томонидан тасдиқланган овоз берувчиларнинг 270 дан ортиқ овозини тўплади.

07.01.2021 13:14

Обаманинг фикрига кўра, Трамп Капитолий тепалигида содир бўлган, унинг тарафдорлари Конгресс биносига ҳужум қилган воқеалар учун жавобгардир. Бугун рўй берган воқеалар Американинг шармандали куни, деб тарихга киради, деди у.

07.01.2021 10:23

Вашингтонда АҚШнинг амалдаги президенти тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирди. Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Конгресс биносига амалдаги Президент Трампнинг тарафдорлари кириб келган Қўшма Штатлардаги воқеалардан хавотир билдирди.

03.01.2021 14:30

Қўшма Штатларда бу ҳафта ёнғин оқибатида вайрон бўлган масжидни қайта тиклаш учун тезда маблағ тўплади. Сешанба куни Миссури штатидаги Жоплина Ислом жамияти ижтимоий ахборот воситаларига эҳсон уюштиришни бошлаб юборди, бунинг сабаби Ноэл шаҳридаги масжид ва унинг яқинида жойлашган шарқ молларини сотадиган дўконда ёнғин содир бўлгани эди.

27.12.2020 08:21

«Қандай килиб микроскопик вирус дунёнинг энг қудратли давлатини тиз чўктирди?» — деб савол беради муаллиф. Ахир Трамп фақат қисман айбдор бўлиб чиқяпти. Ҳа, дастлаб у қатор хатоларга йўл қўйди, лекин муаммонинг илдизи бошқада. Ким айбдор ва нима қилиш керак? Бу саволлар ҳозир америкаликларни бошқа ҳар нарсадан кўпроқ ташвишга солади, чунки, журналист фикрига кўра, ҳали бундан ҳам оғир замонлар келади.

26.12.2020 22:31

Қўшма Штатлар Эрон Ислом Республикаси хориждан коронавирус вакциналарини сотиб олиши учун унинг активларини блокдан чиқаришга рози бўлди. Бу ҳақида Эрон Марказий банки бошқарувчи Абдулнасер Ҳеммати маълум қилди.

21.12.2020 03:48

АҚШ мусулмон ташкилотлари Ислом ҳамкорлик ташкилотини (ИҲТ) уйғур мусулмонларининг концлагерларда оммавий қамалишига қарши гапиришга чақирди ва ҳатто уни геноцидга жимгина розиликда айблади. Мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган 57 мамлакатни ўз ичига олган ИҲТда мазлум жамоаларнинг аҳволи, жумладан, Исроил ва Ҳиндистонни танқид қилиш ҳақида тез-тез гапирилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase