Пекин АҚШ сайловларига таъсир ўтказиш ҳақидаги айбловларни инкор этмоқда
Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби АҚШнинг президентлик сайловларида Хитойнинг таъсири ҳақида даъволарни сохта деб атади. АҚШнинг президентлик сайловларида Хитойнинг таъсири ҳақидаги даъволар "мутлақо уйдирмадир". Бу ҳақида Хитой ТИВ матбуот котиби Ван Вэньбинь баёнот берди, деб хабар қилади Синхуа агентлиги.
Сайлов органи Байденнинг ғалабасини тасдиқлади
3 ноябрда бўлиб ўтган Оқ уй раҳбари сайловининг якунлари расман тасдиқланди. Қўшма Штатларда 538 делегатдн иборат бўлган сайлов коллегияси Джо Байденни мамлакатнинг 46-президенти сифатида расман тасдиқлади. Сайлов коллегиясинин мажлиси 50 та штатда ва Вашингтонда бўлиб ўтди.
АҚШда собиқ шериф муовини масжидни портлатишда айбдор деб топилди
Чоршанба куни, маслаҳатчилар иштирокидаги суд мажлиси 2017 йил Миннесотада масжид портлатилиши муносабати билан нафрат асосидаги жиноятлар ва фуқаролик ҳуқуқларининг бузилишида Иллинойс ультра-ўнг милиция гуруҳи раҳбарини айбдор деб топди.
АҚШ Хитой Коммунистик партияси расмийларига нисбатан санкциялар жорий қилди
Помпео: санкциялар Пекин сиёсатига қўшилмайдиган фуқароларга таҳдид қилишда гумон қилинаётганларга қўлланилади. Қўшма Штатлар Пекин сиёсатига қўшилмайдиган фуқароларга таҳдид қилишда гумон қилинган Хитой расмийларига, Хитой Коммунистик партияси (ХКП) аъзоларига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео айтиб ўтди.
АҚШ: Энди Ўзбекистон диний эркинлик бўйича махсус кузатувда эмас
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 7-декабр кунги баёнотида бу давлат учун диний эркинлик ва эътиқод билан боғлиқ ҳар қандай ҳуқуқ энг устувор қадриятлардан бири эканига урғу бериб, беш ҳукумат сиёсатини кескин қоралади: Мянма, Хитой, Эритрея, Эрон, Нигерия, Конго Демократик Республикаси, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон.
АҚШ Эрон билан қуролли тўқнашув эҳтимолини баҳолади
АҚШ ва Исроил билан Эрон ўртасида қуролли тўқнашув хавфи ҳозирча йўқ. Бу фикрни Джордж Мейсон университети томонидан ташкил этилган онлайн семинарда АҚШнинг Эрон ва Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамс билдирди.
Олимнинг ўлдирилганидан сўнг Эрон АҚШ ва Исроилни авантюралардан огоҳлантирди
Эрон АҚШ ва Исроилни ҳар қандай авантюрадан огоҳлантиради, ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур қадамлар қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, дейилади Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг Теҳрон яқинида атомчи-физигига суиқасддан сўнг йўллаган мактубда.
Учинчи тўлқин АҚШ ни тартибсизликларга гирифтор қилиши мумкин
"АҚШ да коронавирус инқирози кун сайин жиддийлашмоқда. Бироқ президент Дональд Трамп "Твиттер" ва гольф билан шуғулланишни афзал кўрмоқда. Демократлар вазиятнинг жиддийлашуви олдини олишга уринмоқда – лекин Оқ уй ҳозирча уларнинг уринишларини йўққа чиқармоқда", - деди немис нашри Die Welt.
АҚШ Тбилисининг Абхазия ва Жанубий Осетия бўйича позициясини қўллаб-қувватлайди
Грузия бош вазири АҚШ Давлат котиби билан музокаралар ўтказди. Грузия Бош вазири Георгий Гахария расмий ташриф билан Грузия пойтахтига келган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди. Томонлар икки томонлама муносабатлар ва АҚШ ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Байден ва Трамп: мусулмонлар нимага хурсанд бўлишлари керак?
Бу ҳафта мусулмонлар билан боғлиқ глобал ахборот маконидаги асосий воқеа Франция ва Венадаги террор хуружлари бўлиб қолган бўлса-да, дунёнинг асосий сиёсий воқеаси, албатта, АҚШдаги сайлов, аниқроғи, унинг натижаларини ҳисоблаш бўлди.