close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил Эронни паст баҳолади

Исроил ҳукумати Эрон раҳбариятининг юқори лавозимдаги ҳарбийлари ҳалок бўлганидан кейин қайта гуруҳланиш қобилиятини паст баҳолади. Бу ҳақда Куинси Масъулиятли Давлат Бошқаруви Институти вице-президенти Трита Парси CNN телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилди.

Исроил ҳукумати Эрон раҳбариятининг юқори лавозимдаги ҳарбийлари ҳалок бўлганидан кейин қайта гуруҳланиш қобилиятини паст баҳолади. Бу ҳақда Куинси Масъулиятли Давлат Бошқаруви Институти вице-президенти Трита Парси CNN телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг фикрича, Исроил Эрон қуролли кучларининг бир неча юқори лавозимдаги раҳбарлари ҳалок бўлган зарбаларни бериш орқали Эроннинг "қўмондонлик ва бошқарув тизимини бузди" деб ўйлаган. Аммо кейинчалик Исроил бу позициясини "тезлик билан қайта кўриб чиққан". "Улар (исроилликлар – изоҳ) Эроннинг қайта гуруҳланиш қобилиятини паст баҳолашди", — деб таъкидлади таҳлилчи. У Эрон ракеталари ҳали ҳам "Исроил ҳаво мудофааси тизимининг барча даражаларидан муваффақиятли ўтаётганини" қайд этди.
14 июнь куни Эрон Мудофаа вазирлиги Исроил зарбалари оқибатида Бош штаб разведка масалалари бўйича бошлиғи ўринбосари генерал Ғулом Ризо Меҳроби ва Бош штаб тезкор масалалар бўйича бошлиғи ўринбосари генерал Меҳди Рабани ҳалок бўлганини маълум қилди. Ўша куни Tasnim агентлиги Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК, Қуролли Кучларнинг элита қисмлари) матбуот хизмати баёнотига таяниб, ИИПК Ҳаво-космик кучларининг камида яна етти нафар юқори лавозимли зобити ҳалок бўлганини хабар қилди.
Бундан олдин Эрон ҳукумати Исроил ҳужуми оқибатида Бош штаб бошлиғи генерал-лейтенант Муҳаммад Боқирий, "Хотам-ал-Анбиё" Қуролли Кучлар марказий штаби (ҳаво мудофааси қўшинлари штаби) қўмондони генерал-лейтенант Ғулом Али Рашид, ИИПК раҳбари генерал-лейтенант Ҳусайн Саломий ва ИИПК Ҳаво-космик кучлари қўмондони генерал Амир Али Ҳожизода ҳалок бўлганини маълум қилганди. 14 июнь куни Ислом инқилоби посбонлари корпуси Ҳаво-космик кучларининг янги қўмондони этиб ИИПК генерал-майори Мажид Мусавий тайинланди.

Абу Муслим (профессор)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase