019. Марям сураси
- Душанба, Дек 04 2023
- 15522 марта кўрилди
Маккада нозил бўлғондур ва ул 98 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, нихоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Коф, ҳо, йо, айн, сод.
2. Будур Парвардигорингиз мархаматидин баёни ўз бандаси Закариёға.
Ҳазрати Затриё алайҳиссалом Баний Исроил жамоасинипг пайғамбарларидин эрдилар. Дурадгорлик ҳунарлари бор эрди, ўз ҳўллари ила меҳнат қилиб ер эрдилар.
3. Вақтики нидо қилди ўз Парвардигориға махфий овоз ила. Қоронғу кечада хилватда паст овоз ила дуо қилдилар. Мана шундоқ дуо риёдин холис ва ихлос ила маъмур бўлўр.
4. Деди: "Эй Раббим! Тахқиқ, қувватдин кетди баданим суяклари ва бошим ялтиради қариликдин ва Санға дуо қилиб, эй Раббим, ҳаргиз махрум қолмагандурман.
5. Ва тахқиқ, ман қўрқурман ўзимдин, кейии қариндошларимдин ва хотуним эса туғмас хотундур; эмди Сан ато қил манға Ўз қошингдин бир меросхўрни!
6. Ки, молик бўлсин ва мандин ва Яъқуб авлодидин қолган меросға. Ва қилғил ани, эй Раббим, мақбул инсон".
Яъни, бир фарзанди солиҳ ато қилғилки, диний хизматларш яхши анжом берсин ва Санинг муқаддас омонатингни муҳофаза қилсин. Мандин ва Яъқуб авлодларидин қолган ҳақиқий мероси маънавийю лойиқ ҳақдор бўлсин ва Ўз қошингда ва ҳамма мўминлар қошларида мақбул ва писандида бир зот бўлсин.
7. (Биз дедук): "Эй Закариё! Тахқиқ, Биз башорат берурмиз санға бир фарзандники, оти Яхё бўлур! Пайдо қилмагандурмиз бундин аввал анға ҳеч бир ҳамном". Парвардигор ҳазрати Закариё алайҳиссалом дуоларин қабул этди. Бир муборак фарзанд қадамидин башорат берди ва аиға туғилмай турйб Яҳё деб ном қўйди. Бу ном ул жанобдин аввал бир кимсаға кўйилмаганспгр. Салафлардин баъзилари дебдурларки, "самийя"нинг маъноси шабиҳа (ўхшаш)дур, яъни, бужанобда бор авсоф бошқаларда бўлмагандур. Чунончи, дилларин юмшоқлиги ва кўп йиғлашлари ҳеч кимда кўрилмагандур.
8. У деди: "Эй Раббим! На ердин манға фарзанд бўлур, ҳолбуки, манинг хотуним туғмас хотундур ва ўзим хам қариликнинг ниҳоятиға етгандурман?" Одам боласида қоида шулдурки, қачон кутилмаган бир нарса башоратин эшитса, зиёда хотиржам бўлмак ва иззат ҳосил қилмак учун бот-бот андин савол қилур, токи ниҳоятда кўнгли қарор топсин. Бу ҳазрат ҳам номумкин нарсани талаб қилишда шижоат қилмадилар. Вақтит ани берилди деб башорат келса, қандоқ бўлур деб қилурлар.
9. Деди: "Ҳол шундоқдур, марҳамат қилур Парвардигорингки, бу нарса Манға осондур ва тахқиқ, яратдим Ман сани, холбуки, сан хеч нарса эмас эрдинг!"
10. У деди: "Эй Раббим! Бергин манинг учун бирор аломат!" Деди: "Аломатинг шулдурки, уч кеча ва кундуз сўз қилолмассан одамларға соғ бўла туриб".
11. Кейин чизди ўз қавмин қошиға ва ишора қилди аларғаки: "Тасбех айтанглар субх ва шом".
12. (Биз дедук): "Эй Яхё! Тут Китобни қувват ила!" ва бердук Биз анға доноликни болаликда,
13. ва шавқни Ўз тарафимиздин ва покизаликни. Ва эрди ул тақволик
14. ва яхши муомалалик ота ва онасиға ва эмас эрди саркаш ва нофармон.
15. Ва салом етсин анға туғилган куни ва ўладирган куни ва ул куники, турур тирилиб.
Яъни, Тавротни ва бошқа саҳифаларни ниҳоятда эҳтимом ила тутиб ўзинг ҳам амал қил ва бошқаларға ҳам таблиғ эт. Аллоҳ таоло ҳазрати Яҳёға ёшликда фаҳм ва дониш, илм ва ҳикмат, аҳкоми Китоб, обод, убудият ва хизматни таълим берди. Кўп уламоларнинг сўзларича, Аллоҳ бужанобға одатға хилоф равишда ёшликдин пайғамбарлик ҳам ато қилган эрди. Ва тамоми ахлоқи жамша ва авсофи трима ила вужудларин қилган эрди. Ҳадисда келибдурш, Яҳё алайҳиссалом на гуноҳ қилдилар ва на ани ирода қилдилар. Худонингхафвидии ҳамиша йиғлаб-йиғлаб рухсорлариға ёш оқадирган ариқчалар бўлиб қолган эрди.
16. Ва ёд қилинг бу Китобда Марямни х.ам. Вақтики ул алоҳида бўлди ўз аҳлидин шарқ жиҳатинда бир маконға.
17. Бас, тортди алардин бу тариқа бир парда. Кейин Биз анға юбордук Ўз фариштамизни ва ул анға бир бутун одам бўлиб кўринди.
18. Марям деди: "Ман Раз^мон панохиға қочурман сандин, агар сан Худодин қўрқувчи бўлсанг".
Яъни, ҳазрати Марям ҳайздин пок бўлиб, ғусл қилмакчи бўлдилар. Бу биринчи ҳайзлари эрди. Умрлари ўн учға етган эрди ё ўн бешға. Камоли шармдин халҳдин алоҳида бир жойға бордиларки, Байтулмуқаддаснинг шарҳ тарафида эрди. Шунингучун насоролар Машриқни ўзлариға қибла қилиб олгандурлар. Кейин қошлариға Жаброил алайҳиссалом ниҳоятда соҳибжамоал бир ёш йигит суратида бўлиб ҳозқр бўлдилар. Бу жаноб ул зотни инсон деб гумон қилдилар, лекин чеҳраларидаги нури таҳво ва таҳоратни кўриб мупипақий одам ўхшайдур, деб ман сандин ўзимни Раҳмон паноҳиға олурман, атр ҳаҳиқатда муттақий инсон бўлсанг, мандин узоқ бўлурсан, дедилар.
19. Ул деди: "Ҳақиқат шулдурки, ман санинг Раббинг харафиднн келдимки, санға бир покиза фарзанд берай".
20. Марям деди: "На бирдан манға фарзанд бўлур, холбуки, хеч бир инсон манға йўл тегизмагандур ва ёмон хотун эмасман".
21. Фаришта деди: "Ҳол шундоқдур, мархамат қилди Парвардигорингки, бу нарса Манға осондур ва қилмакчидурмиз ани нишон одамлар учун ва рахмат Бизнинг тарафимиздин. Ва қарор қилинган ишдур".
Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом дедилар: "Ташвиш қилинмасин ва ёмон гумонға борилмасин, ман башар эмасман балки сан паноҳ олган Парвардигоринг юборган фариштадурман. Шунинг учун келдимки, Парвардигори поктарафидин санға бир покиза, хушахлоқўғил ато қилур", ҳазрати Марям дедилар: "Манға фарзанд нечук бўлурки, на ман эрлик хотундурман ва на ёмон бузуқ хотундурман". Жавоби ўшал ҳазрати Закариёға берилган тариқада берилди. Худо учун осондур отасиз фарзандни яратмак, ҳудрати Илоҳийя тарафидин нишон бордурки, инсон отасиз ҳам пайдо бўла олур ва ҳам бу боланинг бу тариқа яратилиши қарор топгандур. Бу фарзанд дунё учун Парвардиюрнинг раҳматидур.
22. Кейин Марям ул болаға ҳомила бўлди ва алоҳкда бўлди анинг сабабидин узоқ бир ерға.
23. Кейин келтирди ани тўлғоқ дарди хурмо дарахтии остиға. Деди: "Эй кошки, ман бу ҳолдин илгари ўлиб кетсам эрди ва бўлсам эрди хотирлардин уиутилган!"
24. Кейин овоз берди остидин: "Ғам ема, санинг Парвардигоринг остингда оқнн чашма пайдо қилибдур.
25. Ва қимирлат ўз тарафингға хурмо дарахтинки, тушурар санға янга пишган хурмони.
26. Бас, егил ва ичгал ва ором топсин кўзинг! Кейин қачон одамлардин бирин кўрсанг дегал: "Таҳқиқ, ман назир қилгандурман Худо учун рўзаники, бугун хеч бир инсонға сўзламасман".
Яъни, кейин ҳазрати Жаброил алайҳиссалом либосларин ёҳасиға дам урдилар, андин қоринлариға пайдо бўлди бола, кейин ҳамл муддати тамом бўлиб, туғилиш аломати зоҳир бўла бошлади. Вақтит тўлғоҳ дарди шуруъ бўлди, бир хурмо дарахти оЗпиға келдилар. Бир тарафдин боланинг дарди, яна бир тарафдин ёлғизлик ғами, ҳаммадин зуёда бир афифа ҳиз учун халқ тарафидин бадномлик ва расволик тасаввури жҳоятда ул жанобни паршион қилди. Анингучун беихтиёр забонларида: "Кошки эди бундин олдин ўлқбкетсам ва хотирлардин унутилсам эрди", деган садо чиқди. Сўнгра турган жойларин тубан тарафидин ўшал фаришта овози келдики: "Ғамгин ва паришон бўлмагил, Худо тарафидин ниҳоятда хотиржам бўл, тубанға бокки, Аллоҳ қандоқяхши бир чашмажорий қилибқўйибдур. Андин ичгил ва-бу хурмо дарахтин қимирлатгинки, яхши пишган хурмолар тушур, андин егил ва бир маҳбуб фарзандни кучоғингға олгил. Кўзингға ором бергил. Қолмиш воқеани Худоға ҳавола ҳилгилки, Аллоҳ ҳамиша мушкулларни осон қилур. Ва қачон бир инсон санға бола хусусида савол қйлса дегилки: "Ман рўза тутгандурман, оғзимға сўз келмас".
27. Кейин келтирди ул болани кўтарган ҳолда ўз қавмин қошиға. Алар дедйлар: "Эй Марям! Сан бир ёмон иш қилдинг?
28. Эй Ҳоруннинг синглиси! Санинг отанг ёмон одам эмас эрди ва онанг бузуқ хотун эмас эрди".
29. Кейин Марям ишора и$илди бола тарафиға. Алар дедилар: "Биз нечук сўз қилайлук ул зотғаки, бешик боласидур?"
30. Деди Исо: "Таҳқиқ, ман Худонинг бандасидурман, Ул манға Китоб берибдур ва мани набий қилибдур.
31. Ва қилибдур мани бир баракотлик зот, қайси ердаки бўлсам ва буюрибдур мани намозға ва закотға ва қачонға қадар тирик турсам.
32. Ва қилибдур мани яхши муомалалик ўз волидамға ва қилмабдур мани саркаш ва бадбахт.
33. Ва саломдур манға туғилган кунимда ва ўладирган кунимда ва тургазиладурган кунимда тирилиб!"
(Танбиҳ): бу мақомда ҳазрати Марямни ҳазрати Ҳоруннинг синглиси дейилди, чунки ул жаноб ҳазрати Ҳорун алайҳиссалом наслларидин эрди ва мумтндурт ул жанобнинг Ҳорун номли биродарлари ҳам бўлғон. Юҳоридаги авсоф ҳазрати Масиҳға сўзлаган соатларида берилган бўлмаса ҳам, кейин бўлиши муқаррар бўлғон сабабдин бўлди, деббаён этибдурлар.
34. Будур Исо — Марям ўғли қиссаси, яъни, ҳақ сўзки, алар анинг хақинда жанжал қилурлар.
35. Муносиб эмасдур Худонинг шаъниға буки, (Унинг) фарзанди бўлсин, покдур
Ул! Қачон бир ишни қилмакчи бўлса, ҳақиқат шулки, анға "Бўл!" дер, бас, ул бўлур қолур.
36. "Ва таҳқиқ, Аллоҳ манииг Раббимдур ва сизларнинг ҳам Раббиларингиздур: Анғагина ибодат қилинглар, шулдур тўғри йўл!"
37. Кейин бошқа-бошқа бўлдилар фирқалар ўз ароларида. Ёмон ҳол келур кофирларға улуғ бир куннинг келишидин.
38. Қандоқ яхши эшитурлар ва кўрурлар ул куники, алар Бизнинг ҳузуримизға келурлар, лекин золимлар букун равшан гумроҳликдадурлар.
Яъни, эй ҳабиби муаззам, ҳазрати Исо ҳақиқатларин баён қилғач, аларға денгки: "Манинг, сизларнинг ва ҳамма мавжудотнинг Парвардигори танҳо Аллоҳнинг ўзидур. Аяғагина ибодат қилинглар ва Анға фарзанд исбот қилманглар. Тўғри тавҳид йўлидур, тамом набийлар шу йўлдадурлар. Лекин халқ ҳар қисм фирқаларға бўлиниб, бошқа-бошқа йўл чиқариб олдилар. Қайси бир фирқа тавҳид йўлидин алоҳида бўлибдур, алар учун қиёмат кун ниҳоятда ёмон ҳоллар бордур. Кофирлар бу кун ҳақ сўзни эшитмаслар ва ҳақни кўрмаслар. Лекин эртаға маҳшар куни Парвардигорларин ҳузуриға ҳисоб учун борган соатларида, эшитмак ва кўрмакнинг фойдаси бўлмаган бир замонда шундоқ сўзларни эшитурларки, юраклари ёрилур ва шундай ҳолларни кўрурларш, чеҳралари қораюр".
39. Ва қўрқитинг сиз аларни хасрат кунидин. Вақтики ишни бир тараф қилинур ва алар ғафлатда турурлар ва иймон келтирмаслар.
40. Таҳқақ, Бизгина ворис бўлурмиз ерға ва нима нарсаки ер юзида бўлса анға ва Бизнинг тарафимизға қайтарилурлар.
Кофирлар учун хасрат ва надомат соатлари. кўпдур. Лекин охири вақт ул кун бўлурки, ўлимни бир қўчҳор суратида олиб келиб дўзах ва биҳишт ўртасида ҳаммаға кўрсатиб туриб зибҳ қилинур (сўйилур) ва нидо келурки, биҳиштий биҳиштинда, дўзахи дўзахда доимий қолиб кетур. Бундин кейин ҳеч бир тмсаға ўлим келмас ва ана шул вақтда кофирлар ҳасрат ва надоматдин қўлларин тишларлар, лекин фойдаси бўлмас. Дунёйи бевафодур анинг давлати ва шавкати ва моли ва матои ҳаммадин қолур. Ахир ҳаҳиқай Молит тасарруфиға ўтур. Ва соҳиблари ҳисоб-китоб учун аҳком ул-ҳокимин. (қозилар қозиси) ҳузуриға ҳозир қилинурлар.
41. Ва ёд қилинг бу Китобда Иброхимни: ҳам таҳқиқ, ул зот нихоятда рост сўзлик пайғамбар эрди.
42. Вақтики деди ўз отасиға: "Эй отам! Нима учун ибодат қилурсан бир нарсағаки, на эшитур, на кўрур ва на сандин бир нарсани даф қила олур?
43. Эй отам! Таҳқиқ, келибдур манға илмдин бир миқдорики, санға келмабдур; эмди саи манға эргашки, ман сани тўғри йўлға бошлай!
44. Эй отам! Ибодат қилмагал шайтонға, таҳқиқ, шайтон Худоға осий бўлғондур!
45. Эй отам! Ман шундин қўрқурманки, санға Худо тарафидин бир азоб келиб қолур, сан кейин шайтонға рафиқ бўлурсан".
Яъни, манға Аллоҳ тавҳид ва маод охират илмлари ато қилгандур ва шариат ҳақлигидин огоҳ этгандур. Агар сан манға тобе бўлсанг, ман сани тҳоятда тўғри йўлға олиб борурманки, анда сан Аллоҳнинг ризосин топурсан. Бутларға ибодат қилмак шайтоннинг иғвосидин бўлур ва андин шайтон хуш бўлур, анинг учун бутлар ибодати шайтон ибодатидур. Анинг ибодатидин ёнмасанг, санға Худонинг ғазаби нозил бўлур, бир офатға мубтало бўлурсанки, анда ўзинг ила овора бўлиб, доимий суратда шайтонға ҳамроҳ бўлиб қолурсан.
46. Ул деди; "Оё, сан юз ўгирурсанми манинг маъбудларимдин, эй Иброҳим? Агар сан қайтмасанг, албатта сани тошбўрон ^илурман. Ва узоқ бўл мандин узун муддатға қадар!"
47. Иброҳим деди: "Салом санға! Эмди ман мағфират талаб қилурман санинг учун Раббимдин; албатта ул манға меҳрибондур.
48. Ва ман алоҳида бўлурман сизлардин ва ул нарсадинки, Худони қўйиб анға ибодат қилурсиз. Манинг ўз Раббимға умидим борки, ибодат қилиб маҳрум қолмасман".
49. Кейин вақтики ул алоҳида бўлди алардин ва ул нарсадинки, анға ибодат қилур эрдилар Худодин бошқа, бердук анға Исҳоқни ва Яъқубни ва қар иккисини ҳам пайғамбар қилдук.
50. Ва бердук ҳаммалариға ўз раҳматимиздин насиб ва қилдук аларнинг номларин яхши ва баланд.
Ҳазрати Иброҳим оталарин қаршиликларин кўриб ноумид бўлғач, рухсат саломин бердилар ва шояд анжоми яхшй бўлса, деб истиқбол учун ваъда бердилар. Лекин ҳақиқати маълум бўлғач, тарк этдилар ва алардин алоҳида бўлдилар ва севган ватанларин ташладилар. Лекин Аллоҳ ул зотға ватанларидин яхши ватан ато қилди, танҳоликлариға мунис ва ғамхўр бўлсин деб ҳазрати Исҳоқ тби фарзанд ва ҳазрати Яъкуб тби тбира карам қилди. Бутун Баний Исроил жамоаси бу зотдин тарқалди ва бу икхи зот буюк пайғамбарлардиндур. Ҳаммалариға Аллоҳ ўз раҳмат хоссасидин тсиб этди ва дунёда қиёматғача номларин яхши ва баланд қилиб қолдирди. Анинг учун тамоми миллат халқлари аларни дўст тутур ва уммати Муҳаммадийя эса беш вақт. намозларида ўз пайғамбарлариға дуо айтганларида бу ҳазратға ҳам айтурлар.
51. Ва ёд қилинг бу Китобда Мусони: тахқиқ, ул эрди холис қилинган банда ва юборилган пайғамбар.
52. Ва овоз бердук анға Тур тоғининг ўнг тарафидин ва яқпн қилдук ани сирдон этиб.
53. Ва бердук Биз анға ўз рахматимиздин акаси Ҳорунни пайғамбар қилиб.
54. Ва ёд қилинг бу Китобда Исмоилни: тахқиқ, ул эрди ваъдаси рост банда ва эрди юборилган пайғамбар.
Бу оятдин ҳазрати Исмоил алайҳиссаломнинг ҳазрати Исҳоқ алайҳиссаломдин афзалликлари маълум бўлур, чунки ул жаноб фақат набий деб зикр қилинди ва бу жанобни расули набий деб зикр қилинди.
55. Ва буюрур эрди ўз аҳлини намозға ва закотға ва Парвардигорин қошида мақбул банда эрди.
Инсоннинг ҳидоят ва иршодға ҳаммадин зиёдароқ атнгўз аҳлидур. Ва андин халифа бўлиб ҳолмакка алар муносиброқдурлар ва ҳам муршид учун ўз аҳволин ислоҳи лозимдур. Индаллоҳа писандида бўлиши лозимдур.
56. Ва ёд филинг бу Китобда Идрисни, таҳқиқ, ул нихоятда рост сўзлик пайғамбар эрди.
57. Ва кўтардук Биз ани баланд мақомға. Рожиъ қавл шулдурки, ҳазршпи Идрис алайҳиссалом ҳазрсипи Одам ва ҳазраши Нуҳ алайҳиссалом иккиларинингўрталарида ўтгандурлар. Дебдурларки, дунёға нужум ва ҳисоб илми ва қалам ила хат ёзмак, либос тикмак, тортмаква ўлчамак асбоблари вауруш қуроллари ясамак — ҳаммаси бу жанобдин тарқағандур. Меърож кечасида саййиди олам пайғамбаршшз ул зот ила тўртинчи осмонда мулоқот қилгандурлар. Аллоҳ бу зопиш қурб (яқинлик) ва ирфоннинг баланд маҳомиға кўтаргандур. йки Масиҳ алайҳиссалом каби ул жанобна ҳам тирик осмонға олингандур. Ҳозирғача тирикдурлар.
58. Ана шулардур ул зотларики, инъом қилинди аларға Худо томонидин Одам авлодидин бўлғон пайғамбарларни ва ул жамоадинки, кўтардик Нух ила ва Иброхим ва Яъқуб авлодидин ва ул жамоадинки, Биз хидоят қилдук ва ихтиёр этдук. Қачон хиловат қилинур эрди аларға Худонинг оятлари, йиқилур эрдилар сажда қилган ва йиғлаган холларида.
Бу юқорида авсофлари зикр қилинган зотлар ҳазрати Одам алайҳиссалом ва ҳазрааш Нуҳ алайҳиссалом, ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом авлодлари ва тобелари бўлиб, Худонинг таважжуъ ва инъомлариға соҳиб бўлюн зотлардур. Худо буларни ҳақ йўлға ҳидоят қилиб, нубувват ва рисолат (элчшик) мартабаларию нушарраф қилгаядур. Булар шу қадар баланд мартабаларт эришиб туриб писандидолик вазифасию ҳаммадин комилдурлар. Аллоҳ таолотнг муборак каломин эшитса, тҳоятда ожизликва камтарлик ила сажда қилурлар. Ўзин ёд этиб йиғларлар. Ҳадисда келтирилурки, Қуръон ўқитнда йиғланглар ё йиғлаган тби туринглар.
59. Бас, алардин кейин ўринлариға келдилар шундоқ ўринбосарларки, зое қилдилар намозни ва тобе бўлдилар хоҳишлариға. Алар анқариб йўлнпқурлар гумроҳликларин сазосиға.
60. Магар кимики тавба қилибдур ва иймон келтирибдур ва қилибдур яхши ишни, алар дохил бўлурлар жаннатға ва аларнинг хеч бир ҳақлари зое бўлмас,
61. хамиша турадирган боғларғаки, ваъда қилибдур Худо бандалариға ғойибона; албатга Анинг ваъдаси жазм келгувчидур!
62. Алар эшитмаслар анда бехуда сўзни "салом"дин Ъошқл ва бордур алар учун ризқлари субх ва шом.
63. Ана шул жаннатдурки, мерос қилиб берурмиз бандаларимиздин тақволик бўлғон одамға.
64. Ва (биз фаришталар) фақат Парвардигорнинг хукми билангана тушурмиз; Анинг ихтиёридадур нима нарсаки олдимиздадур ва нима нарсаки орқамиздадур ва нима нарса алар ўртасидадудр ва Парвардигоринг унутувчи эмасдур.
Бир мартаба ҳазрати Жаброил алайҳиссалом неча кунғача пайғамбар тзматларит келмай қолдилар. Ногоҳ кофирлар таъна ва маломат ҳйла бошладиларш, Муҳаммад алайхиссаломдин Парвардигори норози бўлиб алоҳани узиб ҳўйди. Буни эшитиб ҳалби мубораклари озор топди. Кейин ҳазрати Жаброил алайҳиссалом келдилар. Кечиккан сабабин сўраганларида бу оят нозил бўлди.
65. Ул зот осмонларнинг, ернинг ва ораларинда бор нарсаларнинг Раббидур. Эмди, (эй мухотиб), Анға ибодат қнл ва Анинг ибодатиға қоим тур! Оё, Анға хамном кимсани билурсанми? Худонингноми Анинг сифатларидур, яъни, Анинг сифатида биркимса бордурмит, анинг Худо каби сифатлари бўлсин. Модомит йўқ, албатта, ибодат Андин бошгрға жоиз эмасдур.
66. Ва дер инсон: "Оё,.ман вақтики ўлсам, яна тездин тирилиб қабрдин чиқарилурманми?"
67. Оё, ёдиға олмасми инсонки, тахқиқ, Биз ани яратдук ва ул хеч нарса эмас эрди.
68. Қасам Парвардигорингғаки, албатта Биз аларни ва шайтонларни турғизурмиз, кейин аларни ҳозир қилурмиз жаханнам атрофиға тиз чўккан холларида.
69. Кейин нидо қилурмиз хар фирқадин қайсилари Худоға зиёда саркаш бўлсалар.
70. Кейин Биз яхшироқ билурмиз ул жамоаники, алар зиёда қабулдурлар жахаинамға киришға.
71. Ва йўқдур ҳеч ким сизлардин андин ўтмаса, бу ваъда лозимдур Парвардигорингға қарор топган.
72. Кейин нажот берурмиз «ақволикларга ва ташлаб қўюрмиз золимларни тиз чўккан холларида.
73. Ва қачон ўқилса аларға Бизнинг оятларимизки, равшандур, кофирлар мусулмонларға дерларки: "Бу икки фирқанинг қайси бирининг мақоми яхшироқдур ва мажлиси чиройлироқдур?"
74. Ва нақадарки Биз халок қилдук алардин аввалғи жамоатлардинки, яхшироқдурлар асбобда ва кўринишда.
75. Сиз денг "Кимики гумрохликда бўлса, бас, Худо анинг (умрин) чўзиб қўйиб берур". То вақтики кўрсалар ваъда қилинган.нарсаларни ё дунёда азобни ё қиёматни, бас, алар билурларки, кимнинг макони ёмонроқдур ва кимнинг лашкари заифроқдур.
76. Ва ортиқ берур Худо хидоят топганларға ҳидоятни. Ва хамиша қолғувчи яхшиликлар яхшироқдур Раббингаз қошида савоб юзасидин ва яхшировдур оқибат юзасидин.
77. Оё, сиз кўрдингизми ул кишини кофир бўлди оятларимизға ва дерки: "Манға мол хам, авлодим хам берилур!"
78. Оё, ул ғайбдин хабар топибдурми ё Худодин ваъда олибдурми?
79. Бундоқ эмас! Бас, ёзиб қўюрмиз нима нарсаники
ул дер ва ортиқ қилурмиз анинг учун азобни!
80. Ва олиб қўюрмиз андин деб турган нарсасини ва келур ул Бизға ёлғиз.
81. Ва булар Худони қўйиб бир мунча маъбуд тутдилар, токи алар учун мадад бўлсинлар.
82. Бундоқ эмас! Алар буларнинг ибодатлариға мункир бўлурлар ва аларға мухолиф бўлурлар.
Қайси бир молдор кофир бир мусулмон темирчиға дедики: "Сан Исломдин қайтгин, ман санға мол берурман", Мусулмон дедики: "Сан ўлсанг, кейин тирилсанг, шунда ҳам. мунтр бўлмасман". Кофир деди: "Агар ман ўлиб тирилсам, манинг мол ва авлодим у ерда ҳам бўлур". Анинг бу сўзиға жавоб мақошда бу оят нозил бўлди. Яъни, ул кофирға ғайбдин хабар келибдурми, ё Худодин аҳд олибдурми? Албатта, бу йўқ бир нарсадур, бундоқ ифлос кофирлар ғайбдин хабар топмас ва ваъда эса мусулмонлар учундур. Ул кофирнинг мол ва авлодин андин алоҳида қилинур ва танҳо ўзи Худо ҳузуриға келур.
83. Оё, кўрмадингизмики, Биз қўйиб юбордук шайтонни кофирларға, алар буларни тезлаб турурлар бир қисм тезлаш ила.
84. Бас, сиз шошилманг аларға қарши, ҳақиқат шулки, биз алар учун (қолган ой -кунларини) санаб турурмиз.
85. Ул куники жам қилурмиз тақволикларни Раҳмон тарафиға меҳмон (элчи) қилиб
86. ва ҳайдармиз гуноҳкорларни жаҳаннам тарафиға ташна бўлғон ҳолларида,
87. эга бўла олмаслар шафоатға, магар ул кишики, олибдур Худонинг қошидин аҳд. Иймондин маҳрум қолган кофирлар шайтонлар мусаллатидурларки, ҳар лаҳзада аларни гуноҳтарафиға тезлаб турурлар. Аларға тездин азоб келмаслишға ҳикмат шулдурки, алар наҳадар турсалар гуноҳдин бошқа иш қилмаслар. Ҳар бир амаллари ёзилиб турур, ҳар бирин кўзиға кўрсатилур ва шунға лойиқ жазо берилур, бул муомала ул кун бўлурки, Худодин қўрхрб ҳаёт кечирган зотлар Худо наздида азиз меҳмон каби навозиш ҳилинур. Мужримлар ташналик ҳолларида дўзахға ҳайдалур. Ул кун ҳеч кимға шафоат учун изн берилмас, фақат Худо тарафидин ваъда қилинган зотлар шафоат ққлинурлар ва қилурлар.
88. Ва (кофирлар) дедилар: "Худонинг фарзанди бордур".
89. Тавдиқ, сизлар буюк номаъқул сўз қилдингазлар.
90. Яқиндурки осмонлар ёрилса бу сўздин ва ер пора-пора бўлса ва тоғлар йиқилиб реза-реза бўлиб кетсаки,
91. исбот қилдилар Худо учун фарзандни;
92 ва лойнқ эмасдур Худоға болалик бўлмоғи.
93. Йўқдур ҳеч бир киши осмонларда ва ерда магар келгувчидур Худо ҳузуриға банда бўлиб;
94. албатта иҳота қилиб қўйгандур аларни ва санаб қўйгандур.
95. Ҳаммалари қиёмат куни Анға келгувчидурлар ёлғиз-ёлғиз.
96. Таҳқиқ, одамларики иймон келтирдилар ва қилдилар яхши ишларни, пайдо қилибдур Худо алар учун муҳаббатни.
Яъни, аларға ўз жиҳатидин ато қилур ё ўзи аларни яхши кўрур ёки халхринг дилиға аларнинг муҳаббатларини пайдо қилур. Бу оят наюшйдур. Маккада қайси мусулмонларға бу даъвони қилинган бўлса, оз фурсатда ат эътимомиға етказилди. Ки, бутун дунёда ани мисли кўрилмас. Аллоҳ таоло ул ҳазрат муҳаббатларин ҳамманинг дилиға солди. Ҳамма аларға меҳрибон ва мушфиқ бўлди.
97. (Бас, ҳақнқат шулдурки), Биз осон қилдук Қуръонни, токи башорат беринг анинг ила мутгақинларға ва қўрқитинг анинг ила жанжалчи қавмни.
Яъни, Қуръони карим ниҳоятда осон ва соф тилда очиқ суратда парҳезлик бандаларға башорат эшиттирур ва жанжалчи инсонларни ёмон натижа, хунук оқибатлардин хабардор қилур.
98. Ва нақадар ҳалок қилдук улардин аввалғи жамоаларин; оё, кўрурсизми алардин ҳеч кимни ё эшитурсизми аларнинг оҳиста овозларин?
Яъни, нақадар буюк ва бадбахт қавм дунёда бор эрди, ҳаммалари ўз ёмон феълларин касофатидин ҳалок қилиндилар, дунёда алардин нишон ҳам қолмади. Ўшал қудрати мавжуддур, ҳозир ҳам ўшал воқеалар бўлиши мумтндур.