close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

020. То Ҳо сураси

 

 

 

Маккада нозил бўлғондур ва ул 135 оятдур
Ибитадо қилинур бехад мехрибон, нихоятда рахмлик Аллох номи ила

1. То хо.
2. Биз сизға Қуръонни анинг учун тушурмадикки, сиз машаққатға тушинг,
3. магар насихат учун уд кипгағакн, қўрқур.
4. Бу — ерни ва баланд осмонларни яратган Зотнинг тушурган Китоби.
Яъни, эй ҳабиб, Биз бу Қуръонт тездин қўркувчи бандаларт насиҳат ва огоҳлик бўлсин, дебтушурдук ва анингучун на кулфат ва на машаҳҳат етсин. Бу еру осмонни яратган Аллоҳнинг юборган Китобидур. Тамоми коинот Анинг тасарруф ва ихтиёридадур, ҳар нечук овозни эшитур, ҳақиқий маъбуд танҳо Улдур. Ва Анинг яхиш номлари бордур, Анға ибодат қилинсин ва Анинг раҳмати бўлғон Китобш ўқилсин. Андаги файзлардин баҳра олинсин.
5. У нихоятда мехрибондур, арш устнда барқарордур.
6. Анинг ихтиёридадур нима нарсаки осмонларда ва иима нарсаки ердадур ва нима ораларидадур ва нима нарса хўл тупроқ остидадур.
7. Агар сан овоз қилиб сўзласанг, бас, Ул махфий сўзни ва махфийроқни хам билур.
8. Худо зотидурки, йўқдур хеч бир маъбуд ва хақ Ундин бошқа, бордур Анинг яхши номлари.
9. Оё, келдими сизға Мусонинг қиссаси?
10. Вақтики кўрди ул бир ўтни ва деди ўз ахлиға: 'Туриб туринглар, ман бир ўт кўрдим, шояд андин сизларға бир шуъла олиб келурман ё топарман ўт қошида хидоят".
Бу қиссанинг мухталиф бўлимлари сураи ҳасас ва сураи то ҳо ва сураи аърофдин жам ҳилинса бўлур. Бу мақомда Мадйяндин Миср тарафит ружуъларин воқеаси мазкурдур. Ҳазрати Шуайб алайҳиссалом қизларин ҳазрати Мусо алайҳиссаломға никоҳ қилинган эрди. Бир неча сана алар ила тургандин кейин ҳазрати Мусо алайҳиссалом Мисрға қайтмоқчи бўлдилар. Хотунлари ҳомила эрди, кеча қоронғу эрди, ҳаво ниҳоятда совуқ эрди. Бир мунча эчкини ҳам ҳамроҳ олган эрдилар. Ул ҳолда йўлни йўҳотдилар, эчкилар ҳам тарқалиб кетди. Ниҳоятда паришон турган ҳолларида қаршиларидин бир олов кўринди. Хотунларин тўлғоҳдарди тутди. Хотунлариға дедилар: "Сизлар тўхтанглар, ман шул ўтдин олиб келай ё ўт ҳошинда бирон йўловчи топилса, йўл сўраб келай!" Вақтики Мусо келди ул ўт қошиға, чақирилди: "Эй Мусо!
12. Тахқиқ, Ман санинг Парвардигорингдурман, ечгил кавшларингни? Албатга сан пок Туво майдонидадурсан.
13. Ва Ман сани ихтаёр этдим; эмди сан қулоқ сол вахй ^илинган нарсаға.
14. Таҳқиқ, Ман Худодурман, Мандин бошқа маъбуд йўг§дур! Сан ибодат қил Манғагана ва намоз ўқиғил Манинг ёдим учун!
15. Албатта қиёмат келгувчидур; Ман ани очгувчидурман, токи жазо берилсин хар бир кишиға амалин баробарида.
Ҳазрати Мусо алайҳиссалом Туво майдониға етиб ажиб бир манзара кўрдилар, бир дарахтда ўт ёниб турибдур, ўт нақадар тез бўлса, дарахт шу қадар яшнамакда ва дарахт ҳадди ва жисми ва ранги зиёда жилва ҳилса, ўт ҳам зиёда шуъла олур. Мусо алайҳиссалом дарахтға яҳин бордиларки, анинг бирор шохи ёниб ерға тушса олиб кетсалар. Бужанобўтға яҳин борсалар ўт ҳочар эрди ва ҳачон андин қочсалар ул орҳаларидин кела берди. Бу нав даҳшат ва ҳайратда турган ҳолларида овоз келди. Имом Аҳмаддин нақл қилинибдурки, Мусо алайҳиссалом "ё Мусо" нидосин эшитиб дарҳол "лаббайт" деб жавоб бердилар ва арз қилдиларки: "Эй маҳбуб, ман Санинговозингни эшитурман, сўзингни билибқўярман, лекин кўролмасманки, қайси жондурсан". Овоз келдит: "Ман санинг тепангдадурман, сан била Ман муқобилингдадурман, орқангдадурман ва санға Ман ўз жонимдинҳам яҳинроқдурман". Мусо алайҳиссалом ҳар тарафдин, балки ҳар бир мўйларидин Худонингкаломин эшитур эрдилар.
16. Тўсиб қўймасин сани андин ул кишики, иймон келтирмас анға ва эргашадур нафсин хоҳишиға, кейин ҳалок бўлурсан.
Яъни, қиёматға иймон келтирмаганларға берилмасинт, алар ўзлари каби бадақида қилиб қўярлар, чунки алар нафсларин ҳукмиға тобедурлар. Ўзлари ҳалок бўлғондурлар, бошқани ҳам ҳалок қилурлар.
17. Ва нимадур ул ўнг қўлингдаги нарса, эй Мусо?"
18. Ул деди? "Асодур! Анға суянурман
ва анинг ила қўйларимға барг қоқиб берурман. Ва манинг учун анда бошқа ишлар ҳам бор".
19. Деди: "Ташла ани, эй Мусо!"
20. Бас, ташлади ани. Кейин ногаҳон ул юриб турган илон бўлиб қолди.
21. Деди: "Ол ани ва қўрқма; ҳозир Биз ани қайтарурмиз аввалғи ҳолиға
22. ва олиб бор қўлингни қўлтиғинғаки чиқур оқ бўлиб, айбсиз бўлур, иккинчи нишон,
23. токи кўрсатайлук санға буюк нишонларимизнинг баъзисин.
Бу саволдин мсқсад Мусо алайҳиссаломт асоларин ҳақиқатин билдирмакдурки, ул келажакда аждар ҳам. бўлур. Дарҳақиқат, Худо ҳукми ила ерға ташлаб эрдилар, аждар бўлиб қолди ва ўнг қўлларин қўлти^ариға қўйиб яна чиқариб эрдилар, ниҳоятда оқ бир нарса бўлиб чиқди. Бу икки муъжизани олиб Фиръавн тарафға бормакка буюрилдилар.
24. Борғил сан Фиръавн қошиғаки, ул ҳаддин ошди".
25. Деди (Мусо): "Эй Раббим! Кенг қил манинг сийнамни, Токи халқ ила муомала вақкшда оғир, ҳалим бўлай, ҳар нарсаға бесабрлик қилмай.
26. ва осон қил манинг ишимни, Яъни, шундоқ асбоблар пайдо қилғилки, буюк мушкул иш манға осон бўлсин.
27. ва ечгил тилимдин тутунни; Мусо алайҳиссаломнииг муборак тиллари ёш болалик вахрмарида куйиб қолган эрди. Анинг учун соф гапиролмас эрдилар.
28. токи алар тушунсинлар сўзимни,
29. ва муқаррар қил манинг учун ўз аҳлимдин бир вазирни,
30. биродарим Ҳорунни. Ҳазрати Ҳорун ҳазрати Мусодин катта эрдилар, ул жанобнинг ўзлариға шерик ва вазир бўлишларин талаб қилдилар, токи дин ишларида ёрдам қилсинлар.
31. Маҳкам қшл анинг ила қувватимни
32. ва шерик қил ани манинг ишимға,
33. токи Санға кўп тасбеҳ айтайлик
34. ва Сани кўп ёд қилайлик;
35. таҳқиқ, Сан бизни яхши кўриб турурсан.
36. Худо деди: "Эй Муео! Талабинг берилди
37. ва таҳқиқ, Биз эҳсон қилгандурмиз санға яна бир дафъа.
38. Вақтики илҳом юбордук онангға ул нарсаники, эшиттирилур:
Бу илҳом ҳазрати Мусо опаларида тушларида бўлғондур ё уйғоқларида бўлғондур ё ўша замонда номлари маълум бўлмаган бирор пайғамбар воситаси ила бўлғондур. Оятдаги "Авҳайно" (илҳом юбордук) лафзидин ул жанобнинг йайғамбарликлари собит бўлмас.
39. "Сол болани сандуқға, кейин солғил сандуқни дарёға, кейин ташласин ани дарё кунорасиға; олсин ани Манинг душманим ва анинг душмани". Ва солдим Ман санға бир муҳаббат ўз тарафимдин ва токи тарбият қилинсин сани кўз олдимда. Мусоки, янги туғилган ёш боладур, ани бир сандуқға солиб дарёға ташлағил. Дарёда ҳукм бўладурки, Мусони тамоми ҳафозат ила олиб бориб бир кунораға чиқарур, ул ердин ани шундоқ одам кўтарурш, ул Манға ҳам, анға ҳам душмандур. Ўшал сана Фиръавн мунажжимлар хабарлари ила Башй Исроил жамоасин ўғил болаларин териб-териб ўлдириб турур эрди, всиупики ҳазрати Мусо туғилдилар, волидалари кўрқдиларт, Фиръавн айғоқчиларию маълум бўлса, болани ўлдирурлар. Мана шул фикрда паришон турганларида юқоридағи илхом етди. Кейин волидалари ҳазрати Мусони сандуқға солиб дарёға ташладилар. Дарёнинг бир шохи Фиръавн ёнидин ўтур эрди, сандуқўшал шохдин оқиб кириб бир чеккаға турди. Фиръавннинг хотуни Осия болани кўтариб бориб Фиръавн ҳошиға қўйди. Дедики: "Иккимиз буни бола ҳилиб олайлук". Фиръавн ҳам кўрган замон болаға муҳаббати тушиб қолди, Осия хотирасидин ўтолмай, болани тарбия қилмакчи бўлди. Ҳазрати Мусонинг волидалари ташвишда бўлиб, қизлариға махфий суратда укасидин хабар олмакка ҳукм бердилар. Ул қиз бори.6 кўрса, ҳазрати Мусо ҳеч бир хотуннинг кўкрагин олмай турган эканлар. Кейин қиз дедики, агар ҳукм берилса, ман бир хотунни олиб келурман, шояд бу бола анинг сутин эмса. Қиз бориб волидасин келтирди. Келган замонлари болани эмиздилар. Бола сутларин эмди, ҳаммалари хуш бўлишиб, волидаларин эмизувчи ва боқувчи қилиб сақладилар. Улжаноб дедилар: "Манингуйим Мисрдин узоқдур, келиб-кетиишм мушкул бўлур, болани берилса, ўз уйимда боқай". Алар рози бўлиб бердилар. Ул кундин ҳазрати Мусо шоҳий тарбияда бўлдилар.
40. Вақтики борди санинг ҳамширанг ва дер: "Оё, далолат қилайми сизларни бир кишиғаки, ул бу болани боқур? Кейин қайтардук сани онангға, токи ўзи ором топсин ва ғам емасин. Ва ўлдирдинг сан бир кишини, кейин Биз санға ғамдин нажот бердук ва меҳнатға солдук сани имтиҳон учун, кейин туриб қолдин неча йиллар мадйянликлар орасида, кейин келдинг тақдир ила, эй Мусо.
41. Ва Ман сани ўзимға хос қилдим.
42. Бор сан ва биродаринг Манинг нишонларимни олиб ва сустлик қилманглар мани ёд қилишда.
43. Боринглар Фиръавнға, таҳқиқ, ул ҳаддин ошди.
44. Ва денглар анға мулойим сўзни, шояд ул насиҳат олур ва қўрқур".
45. Дедилар: "Эй Парвардигоримиз! Биз қўрқурмиз шундинки, бизға тааъдди қилур ё ҳаддин ошур".
46. Деди: "Қўрқманглар, таҳқпқ, Ман сизлар ила баробардурман, эшитурман ва кўрурман.
47. Боринглар анға ва денглар: "Санинг Раббинг пайғамбарларидурмиз, бас, юбор биз билан Баний Исроилни ва азоб берма аларға. Таҳқиқ, биз келтирдук санға Парвардигорим тарафидин нишон ва салом ул кишиғадурки, эргашибдур хидоятға.
48. Тахқиқ, вахй келди бизғаки, азоб ул кишиға бўлурки, ёлғон дебдур ва юз ўгирибдур".
49. Деди: "Кимдур Раббингиз, эй Мусо?"
50. Мусо деди: "Раббимиз ул зотдурки, ҳар нарсаға хос сурат берибдур ва кейин ҳидоят қилибдур"
51. Деди: "Бас, на бўлур аввал ўтган жамоаларнинг ҳоллари?"
52. Мусо деди: "Аларнинг илмлари Парвардигорим қошидадур, Китобда ғалат қилмас Раббим ва на унутур".
Ҳазрати Мусо алайҳиссалом Фиръавн тарбиясида ўсиб йигит бўлдилар. Йигитлик замонларида бир воқеа тўғри келиб, қибтийлардин бирини ўлдириб хўйдилар. Кейин қўрҳдиларки, дунёда ҳам трифтор қилинурман ва охиратда мухозада (азобға тутилурман) этилурман. Кейин Аллоҳ ҳар икки паришонликдин нажот берди. Яъни, тавба ҳилдилар, қабул бўлди ва Мисрни ташлаб Мадйянға кетдилар. Ҳазрат Шуайбға куёв бўлдилар, Бу аснода Худо тарафидин ҳар қисм имтиҳонлар бўлиб ўтди, ҳаммасиға комёб бўлдилар. Охир Мисрға оилаларин олиб равона бўлдилар, Туво пок майдониға яҳин борганларида кеча зулматида йўлни йўқотдилар, иккинчи тарафдин жонворлари ҳар тарафға қочиб кетди. Ҳаммасин устиға оилаларин ҳамллари тамом бўлиб, тўлғоқ тупшб қолди. Буҳодисалар уапида Аллоҳ ўт ахтариб борган Мусо алайҳиссаломға нубувват ва расуллик давлатин ато ҳилди. Ва ҳукм бердики: "Эй Мусо! Эмди сан Мадйяндин чиқиб йўл йўқотдингва тақдир ила бу ерға етдинг, бу нарса гумонингға ҳам келмаган эрди. Ман сани Ўз ваҳй ва рисолатим учун тайёр қилиб, хос бандаларимдин ҳилдим. Ва хоҳлаган тарзимда тарбия ҳилдйм. Эмди санўз биродаринг Ҳорушш олиб, берган муъжизаларим ила Фиръавн ҳошиға бор. Мани ёд қилишда бўшааичанглар, Фиръавн ҳаддидин ошди, анға қилинглар мулойим сўз, шояд хайрихоҳликларингни қабул қилур ёХудосидин ҳўрҳур". Ҳазрати Мусо дедилар: "Худоё, биз андин қўрқурмизки, бизға ғазаб қилур, ё бизю тажовуз этур". Парвардигор марҳамат қилдики, хафв қилманглар, Ман сиздин хабардордурман, сизлар ила анинг ўртасида бўлғон воқеаш кўриб, эшитиб турурман, боринглар, анға денгларки, биз Ҳолиқинг юбортн пайғамбардурмиз, бизға итоат қил ва Ҳолиқингға ибодат қил, бу шариф ва муҳтарам жамоа Баний Исроилни ғуломликдин озод эт ва бизға берки, хоҳлаган ерларида ҳаёт кечирсинлар. Ки, биз бу келишимизда бедалил келмадук, ўз рисолат ва садоқатимиз учун илоҳий муъжизалар ҳам олиб келдукким, бизға итоат этиб тўғри йўлға юрса икки жаҳонда анға саломат насиб бўлур ва ким хилоф қилса, азоби Илоҳийға шрифтор бўлур. Фиръавн савол қилдики, сизларни юбортн Раббиларингиз кимдур ва нечук зотдур. Мусо алайҳиссалом дедилар: "Раббимиз ул зотдурки, ҳар махлуқ учун истеъдодиға муносиб сурат ва хосият ато қилди. Кейин ани ўзиға берилган руҳоний ва жисмоний қувватлардин фойдаланиш йўлин кўрсатди. Ул зотнингвужудиға тамом коинот далилдур". Фиръавн деди: "Бундоқ бўлса, аввал ўтганлар беимон кетгандурлар, алар ҳоллари на бўлур?" Жавоб бердиларки, аларнинг масалалари Худоға маълумдур, Анинг қошинда маҳфуздур.
53. Ул зотики қилибдур сизлар учун ерни текислик ва юрғизубдур бизлар учун анда йўлларни ва ёғдирибдур осмондин сувни ва чиқарибдур анинг ила қисм-қисм гиёҳларни.
54. Енглар ва жонворларингизни ўтлатинглар, таҳқиқ, бу нарсаларда нишонлар бордур ақли бор жамоаға!
55. Ердин яратдук сизларни ва анға қайтарурмиз сизларни ва андин чиқарурмиз сизларни бир бор.
56. Ва гаҳқиқ, кўрсатдук Биз анға нишонларимизнинг ^аммасини ва ул ёлғон деди ва юз ўгирди.
57. Деди: "Эй (Мусо), сан бизни се^ринг ила ўз мулкимиздин чиқарғали келдингми?
58. Эмди биз ҳам шундоқ бир сеэфни келтирурмиз; бас, тайин қил биз била ўз ўртангда бир ваъданики, анға на бйз хилоф қилурмиз ва на сан, бир текис ерға".
59. Мусо деди: "Ваъда кунларингиз ийд кунларингиз ва халқ жам қилинадурган кун туш вақти".
60. Кейин қайтиб кетди Фиръавн ва жам қилди тамом тадбирини. Кейин келди.
61. Мусо жодугарларға деди: "Афсус сизларға, Худоға ёлғон тўқимангларки, ул қалок қилур сизларни азоб ила". Ва муродға етмади кимики ёлғон тўқиди!
62. Бас, жанжал қилдилар ишларин устида ўзаро ва махфий маслаҳат қилдилар.
63. Алар дедилар: "Бу иккаласи албатта жодугарлар: хохлайдурларки ўз жодулари ила сизларни ўз мулкларингиздин чиқарсинлар, сизларнинг яхши хидоятларингизни йўқотсинлар.
64. Эмди сизлар жоду асбобларингизни тўпланг, кейин саф тортиб келинг. Букун ул одам ютибдурки ғолиб бўлур!"
65. Дедилар: "Эй Мусо! Ё сан ташларсан, ё аввал биз ташлағувчи бўлурмиз?"
66. Мусо деди: "Балки сиз аввал ташланг!" Бас, ногахон аларнинг иплари ва асолари аларнинг жодуларидин анинг хаёлида юриб тургани маълум бўлди.
67. Бас, Мусо топди ўз дилида бир қисм хафв.
68. Биз дедук: "Қўрқма, албатта сан ғолибдурсан!
69. Ва ташлағил ўнг қўлингдаги нарсаники, ютиб юборур алар ясаган нарсаларни; аларнинг ясаган нарсалари жодугарнинг жодусидур ва жодутар қайси ерға борса зафар топмас".
70. Кейин жодугарлар саждаға кетдилар ва дедилар: "Бизлар иймон келтирдук Ҳорун ила Мусо Парвардигориға!"
71. Фиръавн деди: "Иймон келтирдингизларми анға ман ижозат бермай туриб; албатта ул сизларнинг катталарингиздур, сизларға жоду ўргатибдур. Эмди ман албатта қўлларингизни ва оёқларингизни мухолиф тарафдин кесурман ва сизларни хурмо дарахтиға осурман, албатта сизлар билурсизларки, қайси биримизнинг азобимиз қаттиқроқ ва зиёда турғувчироқдур".
72. Алар дедилар: "Бизлар ҳаргаз сани ортиқ билмасмиз бизға келган равшан далиллардин ва бизни яратғувчи Худодин. Эмди сан нимаға ҳукм қилмакчи бўлсанг, ҳукм қил; хакиқат шулки, сан ушбу дунё ҳаётиғагина хукм қилурсан.
73. Тахқиқ, Биз иймон келтирдук ўз Парвардигоримизға, токи мағфират қилсин бизлар учун гунохларимизни ва ул жодуликники, сан бизни анға мажбур этдинг ва Худо ҳаммадин ва бақоликроқдур".
74. Тахқиқ, кимики Парвардигорин хузуриға гунохкор бўлиб келса, албатта бордур анинг учун жаханнам ва анда на ўлур ва на тирилур.
75. Кимики келса Анинг хузуриға мўмин бўлиб, қилур яхши ишларни, бас, алар учун бордур баланд даражалар,
76 хамиша турадирган боғларки, оқиб турур остларидин ариқлар - анда ҳамиша қолурлар, Будур пок бўлғон кишиларнинг жазоси!
77. Таҳқик;, Биз ваҳй юбордук Мусоға: қелиб кет кечқурун Манинг бандаларимни ва алар учун дарёға (асо уриб) қуруқ ер қилиб бер ва на тутилишдин хафв қилурсан ва на ғарқ бўлишдин!"
78. Кейин орқалариға тушди Фиръавн лашкарлари ила, бас, ўраб олди аларни дарёдин ул нарсаки, ўраб олди.
79. Фиръавн ўз қавмини гумрох қилди ва яхши йўлға солмади. Ваҳтики фиръавтйлар мақобила майдонида мағлуб бўлдилар ва сеҳртрлар иймонт мушарраф бўлдилар, бундин Баний Исроил эътиборлари оша бошлади ва Мусо алайҳиссалом неча йиллар аларға Худонинг муъжизаларин кўрсатиб ҳақ йўлға чақирдилар. Лекин Фиръавн ҳақпи қабул этмади ва Баний Исроилни озод қилмади. Охир Аллоҳ таоло ҳазрати Мусоға ҳукм бердики,^ тамом Баний Исроилни ҳамроҳ қилиб, кечқурун Мисрдин ҳижрат қилиб чиқиб кетилсин. Шу тариқа Башй Исроилнинг мазлумати ва ғуломлиғи хатм бўлсин. Йўл устида (Қулзум. денгизи) дарё келур, атнг ичидин қуруқ йўл пайдо қилаб ўтиб кетсин. На дарёға ғарқ бўлишдин қўрқилсин ва на душманнинг орқадин келиб гарифтор этишидин андиша этилсин. Ҳазрати Мусо бу ҳукмға амал қилиб ҳаммани баробар олибжўнадилар. Дарё лабиға етганда асоларин урдилар. Андин сув ёрилиб йўл пайдо бўлди. Аллоҳтаоло ҳавоға ҳукм берди: лаҳзада ерни қуритди, йўл тайёр бўлиб, икки тарафда икки катта сув тоғлари кўрсатди. Баний Исроил ул йўлдин беташвиш нариги тарафға ўтиб кетдилар. Фиръавн катта лашкар ила орқадин етиб келди, кўрдики қуруқ йўл олдида турибдур, бул ҳам ул йўлға кирди, тамом лаштр қадам қўйдилар, вақтики Баний Йсроил тамом ўтиб бўлиб эрди, Фиръавн ва анинг лашкарлари дарёшнг ўртасида эрди. Аллоҳ дарёға буларни ўз қучоғингға ол, дебҳукм қилди. Парвардигор ҳикматидин эшитган замон дарё аларнинг бирин қўймай сув остиға олди. Мана, Фиръавн рақнамолиғин натижаси, ҳамма тобеларин баробар олиб ғарқ бўлди. Қиёматда ҳам жаҳаннамға бирға олиб трар.
80. "Эй Баний Исроил! Тахқиқ, Биз сизларға нажот бердук душманларингиздин ва ваъда бердук сизларға Тур тоғининг ўнг тарафиға ва тушурдук сизларға манна ила салвони.
81. (Ва хукм қилдукки), енглар ул покиза ризқларники, насиҳат қилдук Биз сизларға ва ҳаддин ошманглар емакдаки, нозил бўлур сизларға ғазабим ва кимики анға ғазабим нозил бўлди, ул албатга халок бўлди.
Эмди Парвардиюр Баний Исроил жамоасиға насиҳат қилурт, бокр,нглар ман сизларға қандоқ буюк эҳсонлар қилдим. Бу қадар улуғ душмандин сизларға нажот бердим ва аларни нақадар даҳшатлик суратда назарларингизда ҳалок этдим Кейин ҳазрати Мусо воситалари ила сизларға ваъда қилдимки, Мисрдин Шомға кетиб турганларингизда Тур тоғининг ул муборак тарафики, ўнгқўлда келур, ул ерға келинглар. Сизларға Таврот берилур ва Тиҳ (Синай) саҳросида сизларға манна ва салво (бедана) каби марғуб неъмсшши ато қилдим. Бу эҳсонларнинг ҳаққи шул эрдики, Аллоҳ берган пок ва лаззатлик неъматларни тановул қилинг ва андин ҳаддин ошманг, ношукрлик қилманглар. Беҳуда ношаръий ишларш қилманглар. Худонинг неъматларин Анинг хилофиға истеъмол қилманглар.
82. Ва тахқиқ, Ман буюк мағфират қилғувчидурман ул банда учунки тавба қилибдур ва иймон келтирибдур ва қилибдур яхши ишни, кейин хидоят топибдур.
83. "Нима сабаб бўлди қавмингдин илгари тез келишға, эй Мусо?"
84. У деди: "Алар мана булар орқамдин келурлар ва ман тез келдим, эй Раббим, токи сан хуш бўлғил".
85. Деди: "Тахқиқ, Биз сандин кейин қавмингни азобға гирифтор этдук. Ва гумроҳ қилди аларни сомирий".
86. Кейин Мусо қайтди ўз қавмин қошиға ғазабнок ва хафа бўлғон холда ва деди: "Эй қавмим, Парвардигорларингаз сизларға бир яхши ваъда қилмаб эрдими; оё, узоқ ўтдими сизларға муддат ё хоҳладингизларми шуники, нозил бўлсин сизларға ғазаб Раббиларингиз тарафидин. Анинг учун хилоф қилдингазлар манға берилган ваъдаға?"
87. Алар дедилар: "Биз хилоф қилмадук сизға берилган ўз ихтиёримиз ила ваъдаға; ва лекин юкланди бизға қибтайларнинг зеварларидин оғир юкларни, кейин биз аларни ташладук; сомирий ҳам шундоқ ташлади".
88. Кейин ул ясаб чиқарди алар учун бир бўзакни, яъни, бир жасадники, анинг сигир каби овози бордур. Алар дедилар: "Будур сизларнинг маъбудларингиз ва Мусонинг хам маъбуди ва ул унутибдур".
89. Оё, кўрмайдилармики, на ул аларға сўз қайтарур ва на алар учун зарар ва фойдаға эга бўла олур?
90. Ва таҳқпқ, деди Ҳорун аларға аввал: "Эй қавмим! Сизлар бу нарса сабабидин оздингизлар йўлдин ва албатта Парвардигорингиз раҳмондур, манға тобе бўлинглар ва хукмимға итоат қилинглар!"
91. Алар дедилар: "Биз бунинг ибодатиға қоим турурмиз то Мусо бизларнинг қошимизға қайтгунча".
Мусо алайҳиссалом ваъдаға мувофиҳ ниҳоят иштиёқ ила Тур тоғию бордилар. Шояд ҳавмнинг сардорларидин баъзиларин ҳамроҳ алиб келмакка ҳукм берилган бўлсалар бироз кейинда қолдилар, ҳазрат тезроқ қўйиб бордилар. Парвардигор деди: Эй Мусо! На учун бундоқ тез келдингт, ҳавмни орҳага қолдирдинг?" Ҳазрати Мусо дедилар: "Парвардигорим! Ман Санинг хушнудлигингш умид қилибтезроқкелдим, ҳавм ҳам андак орқада қолиб турибдур". Парвардитр раҳмат қилдики, сан бу тарафға юрдинг, ул ерда Биз санинг қавмингни отр имтиҳонға солиб қўйдук, анинг зоҳирий сабаби сомирий бўлди. Бу сомирий Мусо алайҳссалом қавмларида буюк бир мунофиқ эрди. Кўрдики, Баний Исроил фиръавнийларнинг зеварларин кўтариб юрмайлик, деб отиб ташладилар. Сомирий ани ўтда эритиб бир бўзак ҳайкали ясадит, андин сигир овози чиҳар эди. Кейин аларнинг бир фирқалари бошҳалариға дедиларт, Мусо унутди, Худо била сўзлашмакучун Тур тоғиға кетди, Худо бу ерда турибдур, мана шул бўзак ҳамманинг худосидур. Лекин афсус ул кўрларғаки,- бу ҳадар бир равшан нарсани тушунмайдилар, бу бечора бўзак на сўзға жавоб ҳайтара олур, на фойда бера олур ва на нуқсон етказа олур. Ҳазрати Ҳорун алайҳиссалом ниҳоятда мулойимлик ша аларға насиҳат ҳилган эрдиларки: "Эй баҳодирлар, сизлар бу бўзакка кўп берилдингизлар, ул ҳаргиз Худо эмасдур ва Худо бўла олмас. Сизларнинг Парвардигврингиз раҳмондурт, сизларға бу ҳадар буюк марҳшатлар ққлди, сизлар Ани ҳўйиб қаён борурсизлар, ман Мусонинг халифасидурман ва ўзим ҳам пайғамбардурман, агар ўзларингиз хайр ва саодат хоҳласангиз мант тобе бўлинглар, "Мусо қайтиб қошимизға келгунча биз шул ҳолда турурмиз", дебжавоб бердилар.
92. Мусо деди: "Эй Ҳорун, сани нима манъ қиоди, вақтки кўрдинг алар гумроҳ бўлдилар
93. манға тобе бўлишдин? Оё, сан маиинг хукмимға хилоф қилдингми?"
94. Ҳорун деди: "Эй оиамнинг ўғли! Тутма манинг на сақолимдин ва на бошимдин, таҳқиқ, ман шундин кўрдимки, дерсан: "Баний Исроилни бўлиб юборибдурсан ва манинг сузимға интизор қилмасдурсан".
95. Мусо деди: "Эмди санинг ҳолмиг надур, эй сомирий?"
96. Ул деди: "Ман кўриб қолднм бир нарсаники, алар ани кўрмадилар: кейин ман бир чангал тупроқ олдим ул гоборилган зотнинг изидин ва ани солдим ва нафсим манға шуни яхши кўрсатди".
97. Мусо деди: "Бас, сан кет, таздиқ, санға бу дунё ҳаётида сазо шулдурки, деб юрурсан: "Манға бир киши қўл теккизмасин!" ва албатта санинг учун бордур бошқа бир ваъда хамки харгиз сандин хилоф бўлмас. Ва боқ сан ўзингаинг маъбудинғаки анға мужовира {қўшни) бўлиб эрдинп биз албатга ани куйдирурмиз, кейин ани тарқатурмиз дарёға учириб.
98. Ҳақнқатда маъбудларингиз Аллохдурки, йўқдур Андин бопгқа хеч бир маъбуд, Анинг илми хар нарсаға иҳота қилинғандур".
99. Мана шундоқ баён қилурмиз сизға ўтган воқеалар хабарларин ва таҳқиқ, бергандурмиз сизға ўз қошимизд ин бир насихат Китобин.
Яъни, Қуръони каримники, бундоқ ибратлик воқеалар ҳақиқатларға жомеъдур.
100. Кимики андин юз ўгирибдур, албатта ул одам қиёматкуни оғир юк кўтарур.
101. Ҳамиша алар ул азобда қолурлар ва ёмондур алар учун қиёмат куни ул юк!
102. Ул куиики дам урур сур (карнай)ға ва жам қилурмиз гунохкорларни кўзлари кўк бўлғон холда.
103. Бир-бирлари ила махфий сўзлашурларки: "Сизлар ^олдингизлар у ерда фақат (кеча ва кундуз).
104. Биз яхшироқ билурмиз алар деб турган сўз ҳақиқатии; вақтнки дер хаммаларндин яхши йўлликлари: 'Тўхтадингизлар сиз (дунёда) фақат биргина кун!"
Яъни, дунёда ўзин хушёр, дадил тошх1н деб билганлари охиратни қўйиб дунёға ўралиб ҳолганликлари натижасин кўрар соатда дунёдат иҳоматлари лаҳза каби билмаслар, кошки абад ул -абад тупроҳ остида қолиб кетсак эрди, дерлар.
105. Ва савол қилурлар сиздин тоғлар.хусусида; сиз денг "Раббим аларни тамом учириб юборур
106. ва ташлаб қўюр ерни текис бир майдон қилиб;
107. ки, кўрмассан анда на қийшиқлик ва на баландлик".
Қиёматдин сўз қилинганда анға мункир бўлғон жамоалар масхара юзасидин дердиларт, ул ҳолда бу ўлган одамлар ҳаммалари ерға қандоҳ сиғарлар, бу тоғлар ва баланд-пастликлар нима бўлур? Аларға бу оятлар ила жавоб берилур.
108. Ўшал кун чақирғувчи орқасидин югурурларки, йўедур анинг қийшиқлигн ва паст бўлур овозлари Худодин қўрқпб, бас, эшитмассан паст овоздин бошқани.
109. Ул кун фойда қилмас шафоат ул одамдин бошқағаки, анинг учун Худо изн берибдур ва анинг сўзидин хуш бўлибдур.
110. Худо билур аларнинг олдинги ва кейинги ахволларини ва алар ани илм ила ихота қила олмаслар.
111. Ва (ул кун) тубан бўлур ҳамма юзлар ул тирик хамиша тургувчи Зот хузурида ва таҳқиҳ, муродға етмади кимики зулм юкин кўтарди.
112. Ва кимики қилибдур яхши ишларни ва ўзи мўминдур, ул қўрқмас на зулмдин ва на нуқсондин.
113. Ва шул тарзда тушурдук бу Китобни арабча Қуръон қилиб ва қисм-қисм баён қилдук анда қўрқитишни, токи алар қўрқсинлар ё бу пайдо қилсин алар учун насиҳат!
114. Баланддур ҳақ подшоҳ бўлғон Худонинг мартабаси! Ва шошилманг Қуръонни олишда вахй сизға тушиб бўлмағунча ва денг: "Парвардигорим! Манинг илмимни зиёда қил".
115. Таҳқиқ, ҳукм берган эрдук Биэ Одамға бундин илгари, бас, у унутди ва топмади анда пухталик.
116. Вақтики дедук Биз фаришталарға: "Сажда қнлинглар Одамға" - алар сажда қиддилар, фақат Иблис қилмадики, ул ивкор этди,
117. кейин Биз дедук: "Эй Одам! Таҳқяқ, бу душмандур санға ва хотунингға. Эмди чиқармаснн бул сизларни жаннатдин, кейин машаққатға тушурмасин!
118. Албатта санға бу хол бўлурки, анда на оч қолурсан, на ялонғоч.
119. Ва албатга сан анда на ташна бўлурсан ва на иссиқларсан".
120. Кейин шайтон анға васваса қилди ва деди: "Эй Одам! Далолат қилайми сани бир дарахтғаки, ани емак ила доим турур ва бир подшохликкаки эскирмас?"
Яъни, ул дарахтдин тановул ҳилган одам ўлмас ва анинг подшоҳлигиға завол йўқдур.
121. Кейин хар нккилари андин едилар, бас, очилиб қолди ёмон ерлари ва ёпиштара бошладилар ўзлариға жаннатбаргларин ва нофармонлик қилди Одам Раббиға ва йўл йўқотди.
122. Кейин навозиш қилди анға Парвардигори ва таважжуъ қилди анға ва йўлға солди.
123. Ул деди: 'Тушинглар жамнатдин хаммаларингаз, баъзингиз баъзингизға душмандурсиз!
Яъни, Одам авлоди бир-бириға душман бўлур ва Одам авлоди шайтон авлоди бир-бирлариға мухолиф бўлсинлар. Эмди агар етса сизларға Манинг тарафимдин хидоят, Набийлар ё Китоблар воситаси ила.
бас, кимики тобеъ бўлса Манинг хидоятимға ул гумроҳ бўлмас ва машаққатға ҳам тушмас.
124. Кимики юз ўгирса Манинг зикримдии, албатта, анинг учун бордур тор бир ҳаёт ва турғизурмиз ани қиёмат куни кўр қилнб.
Яъни, Қуръондин ё зикримдин ё ёдимдин юфил қолса, анинг ҳаёти танг ва мукаддар (лойқали) ўтур. Ва ўзи қаёмат куни кўр турур. Бу маҳшартнг бошида бўлур. Кейин кўзин очилур, токи маҳшарда даҳшатли ҳолларт кўрсин.
125. Ул дер: "Эй Парвардигорим! На учун мани кўр қилиб турғиздинг ва ман кўзлик эрдим?"
126. Дер: "Шундоқ етган эрди санға Бизнинг оягларймиз, аларни унутдинг, шундоқ букун сан ҳш унутилурсан".
127. Мана шундоқ жазо берурмиз ул кишиғаки ҳаддидин ошибдур ва иймон келтирмабдур Парвардигорин оятлариға, албатта охират азоби қаттқроқ ва доим турғувчироқдур
128. Оё, равшан зохир бўлмади аларғаки, нақадар халқни ҳалок қилдук Биз алардин аввал жамоатларидинки, юриб турурлар булар аларнинг манзилларида; таҳқиқ, бордур бу нарсада иишонларимиз ақллиликлар учун.
Яъни, охиршп жазоларию иймонлари бўлмаса, тарихий воҳеалардин ҳам сабоқ алмаслармики, шул маккаликларнинг атрофларида нақадар қавм ўз куфр ва туғёнларин касофатидин ҳалок қхлиндилар. Алартнг қиссалари халқ орасида назкурдур. Ва баъзиларин бузилган хароба маконларин Шом (Сурия) ва бошқа тарафларға борибтуриб йўлларда кўрурлар. Аларт кўриб ибрат олишлари лозим эрди.
129. Ва агар бўлмаса эрди ул сўзики, аввал бўлиб ўтган эрди Парвардигоринг тарафидин ва бўлмаса эрди муқаррар вақт, албатта, азоб лозим бўлур эрди. Аллоҳнинг раҳмати тзабидин илгаридур. Шунингучун мужримларға ўзларин ислоҳ қилишға муҳлат берилур. Муҳлатни тамомиға еткизмай азоб қилшс ва камоли меҳрибонликдин бу оятидин азоби омматни гфпаргандур. Бу ҳукм Худо тарафидин бўлмаса, ҳар қавм учун ҳалок вақти тайин бўлмаса, албатта аларға азобқачонлар келган бўлур эрди.
130. Эмди сабр қнлинг сиз аларнинг сўзлариға ва тасбех айтинг Парвардигорингиз хамди ила кун чш$ишдин ва ботишдин илгари Бундинфажр намозлари ва аср намози муроддур. ва кечанинг вақтларин баъзисида Бундин мағриф (шом) ва ишо (хуфтон), балка таҳажжуд (кечаси ухламай ўҳиладиган) намозлари муроддур. ва куидузнинг атрофида - шоядки хуш бўлингиз.
Бундин зуҳр (пешин) намози муроддур дебдурлар. Яъни, бунарсаларға мудовамат этинтз, дунё ва охиратда хуш бўлурсиз..
131. Ва очманглар икки кўзингизни ул нарсалар харафиғаки, Биз анинг ила фойдалантириб қўйдук бир неча жамоатларни, алардин ул нарсалар махз (соф) дунё хаётин равнақидур, токи Биз аларни анда синайлук. Ва Парвардигорингиз ризқи яхшироқ ва доимийроқдур!
Дунёда кофирларға бериб қўйилган моллар, неъматлар, асбоблар, айшлар тарафиға бугунғача ҳеч назар солмадингиз, бундин кейин ҳам ҳаргиз илтифот қилманг, ул нарсалар аларға имтиҳондурки, қайсилари шукр қилурлар ва ҳайсилари ношукр ҳолурлар. Бу давлатларнит Аллоҳ сизға насиб қилибдур Қуръони каримда зикр қилинган пайғамбарликва охиратдаги даражаларингиз булардин мингмартаба яхшироқдур ва бақоликроқдур.
132. Ва буюринг ўз аҳлингизни намозға ва ўзингиз ҳам қоим бўлинг анға.
Яъни, ўз аҳли байтингизни ва тобеларингизни намозға буюринг. Бола етти ёшға етса одатлантиринг намоз ўқимакка, қачон ўн ёшға борса, уриб бўлса ҳам ўқитинг. Биз сиздин ризқ халаб қилмаймиз, (балки), Биз сизға ризқ берурмиз, яхши оқибат тақво учундур.
Яъни, дунёдаги моликлар ғуломларидин ризҳ ерлар, яъни, аларни ишлатиб касб ҳилурлар. Ҳақиҳий молик (Худо) ғуломларидин ризҳ талаб қилмас, бандалик истамас.
133. Алар дерлар: "На учун келтирмас бизларға бир нишон Парвардигорин тарафидин?" Оё, келмадими аларға аввалғи саҳифаларда бор мазмунларни тайин этгувчи гувоҳ?
134. Ва агар Биз аларни ҳалок қилсак бирор азоби ила андин илгари, Яъни, ҳазрати Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламдин илгари.
албатга дер эрдилар: "Эй Парвардигоримиз, на учун бизларға пайғамбар юбормадингки, бизлар Санинг оятларингға эргашур эрдук хор ва расво бўлишимиздин илгари.
Хорликлари қиёматда бўлур ва расволиклари жаҳаннамда бўлур.
135. Сиз денг: "Ҳамма мунтазирдур, сизлар хам интизорлик қилинглар, анқариб билурсизларки, кимлардур тўғри йўл эгалари ва ким йўл топувчидур".

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase