close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

031. Луқмон сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 34 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, нихоятда рахмлик Аллох номи ила

1. Алиф, лом, мим.
2. Бу бир ҳикматлик Китобнинг оятларидурки,
3. ҳидоятдур ва раҳматдур яхши иш қилгувчилар учун,
4. ул зотларики, намоз ўқирлар ва закот берурлар ва ҳам алар охиратға бутун ишонурлар.
5. Ана шулар Парвардигорларин йўлидадурлар ва ана шуларгина нажот топгувчилардур.
6. Ва одамлардин баъзилари ул кишидурки, сотиб олар беҳуда ҳикояларни, токи илмсиз (холда) Худонинг йўлидин оздурсин, яъни, масхара қилсин. Ана шулар, бордур алар учун хор чилгувчи азоб.
7. Вақтики ўқилур анинг қошида Бизнинг оятларимизни, кибрлик қилиб юз ўгирур, гўё ани эшитмабдур, гўё икки қулоғида оғирлик бордур. Бас, анга дардлик азобдин башорат беринг. Бу оят гарчи Назр ибн Ҳорис номли бир шахс ҳақида тушюн бўлса ҳам ҳукми умумийдур. Ҳар нарсаки Худонинг ибодатидин ва ёдидин бандани машғул этса, ўшал нарсани лавҳул-ҳадис дейиЛур, летн от миниш ва ўқ отиш ўйиилари ва ўз ҳалоли ила ўйнамак бундин хориждур.
8. Таҳқиқ, ул зотларики иймон келтирдилар ва яхши ишларми қилдилар, бордур алар учун неъматлар боғлари,
9. алар анда доим қолурлар, бу Худонинг ваъдасидур, ростдур. Ва Улдур ғолиб, хикматлик зот.
10. Яратди Худо осмоиларни устунсизки, кўриб турибсизлар ва ташлаб қўйибдур ер юзиға тоғларники, қимирлатмасин сизларни, Бу лафз устинда сураи раъд ибтидосида баён берилгандур. Тоғлар на фақат ерни изтиробдин сақламак учунгина яратилгандур, балки бундин бошқа ҳам кўп ҳикматлари бордурт, Парвардигорға маълумдур.
тарқатди анда хар қисм жонворларни ва тушурдук Биз осмондин сувни ва ундурдук ер юзиға хар қисм яхши жуфтликни.
Яъни, бир қисм кўримлик, келишган дарахтларни. Бу Худонинг яратган нарсаларидур. Эмди кўрсатинглар Мангаки, нима нарсани
яратибдур Худодин бошқа зотлар. Балки билмаслар, равшан гумрохликдадурлар.
12. Ва таҳқиқ, ато қилдук Биз Луқмонға ҳикмат ва (дедук): "Шукр қил Худоға! Ва кимики шукр қилур хақиқатда ул ўзи учунгина шукр қилур ва кимики ношукрлик қилибдур, албатга, Худо бениёз, мақталган зотдур!"
Ҳазрати Луқмон ҳақида аксар уламоларнинг фикрлари шулдурки, ул жаноб пайғамбар эмас эрдилар, балки ниҳоятда покиза бир оқил киши эрдилар. Аллоҳ таоло ул кишиға буюк ақл ва фаҳм ато қилган эрдики, анинг ила пайғамбарлар баён қиладирган сўзлар ила насиҳат қилур зрдилар. Ўшал насиҳатлардин баъзисин Қуръони каримда баён қилиниши ила яна даражалариға даража қўшилди. Ул жаноб қайси жинсдин бўлиб, қайси замонда ўтганликлари маълум эмасдур. Аксари олимлар сўзларича, яхши жинс бўлиб, Аовуд алайҳиссалом замонларида ўтганликлари ривоят ҳилинур.
13. Ва вақтики деди Луқмон ўз ўғлига насиҳат қилиб: "Эй ўғилчам! Худоға шерик исбот қилмаки, таҳқиқ, ширк албатта буюк зулмдур". 14. Ва хукм бердук Биз инсонга ота-онасин ҳақидаки, кўтарди ани онаси ўз қорнида қувватсизлик устиға қувватсиалик ҳолда ва икки йилда ани сутдин чиқарилур. Шукр қил Манга ва ота-онангга: Манинг тарафимғадур қайтмак.
15. Ва ул иккилари (ота-онанг) зўрласалар сани шунгаки, шерик қилурсан Манга ул нарсаникн, йўқдур санда анинг учун далил, бас, итоат қилма аларға. Ва хамсуҳбат бўл аларға яхши суратда. Ва кимки Манинг тарафимға қайтибдур, анинг йўлиға юргил. Кейин Манинг тарафимғадур қайтишларингиз, кейин Ман хабар берурман сизларға қилиб турган амалларингиздин.
16. "Эй ўғилчам, агар бир амал ҳартал донасин баробарича бўлса, тош ичида бўлса, осмонлар ичида, ё ер ичмда бўлса, ҳоиир қилур ани Худо албатта. Худо  махфий нарсаларни билгувчи, хабардордур!
17. Эй ўғилчам! Намоз ўқи ва буюр яхши ишғава  манъ қил ёмон ишдин ва сабр қил ул мусибатғаки, санга етибдур, албатта бу ниҳоят мурм ишлардиндур.
Яъни, "амр бил маъруф ва наҳй анил мункар (яхши ишга буюриш ва ёмон ишдин қайтариш} йўлида етган азият ва кулфатларға сабр қилки, бу муборак васфға ноил бўлғон жамоаға албата  мусибат етур, чунки бу амал Исломда ниҳоятда зарурий бўлғон муҳим амал- лардиндур.
18. Ўгирма юзингни одамлардин ва юрма ер юзида керилиб. Таҳқиқ, Худо суймас ҳар бир кибрлик мақтанчоқни!
19. Ва ўртахол ихтиёр эт юришингда ва паст қил овозингни; овозларнинг ниҳоятда ёмони ҳақиқатан эшакларнинг овозидур".
20. Оё, кўрмадингларми, таэдиқ, бўйсундирибдур Худо сизларға нима нарсаки осмонлардадур ва нима нарсаки ердадур ва мукаммал қилиб берибдур сизларға зоҳирий ва ботиний неъматларин? Ва баъзи одамлар шундоқдурки, жанжал қилур Худо ҳақинда илмсиз ва далилсиз ва равшан бир китобсиз.
Яъни, қуёшни, ойни ва юлдузларни, меваларни, ариқларш ва жонворларни. Зоҳирий неъмапиар сиҳат каби, ботиний неъматлар Ўз маърифати каби неъматлардур.
21. Ва қачон дейилур аларға: "Тобе бўлинглар ул хукмғаки Худо туширибдур!" алар дерлар: "Йўқ, биз тобе бўлурмиз ул нарсағаки, топдук оталаримизни анда". Оё, шайтон аларни агар жаҳаннам азобиға чақириб турса хамми?
22. Ва кимки тобе қилур ўз юзин Худо тарафиға ва бўлса ул яхши амаллик, таҳқиқ, ёпишибдур бир маҳкам ҳалқаға. Ва Худо тарафиғадур хамма ишнинг охири!
Яъни, Худоға итоатда бўлур ва яхши амалларт қилиб турур. Мана бу одам нажот ҳалқасин қўлиға тушурибдур ва анингучун хафв йўқдур.
23. Кимики кофир бўлибдур, ғамға солмасин сизни анинг кофирлиги, Бизнинг тарафимизғадур аларнинг қайташлари, кейин Биз хабар берурмиз аларға қилган амалларидин. Албатга, Худо диллар сирин билгувчи зотдур!
24. Фойдалантирурмиз аларни оз кун, кейин мажбур қилиб олиб кетурмиз қаттақ бир азоб тарафиға.
25. Ва агар сиз алардин сўрасангизки: "Ким яратибдур осмонларни ва ерни?" — албатта жавоб берурлар: "Худодур!" Сиз денп "Алҳамдулиллох!" — балки аксарлари билмаслар.
26. Худонинг мулкидур нима нарсаки осмонларда ва ердадур. Таҳқиқ, Худо бениёз, мақталган зотдур!
27. Ва агар ер юзида бор тамом дарахт қалам бўлса ва денгиз анга (сиёх бўлса)ки, андин кйин яна етти денгиз бўлса, тугамас Худонинг сўзлари. Таҳқиқ, Худо ғолиб, ҳикматлик зотдур.
Яъни, ул сўзларики, Аллоҳ таолонинг камолин, буюклигин ва жалолин зоҳир қилгувчидур,
28. Эмас мушкул сизларни яратмак ва сизларни тиргизмак, магар биргина жон каби. Таҳқиқ. Худо эшитгувчи, кўргувчи зотдур.
29. Оё, кўрмадингмики, Худо киргизур кечани кундузға, киргизур кундузни кечаға ва бўйсйндирибдур кунни ва ойни — ҳар бири юриб турур муайян муддатғача ва Худо албатта қилиб турган амалларингиздин хабардордур.
30. Бу шунинг учундурки, Худогана ҳаур ва ул қарсаларики, ибодат қилурлар Худодин бошқаға ёлғондур ва Худогина баланд ва улуғдур.
31. Оё, кўрмадингми, таҳқиқ, кема юриб турур денгизда Худонинг фазли ила, токи кўрсатсин сизларға ўа қудратларидин баъзисини. Албатта бордур бу нарсада нишонлар ҳар бир сабрлик ва шукрлик киши учун!
32. Ва қачон булутлар каби мавж ўраб олса аларни, чақирурлар Худони, холис қилган ҳолларида Анга ибодатни; кейин вақтнки нажот берса аларға қуруқлик тарафиға, алардин баъзилари ўрта ҳолда бўлурлар. Ва инкор этар Бизнинг оятларимизни фақат ҳар бир бевафо, ношукр банда!
33. Эй инсонлар! Қўрқинглар Раббиларингиздин ва қўрқипгллр ул кундинки, кифоя қилмас ота боласин тарафидин ва на бола кифоя бўлгувчидур отасин тарафидин бирор нарсаға! Тахқиқ, Худонинг ваъдаси ҳаедур; бас, мағрур қилмасин сизларни дунё ҳаёти ва мағрур қилмасин сиэларни Худодин фириб бергувчи (шайтон).
34. Албатта, Худо қошидагинадур қиёматнинг илми ва Ул ёғдирур ёғинни ва билур бачадонларда бор нарсани ва билмас хеч ким эртага нима қилурини ва билмас ҳеч кимки қайси бир ерда ўлур. Албатта, Худо билгувчи, хабардор зотдур.
Яъни, бу беш нарсанинг кулли илми ҳазрати Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Худонинг ўзиға махсусдур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase