close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

032. Сажда сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 30 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Алиф, лом, мим.
2. Китобни тушурмак, анда шак йўқдурки, Рабб ул-оламин тарафидиндур.
3. Оё, алар дерларми: "Пайғамбар бу Китобнн ўзи туқибдур!" Балки ул ҳақдур, Раббингаз тарафидиндур, ногоҳ Ул Қавмники, келмади аларға ҳеч қўрқитгувчи сиздин аввал, токи алар ҳидоят топсинлар.
Яъни, бу Китоби муҳаддаснинг Худо тарафидин нозйл бўлюнлигида ҳеч шак ва шубҳа йўқдур, пайғамбар ўз тарафидин тўқимагандур, балки Худо ул зотға тушургандур, токи анинг ила бир қавмни рост йўлға Ҳидоят қилсинларки, аларға бужанобдин муқаддам оюҳ қилгувчи бир меҳрибон пайғамбар, муддатлар бўлурюи, келмагандур. Агар араблар бу нешапишнг қадриға етсалар ўзлари учун саодатдур ва агар андин маҳрум ҳолсалар, алар учун шаҳоватдур. Инчунун, ҳар бир инсон ўз фойдасин билса, Қуръони карим ҳидояти ила ҳаёт кечирур, билмаса ҳар қайси чангалда ҳайрон ва саргардон умр ўтказур.
4. Худо ул зотидурки, яратибдур осмонларни ва ерни ва ораларида бор нарсаларни олти кунда, кейин қарор олди аршға. Яъни, аввали якшанба куни ва охири жуна куни.
Йўқдур сизлар учун Андин кўра ҳеч бир мададкор ва шафоатчи. Оё, насиҳат олмассизларми?
5. Ул осмондин тортиб ерғача ҳар бир ишнинг тадбирин кўрур, кейин ҳар бир иш Анинг зузуриға чиқур ул куники, миқдори минг йил сизларнинг ҳисобларингизча бўлур. Бу кундин мурод қйёмат кунидур, анинг бу тариқа узун бўлиши анда бор қўрқинчли доллар эътиборидадур. Ул ҳам кофир учундур ва мўмин банда учун дунёда адо қиладиган енгил бир намозидин ҳам енгилроқ бўлур.
6. Улдур махфий ва ошкора нарсани билгувчи, ғолиб ва меҳрибон зот,
7. ул зотики ниманики яратибдур яхши яратибдур ва ибтидо қилибдур инсоннинг яратилишин лойдин.
8. кейин пайдо қилибдур анинг авлодин бир қадрсиз сувдин,
9. кейин ани дуруст қилибдур ва дам урибдур Ўз тарафидин жон, пайдо қилибдур сизлар учун қулоқ ва кўзлар ва диллар.
Сизлар кам шукр қилурсизлар!
10. Булар дерлар: "Оё, бизлар вақтики ерда йўқ бўлиб кетсак, яна янги яратилишға ўтурмизми?" Балки алар Парвардигорларинг мулоқотага мункирдурлар!
11. Сиз денг: "Олур жонларингизни ул ўлим фариштасики, сизларға муқаррар қилингандур, кейин Парвардигорингиз тарафиға қайтарилурсиз".
12. Ва агар сиз кўрсангиз, вақтики гуноҳкорлар тубан қилурлар бошларини Раббиларин ҳузуриға, дерлар: "Эй Парвардигоримиз,
бизлар кўрдук ва эшитдук — энди қайтар бизларни, яхши амаллар қилурмиз! Тавдиқ. биз қиёмат ҳақлигиға ишонч ҳосил чилдук".
13. Ва агар Биз хо^ласак эрди, албатта берур эрдук ҳар бир кишиға ҳидоятни ва лекин Манинг бу сўзим муқаррар бўлғондур: "Албатта дўзахни жин ва ннсдин тўлдирурман ҳаммаларидин!"
14. Эмди тотанглар бу кунлариигиз мулоқотин унутганликларингиздин бу азобни! Биз сизларни унутдук ва тотинглар доимий азобни
қилмишларингиз сабабидин!
15. Бизнинг оятларимизға ҳақиқатда шундоқ зотлар иймон келтирурларки, қачон алар ила насиҳат қнлинса йиқилурлар саждаға, тасбеҳ айтурлар Парвардигорларин ҳамди ила. Яъни, субҳоналлоҳ вабиҳамдиҳи дерлар. Ва алар кибрлик қилмаслар.
Яъни, Худонинг ибодат ватоатидин бош тортмаслар.
16. Узоқ турур ёнбошлари ором ерларидин ва дуо қилурлар Парвардигорға қўрқиб ва умид этиб ва Биз берган нарсадин харж қилурлар.
17. Бас, ҳеч ким билмаски, алар учун қандоқ кўзлар равшанлигин махфий сақлангандур, бу аларнинг аъмолларин савобидур.
Яъни, ширин уйқуларин ва юмшоқ тўшакларин қўйиб намозға ва истиғфорға чашғул  бўлурлар. Парвардигорлари ҳузуридп қиём қилурлар ва қўрққан ва умид этгпн ҳолларида дуплар қилурлар. Аллоҳ таоло йўлида ҳалол молларин харж қилурлар. Мана бу жамоаға жаниатда махфий сақланган ажр ва савобни ҳеч ким билмас, ўзлара мушарраф бўлғон соатлардагина кўриб билурлар.
18. Оё, ул кишики, мўмин бўлибдур, ўхшарми ул кишиғаки, нофармон бўлибдур! Улар баробар бўлмас!
19. Одамларики иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар, бордур алар учун турадиган боғларки, аларнинг амаллари учун меҳмонликдур.
20. Ва одамларики, нофармон бўлдилар, аларнинг жойлари дўзахдурки, ҳар қачон андин чиқмакчи бўлсалар, яна анга қайта ташланурлар ва аларға дейилур: 'Тотинг дўзах ўтин азобинки, ани сизлар ёлғон дер эрдингизлар!"
21: Ва Биз тотдирурмиз аларға дунё азобин ҳам охиратнинг буюк азобидин аввал, шояд алар қайтурлар. Дунё азоби андаги мусибатлар, хасталиклар ва бошқа ҳар қисм офатлардин иборатдур, Токи бандалар алар ила кўзлари очилиб, тездин ўзларин тўғрилаб олурлар.
22. Кимдур зиёда золим ул кишидинки, анга Парвардигорин оятлари ила насиҳат қилинибдур, кейин ул андин юз ўгирибдур? Биз мужримлардин албатта ўч олурмиз.
23. Ва тахқиқ, бердук Биз Мусоға Китоб, бас, сиз бўлманг анинг мулоқотидин шубҳада!
Яъни, эй ҳабибим Муҳаммад, сизнингмеърож кечасида Мусо ила мулоқотингиз ҳақиқатдур, ҳақдур.
Ва қилдук Биз ул Китобни Баний Исроил учун з^идоят.
Яъни, Тавротни ё Мусони раҳнамо қилиб юбордук Баний Исроил учун.
24.    Ва пайдо қилдук Биз алардин бир мунча раҳбарларки, ҳидоят қилур эрдилар Бизнинг ҳукмимиз ила, вақтики алар сабр қилдилар ва алар Бизнинг оятларимизға ишонур эрдилар.
Яъни, мусулмоилар қачон Худонинг ваъдасиға ишонсалар ва ҳар қисм мусибатларға сабр қилсалар ва дин йўлида мустақим турсалар, албатта Аллоҳ таоло ҳам аларни жаҳон халқи учун пешво қилур ва ҳамиша аларға мададкор бўлур.
25.    Тахқиқ, Парвардигорингиз ҳукм қилур алар ўрталариға қиёмат куни ул жазолар ҳақидаки, алар анда ихтилоф қилур эрдилар!
26. Оё, раҳнамо бўлмадими алар учун буки, яъни, Макка аҳлипинг мункирлари учун. нақадар халқни ҳалок қилдук Биз алардин аввал ўтган умматлардинки, булар аларнинг турадирган мақомларида юриб турурлар. Албатта бордур бунда нишонлар, оё, эшитмасларми ?
Яъни, Од ва Самуд қабилалари.
27. Оё, алар кўрмадилармики, Биз гиёҳсиз қуруқ ерға сув еткизурмиз, кейин анинг ила экин пайдо қилурмизки, андин ерлар аларнинг ҳайвонлари ва ўзлари. Оё, алар кўрмасларми?
28. Ва алар дерлар: "Қачон бўлур бу фатх, агар рост сўзлагувчи бўлсангизлар?"
Яъни, Худонинг ҳақ ва ёлюн ўртасиға қиладиган ҳукми ёки қиёмат куни.
29. Сиз денг: "Фатх. кунида кофирларға аларнинг иймонлари фойда қилмас ва на аларға муҳлат берилмас!"
30. Эмди сиз алардин юз ўгиринг ва мунтазир турингки, алар ҳам албатта мунтазирлар'.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase