063. Мунофиқун (Мунофиқлар) сураси
- Жума, Нояб 24 2023
- 13632 марта кўрилди
Мадинада нозил бўлғовдур ва ул 11 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Вақтики келурлар мунофиқлар ҳузурингизға, дерлар: "Биз гувоҳлик берурмиз, сиз албатта Худонинг расулидурсиз". Ва Худо билурки, сиз албатта Анинг расулидурсиз. Ва Худо гувоҳ берурки, мунофиқлар албатта ёлғончидурлар. Аларнинг бу сўзларики, "биз сизни расули барҳақ, деб эътиқод этурмиз", дерлар, тамом ёлғондур. Алар қасамларин ўзлари учун сипар (қалҳон) қилиб олгандурларт, анинг ила ўзларин мусулмон кўрсатиб, бошқани Исломдин манъ қилурлар. Аларнинг зоҳирда мусулмон бўлиб, дилда кофир туришлари ниҳоятда буюк бир хиёнатдур. Аларнинг бу ҳаракатларин касофатидин Худо диллариға муҳр уриб қўйгандур. Анинг учун аларда иймон ва ҳақ учун қобилият ва истеъдод қалмагандур.
2. Сипар қилиб олдилар қасамларини, кейин тусдилар Худоминг йўлидин. Албатта аларнинг бу қилиб турган ишлари кўп ёмондур.
3. Бу шунинг учунки, алар иймон келтирдилар, кейин яна кофир бўлдилар. Бас, муҳр урилди диллариға, эмди алар тушунмаслар.
Яъни, алар агарчи диллари ўгирилган бўлса ҳам, жисмлари ажаб қиларлик даражада кўритикдур ва сўзлари камоли фасоҳатидин эшитарликдур, лекин бемаъниликда деворға суяб қўйилган ёғоч кабидурлар ва дўзахға ўтин бўлишдин бошқа нарсаға ярамаслар. Бу қадар қўрқоқдурларки, андак бир шод қавмш ўзлариға келган бало деб билурлар. Ана шулар Ислпм душманлари ва расули акрам истиғфорларин қилмаслар.
4. Ва қачон сиз аларни кўрсангиз таажжубда қўюр сизни баданлари ва агар сўзласалар эшитурсиз сўзларини, гўё алар (деворға) суяб қўйилган ёғочлардур. Гумон қилурлар ҳар бир овозни ўзлариға келган бало деб. Алардурлар душманлар, қўрқннг алардин! Ҳалок қилсин аларни Худо, қайси тарафдин юрурлар?
5. Ва қачон дейилса аларға: "Келинглар, мағфират талаб қилсин сизлар учун расулуллоҳ!" — бошларин бурурлар ва кўрурсиз аларники, кибр қилган ҳолда юз ўгирурлар. Баробардур аларғаки, мағфират талаб қилпиг алар учун ё мағфират талаб қилманг; Худо ҳаргиз мағфират қилмас аларни: албатта Аллоҳ ҳидоят қилмас нофармон қавмни!
6.(Эй,Муҳаммад!) Сиз улар учун мағфират сўрадингизми ёки мағфират сўрамадингизми – уларга баробардир – Аллоҳ уларни сира мағфират қилмас. Албатта, Аллоҳ фосиқлар қавмини ҳидоят сари йўлламас.
6-оят. Аллоҳ таоло мунофиқларга ўлимдан ҳам қаттиқ хабарни билдирди. У ҳам бўлса улар номидан Пайғамбар истиғфор айтса ҳам, кечирмаслиги ва уларни ҳидоят сари йўлламаслигидир. Зеро, гуноҳкор ва гумроҳ ҳолида охиратга сафар қилишнинг оқибати қандай хатарли экани маълум. Суранинг бошидан 8-оятигача мунофиқлар хусусида зикр этилган.
7. Алар шул зотлардурки, дерлар: "Харж қилманг жамоағаки, расулуллоҳ қошидадур, токи алар тарқаб кетсинлар!" Худонинг мулкидур осмонларнинг ва ернинг хазиналари ва лекнн муиофиқлар тушунмаслар.
8. Алар дерлар: "Агар биз Мадинаға қочиб борсак, албатта чиқарур зиёда иззатлик киши андин хорларни". Ва Худоға хосдур иззат ва Анинг расулиға ва мўминларға ва лекин мунофиқлар билмаслар.
Бир сафарда икки нафар урушиб қолди. Бири муҳожирдин, иккинчиси ансордин эрди. Ҳар иккиси ўз ҳимояти учун ўз қавмини чақирди, яхши бир ҳангома пайдо бўлди. Бу хабар мунофиқлар сардори Абдуллоҳ ибн Убайға етди. Ул дедики, агар биз бу муҳожирларға ўз орамизда паноҳ бермасак, булар бизға муқобила қила олур эрдиларми? Сизлар энди расулуллоҳ қошларидаги муҳожирлардин хабар олманг, алар танг қолиб, ҳаммалари тарқаб кетурлар, дедики, биз Мадпнаю қайтиб борайлик ва кимкиул шаҳарда зиёда иззатдадур, ул беҳадр ва беиззатларни чиқариб юборур. Аҳмоқлар билмасларки, тамоми осмон ва заминнинг хазиналари Худонинг ихтиёридадур. Ул жамоаки, Анинг ризосиға толиб бўлиб, пайғамбарға хизмат қилурлар, аларни зоеъ қилурми? Агар алар буларға қилиб турган мададларин банд қилсалар, Аллоҳ аларнинг ҳаммалариға ризқ дарвозаларин банд қилур. Мунофиқлар билмасларки, ҳақиқий иззат Худонинг сифатидадур, андин кейин Анга мутеъ бўлғонлардадур.
9. Эй мусулмонлар! Бепарво қилмасин сизларнинг молларингиз ва фарзандларингиз
Худонинг ёдидин. Ва кимики шу ишни қилнса, ана шулардур зиёнға йўлиққанлар.
Аллоҳ таоло мунофиқлар аҳвол натижаларин баён қилгандин кейин мусулмоиларнп пгоҳ қилурки, сизлар ҳам мунофиқлар тби дунёға берилиб кетманглар, мол ва фарзандларинтз сизларни Худонингёди ва охират истеъдодидин юфил крлмасин. Инсон учун ҳаммадин зиёда зиён шулдурки, бокрйни қўйиб ўткинчи нарсаға берилур, аълони ташлабпаст нарсани излар. Авлод яхши нарсадур, агар Худодин ғофил ҳилмаса ва инсон буларға берилиб, Худодин қолса, охират кўлдин кетур. Дунёда ҳам анга фароғат насиб бўлмас.
10. Ва харж қилинг ул нарсадинки, ато қилдук Биз сизларға, сизлардин бирларингизға
ўлим келмай туриб, кейин дер: "Эй Парвардигорим, на учун таъхир этмадинг манн яқин бир
муддатға қадар, токи садақа қилур эрдим ва бўлур эрдим яхшилардин!"
Агар ўлим келиб ёқаларингдин тутмай туриб ўз манфаатларинг учун яхшилик қилиб олинглар. Ажал келгач, бир лаҳзаға ҳам таъхир қилинмас. Кейин пушаймонлар фойда бермас.
11. Ва харгиз мухлат бермас Худо хеч бир жонға, вақтики анинг муддати келур. Ва Аллоҳ сизларнинг ҳамма қилган ишларингиздин хабардордур!