064. Тағобун (Бир-бирини алдаш ёки фойда ва зиён) сураси
- Жума, Нояб 24 2023
- 12500 марта кўрилди
Мадинада нозил бўлғондур ва ул 18 оятдур
Ибтидо қилинур бехад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Тасбеҳ айтур Аллоҳға нима нарсаки осмонлардадур ва нима нарсаки ердадур. Анга хосдур подшоҳлик ва Ангагинадур ҳамд ва Ул ҳар нарсаға қодирдур.
Яъни, дунёда кимнинг ҳукумат ва салтанати кўрилса, ул Худо тарафидин берилгандур ва кимни таъриф ҳилинса, ул таъриф ҳақиқатда Худоғадур, чунки мулк ва маҳосин (яхшиликлар)ни Ул ато қилгандур.
2. Улдур зотики, яратди сизларни — баъзиларингиз кофирдур ва баъзиларингиз мўминдур. Худо хамма ишларингизни кўриб турур!
Яъни, Парвардигор тамом инсонларни яратгандур, лозим шулдурт, ҳамма Ул ҳақиқий инъом берувчиға иймон келтирсин ва Анга итоат қилсин. Магар шундоқ бўлмади; баъзилари мўмин бўлдилар, баъзилари мункир бўлдилар. Албатта Аллоҳ Одам боласиға ҳар икки тарафға бормак қувватин бергандур. Лекин аввали фитрати саҳиҳада пайдо қилгандур. Баъзилари ўшал фитратда (яратилишда) қоим турдилар ва баъзилари атрофдаги ҳоллардин таъсирланиб, анга хилоф йўлға кирдилар. Бу ҳолларшнгҳаммасин Аллоҳ кўриб турур ва ҳаммасининг ўзиға муносиб жазосин берур.
3. Яратди Ул осмонларни ва ерни дуруст тадбир ила ва яратди сизларнинг суратларингизни ва чиройли қилди шаклларингизни. Ва Анинг тарафиғадур қайтиш. Яъни, ҳамма жонворлардин инсоннинг яратилиши марғубдур. Ва шакли чиройликдур ва малакаларда, қувватда ҳам мумтоздур.
4. Билиб турур нима нарсаки оемонлардадур ва ердадур ва нима нарсаки яширурсизлар ва ниманики зоҳир қилурсизлар. Худо диллардаги (сирларни) яхши билур.
5. Оё, етмадими сизларға ул тоифанинг хабарларики, кофир бўлдилар сизлардин аввал, кейин ўз феълларин жазосин тортдилар ва бордур алар учун дардлик азоб!
Яъни, Одва Самудкаби буюктоҳат ва шавкат эгалари, бу хитоб маккаликларғагинадур.
6. Бу нарса шунинг учундурки, келур эрди аларға пайғамбарлари муъжизалар ила, кейин алар дер эрдилар: "Оё, инсонлар бизни хидоят қилурларми?" — бас, кофир бўлдилар ва юз ўгирдилар ва Худо хам бепарво бўлди ва Худо бениёз, мақталган зотдур!
Яъни, бизға ўзимиз каби башарни раҳнамо қилиб юборилурми? Фаришта юборилса бўлур эрди. Аларнинг эътиқодларида башарият ила нубувват ва рисолат бир-бириға манофий (устун)дур, анингучун куфр ихтиёр этдилар ва пайғамбарларнинг сўзларин қабул қилишни инкор қилдилар. Вақтики алар ҳақдин юз ўгириб эрдилар, Худо ҳаммаларидин раҳмат назарин олиб қўйди.
7. Гумон қилдилар кофирларки, алар харгиз иккинчи тирилмаслар. Сиз денг: 'Орий, қасамдур Раббимғаки, албатта сизлар тирилурсизлар, кейин хабар берилур сизларға хамма ишларингиздин, бу нарса Худоға осондур".
8. Эмди иймон келтиринглар Худоға ва расулиға ва ул нурғаки, Биз тушурдук ва Аллоҳ хар амалларингиздин хабардордур!
Яъни, ўлурсизлар, ўлгандин кейин яна тирилурсизлар ва тамом ҳилмишларинтз сизларға маъруз бўлур. Бу нарса Худо. учун ҳеч мушкул эмасдур, ашнгучун сизлар бундоқ беҳуда фикрларни қўйиб, Худоға ва Анинг расулиға ва Китобиға ийнон келтиринглар ва Худованди каримни ўзларингиздин юфил билманглар.
9. Ул куники жам қилур сизларни жам қиладиган кун, ул кундур фойда ва зиён куни ва кимики иймон келтирди Худоға ва қилур яхши ишни, узоқ қилур андин гуноҳларини ва дохил қилур ани шундоқ жаннатларғаки, оқиб турур остларидин ариқлар, қолурлар анда ҳамиша. Ана шулдур буюк муродға етиш!
10. Ул одамларки кофир бўлдилар ва ёлғон дедилар оятларимизни, ана шулардурлар дўзахилар, алар анда доим қолурлар. Ва кўп ёмон жойдур ул! Қиёмат куни ким фойда қилибдур ва ким зарар қилибдур — маълум бўладирган кун, кимики Худоға иймон келтириб, яхши амалларни қилган бўлса, гуноҳларин кечирилур, ўзпн жаннатларға дохил қилинур, анда ҳамиша туриб қолур, ҳаммадин улуғ йўл будур. Ва кимики куфр ихтиёр этса ва Худонинг оятлариға мункир бўлса, анинг мақоми дўзахдур ва анда доим қолиб кетур.
11. Етмади хеч бир мусибат Аллоҳ таолонинг изнисиз. Ва кимики иймон келтирур Худоға, ҳидоят қилур анинг дилини ва Худо ҳар бир нарсани яхши билгувчи зотдур! Дунёда ҳеч мусибату кулфат Худонингмашийяти ва иродаси бўлмаса етмас. Мўминтнг ақидаси модоми шундоқ бўлгач, анинг учун бировнинг ҳукмин бузмак муносиб эмасдур, балки ҳарҳолда Молики ҳақиқийнингҳукмиға рози бўлмаклозимдур. Ҳақиқий мўмин дилиға Аллоҳ сабр ва таслим иноят қилур.
12. Ва итоат қилинглар Худоға ва итоат қилинглар расулиға! Ва агар юз ўгирсангизлар, бас, хақиқат шулки, Бизнинг пайғамбаримиз зиммасиға лозим нарса равшан қилингандур. Яъни, инсон учун ҳар бир ҳолда Худо ва Анинг расули ҳукмлариға итоат лозимдур. Агар бундоқ қилинмаса, нуқсон ўзиға бўлур, пайғамбар вазифалари таблиғдур.
13. Худодур, йўқдур ҳеч бир маъбуди барҳақ Андин бошқа; ва Худоға таваккал қилсинлар мўминлар!
Ҳақиқий маъбуд Аллоҳ таолодур. Мусулмонларға лозимдурки, Ангагина таваккил қилсинлар) ва Ангагина эътимод этсинлар.
14. Эй мусулмонлар! Сизларнинг баъзи хотанларингаз ва баъзи фарзандларингаз сизларға душмандурлар ва алардин сақланинглар! Ва агар афв этсангизлар ва юз ўгирсангизлар ва кечсангизлар, Худо албатга мағфиратлик, меҳрибондур!
Аксар марта инсон ўз хотинин ва болаларин фикр ва муҳаббатлариға берилиб, Худо ва Анинг ҳукмлариш унутибқўюр ва нақадар ёмон ишларни қилур, нақадар яхши ишлардин маҳрум. қолур. Хотинин ва болаларин буйруқлари ул бечорани дам олгали қўймас. Шул овораликда қолиб кетиб охиратдин тамом юфил қолур. Эмди шундоқ нуқсон, зарар етказгувчи аҳлу аёлни ҳакрқатда анинг дўстлари деб ҳаргиз айтилмас. Балки ниҳоятда душмандурларки, аксари вақт аларнинг душман эканликлари инсонға маълум бўлмас. Шунинг учун Аллоҳ таоло танбиҳ қилурки, бу душманлардин хушёр туринг ва шундоқ тариқа ихтиёр қилишдин сақланингларки, натижада аларнинг дунёлари тузалиб, сизларнинг дилларингиз барбод бўлмасин. Ҳамма хотин, ҳамма фарзанд шундоқ эмасдурлар, баъзи некбахт хотинлар бордурки, эрларин диятин (ишончин) муҳофазат қилур ва анга мадад берур. Баъзи саодатманд болалар бордурки, ота-оналари учун боқиёти солиҳот (орқада қолган солиҳлар) бўлурлар. Алардин аюр сизларға зарар ва нуқсон етса, интиқом олмак фикриға тушманглар, балки афв этинглар, билмаган бўлинглар, Худо ҳам сизларни афв этур.
15. Ҳақиқат шулдурки, молларингиз ва фарзандларингиз имтиҳондурлар ва Худо эга,бордур Анинг қошида буюк савоб.
16. Бас, қўрқинглар Худодин нақадар қўрқолсангизлар ва эшитинглар ва итоат қилинглар ва харж қилингларки, сизлар учун яхшроқдур! Кимки сақланибдур ўз нафсин бахиллигидин, шулардур нажот олгувчилар!
17. Агар берсангиз Аллоҳға яхши қарз, икки хисса қилиб берур ани сизларға ва мағфират қилур (гунохларингизни). Ва
Аллоҳ қадр қилгувчи, ҳалим бир зотдур,
18. Ғайб ва ҳозирни билгувчи, ғолиб, ҳикматлик зотдур!