close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

089. Фажр (Шафақ, тонг) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва 30 оятдур
Ибтидо қилинур бехад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллох номи ила

1. Қасамдур тонгга 2. ва ўн кечаға 3. ва жуфт ва тоққа, 4. ва кечаға, вақтики ул юрса!5. Бордурми ана шуларда ақллик киши учун қасам? 6. Оё, кўрмадингми нечук муомала қилди Парвардигоринг Од (қавми)ға, 7. яъни, Эрамғаки, устунлар эгасидур, 8. яратилгандур аларнинг ўхшашлари тамом шахарларда 9. ва Самуд (қавми)ғаки, алар тарошлаб эрдилар (тоғ) тошларини водийларда 10. ва Фиръавнғаки, мих (қозиқ)лар эагаси эрди, 11 алар ул зотларики, туғён қилдилар шахарларда 12. ва кўп қилдилар у ерларда фасодни. 13. Бас, тўкди аларнинг устлариға Парвардигор азобнинг қамчисини. 14. Таҳқиқ, Парвардигоринг камингоз(пистирмада)дадур. 15. Бас, аммо вақтики имтиҳон қилса инсонни Парвардигори, азиз қилса ани ва неъмат берса анга ул дер: "Парвардигоримиз азиз қилди мани!" 16. Ва вақтаки имтаҳон қилса ани ва тор қилса анга ризқин, ул дер: "Парвардигорим хор қилди мани!" 17. Бундоқ эмас! Балки сизлар ҳурмат қилмайдурсиз  етимни  18.  ва тарғиб  қилмайсизлар бир-бирларингизни мискинға таом беришға 19.ва еб юборурсиз меросни ҳаммасини жам қилиб 20. ва яхши кўрўрсиз молни хаддин зиёда. 21. Бундоқ бўлмасин! Вақтики баробар қилинса ерни майда қилиб, 22. келса санинг Парвардигоринг ва фаришталар ҳам саф-саф бўлишиб, 23. ул кун жаханнамни келтирилса ва ўшал кун тушунур инсон ва нечук наф қилур анга тушунмоғи? 24. Ул дер: "Эй кошки юборган бўлсам тириклигимда (охират учун)!" 25. Ул кун азоб қилмас Анинг азоби каби хеч ким (қўлидин) 26. ва банд қилолмас Анинг банди каби хеч ким. 27. Эй ^арор ва ором олган жон! 28. Қайттил Парвардигоринг тарафиға рози бўлғон ва рози бўлинғон ҳолда! 29. Ва дохил бўл бандаларим оралариға 30. ва дохил бўл жаннатимға.
Бу сураи азима номи сурат ул-фажр бўлиб, ал-лайл сурасидин кейин тушгандур.
Ҳазрати Ҳақ субҳонаҳу ва таоло мутлақ субҳға ё қурбон ҳайитининг субҳиға ва ўшсм субҳдин аввал ўтган ўн кечаға, ҳам жуфт, ҳам тоққаки, андин мурод арафа куни тўхдизинчи куни бўлиб, тоқдур. Ва ҳам кечаға, вақтит ул юрса, яъни, келса ва кетса. Мана бу нарсаларт қасамёд қилиб, марҳамат қилурки, оё, ушбу нарсаларға қасам ақллик инсонға кифоя қилурми? Агар кифоя қилса, Худо ва расул душманлари яхши билсинларки, алар учун Аллоҳнинг азоби ҳақдур. Дунёда ҳам, охиратда ҳам алар жазоға мустаҳиқдурлар. Кўрмадингми, эй ҳабибим, санипг Парвардигоринг нима муомала қилди Од қавмиғйки, алар жаҳонда ҳамма тоифадин зиёда қувват ва азматлик бир қавм эрдилар. Аларнинг муқобиллариға ҳеч бир жамоат кела олмас эрди, алар ҳар вақт қувватлариға мағрур эрдилар. Од қавми икки тоифа бўлиб, бу сурада аввалги Од муроддур. Шу биринчи Од қавмининг боболаридин бири Накс номи бўлғон Эрам лафзи ила зикр қилинур. Алар ҳамиша сафар ва саёҳатда бўлғоиликлари учун баланд-баландустунларни ўзлари ила олиб юрур эрдилар, қайси ерда сукунат қилсалар, ул устунлар ила чодирларни ҳуриб ором олур ёки баланд-баланд устунлик иморатлар қурур эрдилар. Ёки ҳар бирларининг қоматлари устун каби узун эрди. Анингучун аларни зот ул-имод (устун эгалари) дейилур эрди. Аларнинг монандлари дунёнинг ҳеч бир шаҳарида бунёд ҳилинмаган эрди ёки иморатларининг тенги йўқ эрди. Аллоқ ушбу жамоанимг ҳидояти учун ҳазрати Ҳуд алайҳиссаломни пайғамбар ҳилиб юборди, алар ул жанобға иймон келтирмадилар, балки ёлғончи дебўз Парвардигорлариға осий бўлдилар. Оқибат Аллоҳ совуқ бир ҳаво юбориб аларни ҳалок қилди ва ўз пайғамбариға нажот берди. Шул тариқа муомалани Аллоҳ Самуд қавмиға ҳам қилди. Буларнингтурган маҳонларини Водий ул-Қуро дейилур эрди, ул мақомда булар катта-ттта тошларни чопиб, тарошлаб, буюк иморатлар бино қилур эрдилар. Булар ҳам куфр ва маъсият жазосин кўрдилар. Ўз пайғамбарлари Солиҳ алайҳиссаломға хилоф қилдилар. Аллоҳ таоло аларни бир сайҳа (ҳаттиқ овоз) ила йўқ қилди. Алардин сўнг Фиръавн пайдо бўлиб, ул ҳам ўз мавлосиға нофармон бўлди. Аскари кўплигидин чодирлар учун ниҳоятда кўп мих (қозиқ)ни ўзи ила олиб юрур эрди ёки ўзиға мухолиф бўлғон одамларни михлар ила азоб қилур эрди, анинғ учун "зулватот" (михлар соҳиби) лақабини олди. Ушбу жамоалар Аллоҳнинг мулки бўлғон шаҳарларда туғён ҳилдилар, ҳаддиларидин ошдилар, ҳар ерда кўп фасод ва азият қила бошладилар. Пайғамбарларин насиҳатларин эшитмадилар ва аларға итоатда
бўлмадилар. Аллоҳтаоло тарафидин бир нечамарта огоҳ қилинди, летн огоҳ бўлмадилар. Охири ҳоллари шул бўлдики, Парвардигори олам азоб ҳамчисшш аларға юргизди ва ҳаммаларин ўз исёнлариға мувофиҳ жазоға гирифтор қилди ва бутун жаҳон халҳи учун бу буюк бир ибрат бўлди.    .
Эй ҳабибим санинг Парвардигоринг бандаларин афъол ва аъмалларидин ҳар лаҳза хабардордур ва алар аҳволлариға ҳар соат муроқиба этур. Лекин алар билмаслар ва кўрмаслар. Аллоҳ аларнинғ назарларида пўшида ва махфий бўлғон ҳолда алардин тамом воқифдур. Анингучун ҳар банданинг ўз амалиға мувофиҳ жазо берур. Аммо инсон ҳақиқатни тушунмакда хато ҳилур. Қачон Парвардигори ани имтиҳон қилмак учун шукр қилувчи ёки ношукрлигин аниқламак ҳасдида халҳ ўртасида иззат ва каромат касб этса, ҳар қисм неъматлар ила сарафроз этса, гумон ҳилур ва айтурки, Парвардигорим мани бошҳа бандаларидин кўпроқяхши кўрур, анинғучун бунеъматларни манга ато қилгандур. Қачон анинг сабр ва беқарорлигин азмойиш этса ва ҳаётин андак танг ҳилса ва ризқин тор этса, дерки Парвардигорим мани хор ҳилди ва бошқа бандалардин орқаға қўйди. Мана бу сўзи ҳаргиз дуруст эмасдур. Мол ва давлат ила инсон Аллоҳ таоло қошида азиз ва мукаррам бўлмас, Аллоҳ бу дунёда молни дўстиға ҳам берур, душманиға ҳам берур. Лекин ҳақиқий иззат ва тромат ҳарҳолда Аллоҳға тоат ва ибодатдур. Молдор бўлғонда шокир бўлмак ва фаҳир бўлғонда сабрли бўлмак ила қўлт киритилур.
Эй инсонлар, сизлар бу тариқа амал қилмайдурсиз, молдор бўлиб туриб ота-онасиз етимларни ҳурмат қилмайсиз ва муҳтожларға эҳсон қилмак учун бир-бирларингизни тарғиб ҳилмайсиз, мерос моли қайси суратда қўлға кирса, парҳез қилмай ҳаммасини ея берасиз. Бир кун келурки, сизлар устида ором қилиб турган ер тамом зеру забар қилиниб, баробар қилинур ва халҳ қабрлардин туриб маҳшарға — Худованди меҳрибон ҳузуриға жам бўлур. Парвардигори меҳрибон адолат маҳкамасиға ҳозир бўлур. Тамом фаришталар Худошнгҳукми ша саф-саф бўлибинтизор турурлар. Етмиш минг фаришта жаҳаннамни етмиш минг тизгинидин тутиб маҳшарға келтирур. Ана ўшал куни ҳар бир инсон дунёда қилған амалларини ёдиға олур. Ва бир меҳрибон насиҳатчи бўлса, насиҳатин эшитмак учун рози бўлур. Афсускй, ул кун ҳосил бўлғон истилоҳлик фойда бермас ва эшитилган насиҳат таъсир қилмас. Ул кун Аллоҳ ўз бандалариға азимат ва жамолин изҳор қилур. Осийларға берган азобин мисли бўлмас ва Анинг каби ҳеч ким саркашларни банд қила олмас. Кофирларға бу қадар муомала қилган Парвардигор мўмин ва итоаткор бандасиға илтифот ила хитоб ҳилурки, эй Парвардигор ҳукмиға бўйсунган ва Анинг тоати ила ором топган бандам, эмди саниўз Парвардигоринг ҳузуриға ва Анинг ваъдагоҳиға Андин сан рози ва сандин Ул рози бўлғон ҳолингда боргил ва Манингмақбул бандаларим қаториға киргил ва алар ила Манинг жаннатимға дохил бўлгил.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase