close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

090. Балад (Шаҳар) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 20 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мезфибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Қасамёд қилурман бу шаҳарға! 2. Ва санинг учун ҳалол бўлур (уруш) бу шаҳарда (ёки сан яшайсан бу шаҳарда). 3. Ва отаға ва ул кишигаки, туғдирди ул. 4. Албатта Биз пайдо қилдук инсонни машаққатда. 5. Оё, ул гумон қилурмики, ҳаргиз қодир бўлмас анга ҳеч ким (яъни, унга ҳеч кимнингкучи етмайди деб)? 6.Удер: "Сарф қилдим кўп мол". 7. Оё, улгумон қилурмики, кўрмади ани ҳеч ким? 8. Оё, Биз бермадукми анга икки кўз 9. ва бир тил ва икки лаб 10. ва кўрсатдук анга икки йўлни! 11. Бас, кирмади ул қийин йўлға! 12. Ва нима билдирди санга - нимадур қийин йўлға кирмак? 13. Қулни бўшатмак 14. ёки таом едирмак очлик кунида 15. қариндош бўлғон етимға 16. ёки тупроққа беланган мискинға! 17. Бўлсин ул жамоадинки, иймон келтирдилар ва тавсия қилишдилар сабр ила ва тавсия қилишднлар раҳм ила. 18. Ана шулардур буюк насиб эгалари (номаи аъмоли ўнг қўлидин келганлар). 19. Ул жамоаки мункир бўлдилар оятларимизға, алар бенасибдурлар (номаи аъмоли чап қўлидии келганлар). 20. Аларға бўлур дарвозалари ёпиқ ўт.
Бу суранинг номи сураи балад бўлиб, қоф сурасидин кейин нозил бўлғондур.
Ҳазрати Ҳақ таоло бу сурада Аллоҳнинг муқаддас шаҳари бўлғон Маккаи мукаррамаға қасамёд қилур, чунки Макка Аллоҳнингҳарамидур, атрофдин келгувчилар анга беэҳром киролмаслар, анда жанг ва жадал ҳаромдур, дарахтларин ва гиёҳларин кесмак мамнуъдур.
Парвардигор иршодқилурки, қасамёд қилурман бушаҳарға, Манингназдимда муҳтарамдур ва анда уруш нораводур. Лекин, эй ҳабибим, бир кун келурки, анда кофирлар ила жанг қилмак ва аларни бу шаҳарда ўлдирмак санинг учун ҳалолдур. Ул кундин кейин яна аввалгидек анда уруш ҳаром бўлур. Қасамёд қилурманки, бутун дунёўа инсоният отаси бўлғон Одам атоға ва анинг авлодиғаки, булар Манинг уудратим ила пайдо қилингандур, ҳар бирлари комил бир оят ва тшондурлар.
Мана бу нарсаларға қасамёд қилиб, Парвардигор марҳамат ҳилурки, Биз инсонни меҳнат ва машаққатда яратдук, бутун умри ҳаёт кулфатлари ва дину дунё фикру тадбириға сарф бўлур, роҳати беранж бўлмас ва лаззати бекулфат ўгмас. Оё, қудрати Илоҳий тасарруфида бўлғон бир инсон гумон қилурмики, анинг интицомиға қодир бўлғон бир зот йўқдур, албатта бордур. Ул нодон фахр ва ноз ила дерки, ман Аллоҳ таоло ва Анингдиш — Исломға мухолифат йўлида кўп моллар харж қилдим.
Оё, гумон қилурмики, анинг бу номаълум эҳсонларин ҳеч кин кўрмагандур ва гумони ниҳоятда хатодур. Анингқилиб турган ёмон кирдорларин Парвардигор тамом кўрибтурур ва ул Парвардигор дунёда ҳам, охиратда ҳам интиқом олмакка цодирдур.
Оё, Биз ул инсонға икки кўз бериб кўрувчи ва икки лаб бериб сўзловчи этмадукми? Анинг учун ақл ва идрок ато этиб, яхши ва ёмон йўлларин равшан кўрсатмадукми? Қуръон ва расули азим рисолатлари илаҳар икки йўлни анга кўрсатдук. Қайси йўл илажаннатға борилур ва қайси йўл ила дўзахға борилур, тамом билдирдук. Декин инсон ўз хайру саҳоватиға сабаб бўладирган йўлға кирмади, нафсин хоҳиши хилоф нарсалар ул йўлда кўп бўлғонлигидин ани қийин гумон қилди. Кўриниши ҳийин бўлса ҳам, оқибати хайр ва нажот эрди. Ул йўл ва ул амал Аллоҳнанг ризоси учун қул озод қилмак, қарздорни қарздин қутҳармак ва қаҳатчилик, очлик йилларида қариндош, етимларға, мискииларға ва муҳтожларға таом бермакдур. Инсон учун лозим эрдики, қудрати етса шу ишларни қилсин, сўнгра ҳаммадин муқаддам ва ҳар бир амал мақбулштшғи мадор бўлғон иймондавлатинҳосилқилиб, мусулмонлардин,яхши амрлқилувчилардинвабир-бирит сабр ва марҳамат ила тавсия этувчилардин бўлсин. Ани шул қдмоа. номс аънолларин ўнг қўлларидин олурлар, арштнг ўнг тарафида турурлар, ҳар бир саадат ва, баракотға эга бўлурлар. Ул тоифаки бу дунёда Худошнг оятларин инкор этурлар, алар ҳар бир азобға мубталддурлар. Қиёмат куни номаи аъмолларин чап ҳўлдин олурлар, аршнинг чап тарафида турурлар, аларни дўзахға солиниб, тамом дарвозалари банд қилинур. Аларандин на тцшҳари чиқа олурларва на бирор лаҳза азобдин нажот топурлар, балки тамом атрофларин жаҳаннам ўти ўраб олург

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase