close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

085. Буруж сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 22 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Қасамдур осмонғаки, буржлар эгасидур. 2. Ва ваъда қилинган кунға 3. ва шоҳид (гувоҳ)ға ва шоҳид бўлинган нарсаға! Лаънат қилинсин хандақ згаларики, 5. кўп ўтинлик ўтдур. 6. Вақтики алар анинг устинда ўлтирур эрдилар 7. ва алар мўминларға қилиб турган азобларини кўриб турур эрдилар. 8. Ва интиқом олмадилар мусулмонлардин фақат иймонлари учун Аллоҳғаки, ғолиб ва ҳамд айтилгандур (Анга), 9. зотики Анга хосдур осмонларнинг подшоҳлиги ва ернинг подшохлиги ва Аллоҳ ҳар нарсаға воқифдур! 11. Албатта ул зотларики азоб бердилар эркак ва хотин мусулмонларға, сўнгра тавба қилмадилар, алар учун бордур жаханнам азоби ва алар учун бордур куймак азоби. 11. Албатга ул зотларики иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар, бордур алар учун боғларки, оқиб турур остларидин ариқлар, ана шулдур буюк муродға етиш. 12. Албатта Парвардигоринг тутиши жуда қаттиқдур! 13. Албатта Улгина яратади ва иккинчи ҳам пайдо қилади. 14. УлдУР мағфират қилгувчи ва яхши кўргувчи, 15. арш эгаси ниҳоятда улуғ, 16. қилиб ташлагувчи хоҳлаган нарсасини. 17. Оё, етдими санга лашкарлар хабарлари, 18. Фиръавн ва Самуд хабарлари? 19. Балки мункирлар ишонмасликдадурлар 20. ва Аллоҳ ҳамма тарафларин иҳота қилгандур! 21. Балки ул ниҳоятда буюк Қуръондур. 22. Ёзилгандур "Лавҳ ул-маҳфуз"да.
Бу суранинг номи сурат ул-буруж бўлиб, шамс сурасидин кейин нозил бўлғондур. Аллоҳ таоло бу сурада бир неча осмонға қасамёд қилурт, анда буржлар бордур. Буржлар мутлақ юлдузлардур, кечаси назар қилгувчи осмонда кўринур. Ё ул 12 бурждурки, офтоб аларнинг ҳар бирида бир ой сайр қилур. Ё осмоида ул мақомлардурки, аларда фаришталар посбонлик қилурлар. Иккинчи ваъда қилинган кунгаки, ул куи қиёмат кунидур. Учинчи шоҳидғаки, иборат жумъа кунидур, ҳар ҳафтада ҳозир бўлур. Ҳадиси муборакда жумъа кунидин афзал бир кун бўлмаганлиги келтирилгандур. Тўртинчи машҳур бир кунгаки, арафа кунидур, халқ ул кун ибодат учун бир ерға жам бўлурлар. Шунинг учун ани "явми нашҳуд' дейилур. Парвардигор ушбу нарсаларға крсамёд крлиб иршод қилуркц, хандаҳ эгалари лаънати ва ғазаби Илоҳайт дучор бўлдилар. Хандақлар кўп ўтинлар ҳозир қилиниб ёқилгани сабабидин гўё ўтиннинг ўзи бўлаб қолган эрди. Ўзлари ул ўттепасида ўлтириб, мўминларға берилаётган азобларни томоша қилур эрдилар. Аларниннгбу даража бераҳмлик ила мусулмонларға берган зулм ва озорлариға сабаб иймон ва Исломға бўлғон адоватлари эрди. Гўё алар бу нав азоблар ила мусулмонлардин интиқом олур эрдилар.
Бу сурада зикр қилинган "асҳоб ул-аҳад" таъриф ва таъйииларида карамлик уламолар ва Қуръон тафсирчиларидин бир мунчалари бир қанча воқелар нахр қилибдурлар. Лекин "Саҳиҳи Муслим", "Жомиъий Термезий", "Маснади Аҳмад"да баён қилинган қиссаларнингхулосаси будур: ўтган замонларда бир подшоҳ цошида бир сеҳргар бор эрди. Ул ўлишдин бир оз муцаддам подшоҳға дедики, манинг ҳузуршлға бир ҳушёр ва зийрак болани келтириб ғўй, анга ман ўз илмимни таълим берай, тот шндин кейин бу шш зое бўлмасин, силсилаи илми сеҳр дунёда давом этсин. Подшоҳ амри ила бир ёш болани муносиб кўрилиб, андин ҳар кун сеҳр таълим олмак учун тайин қилинди, сўнгра ул бола ҳар кун сеҳргар қошиға бориб сеҳр таълим олур эрди. Боланинг йўлида бир насроний бор роҳиб бор эрди. Ўшал асрда бошқалардин анинг тутган йўли барҳақ эрди ва дини ҳақ эрди. Ҳалиги ёш бола .йўлда ул роҳиб қошиға ҳам кириб суҳбатидин истифода қилур эрди. Ҳатто бир кун анинг йўлида махфий мусулмон ҳам бўлиб олди. Ҳар кун роҳиб ҳузурида Исломдин таълшл олқберди. Охир бир валий соҳибкаромат инсон бўлди. Бир кун ул бола кўрдиш, ҳайбатлик бир жонвор одамларнинг йўлларин тўсиб паришон қалиб турибдур, ердин бир тошни кўтариб дуо цилдики: "Парвапрдигор, агар роҳибнинг дини ҳақ бўлса, бу жонвор манинг бу тошимдин ҳалок бўлсин". Сўнгратошни ул жонвор тарафиға отди. Ўшал соат ул жонвор ҳалок бўлди, ҳамма анинг шарридин қутилди. Андин кейин одамлар ўртасида ул бола ҳақида ажиб шуҳратлар пайдо бўлди. Бир кун бир кўр ул болатнг ҳошиға келиб: "Эй жаноб, манинг кўзити яхши қилиб беринг", деди. Бола жавобиға дедики: "Кўзингни ман тузатолмайман, аш ул яккаю-ягона Парвардигор тузатур. Сан агар Анга иймон келтирсанг, ман дуо қилурман, умидим 1 борт, Ул меҳрибон шафоат қилса". Ул кўр иймон келтирди, сўнгра ул бола дуо қилиб, кўрнинг кўзи очилди. Бухабар подшоҳға етгач, ниҳоятда юзабнок бўлиб, роҳибни, болани ва кўзи очилган кўрни қошиға ҳозир қиАди- Бир оз сўзлашувд'ин кейин роҳиб ила кўрни ўлдирди, лекин болани баланд бир тоғ тепасидин ташлаб ўлдирмак учун ҳукм қилди. Аллоҳ таолонинг марҳамати ш бола саломат қолиб, брлани ташламак учун олиб борган одамлар ўзлари тоғ тепасидин қулаб ўлдилар. Болани соғ-саломат кўрган подшоҳ ани дарёға ғарҳ ҳилмак учун амр берди. Бу сафар ҳам. ғарҳ қилмакчи бўлғон золимлар ўзлари ғарқ бўлиб, бола яна саломат подшоҳ ҳузуриға цайтиб келди. Подшоҳ болани ҳалок қилишдин ожиз қолгач, бола ўзи подшоҳға дедики: "Ман ўзим санға ўзимнинг ҳалокимнинг йўлини кўрсатурман. Эй подшоҳ, сан тамом халқни бир катта майдонға жам қилгил. Сўнгра мани дорға осиб кўйиб, қўлингга камонни тутиб туриб, бисмиллоҳи Рабби ул-ғулом, яъни, ғуломнинг Рабби Аллоҳ таоло номи ила, деб ўқ отсанг, ман ҳалок бўлурман". Подшоҳ боладин бу сўзни эшитгач, тамом шаҳар аҳлини бир ттта майдонға тўплади ва алар хузурида болани дорға остирди, сўнгра бир бор бисмиллоҳи Раббул-ғулом, дебўҳ отди. Ўцтўғрй бориб боланинг чеккасиға тегди. Қўлини чеккасиға қўйиб, азиз жонини Аллоҳға таслим қшди. Бу ибратли ажибвоқеани кўрибтамом халқ "оманно бираббил ғулом" (ғуломнинг Парвардигориға иймон келтирдук) наЪрдура бошлади. Буҳолни кўрган маъмурлар подшоҳға дедиларш: "Мусибат энди яна зўрайди, тўп-тўп одамлар мусулмон бўла бошладилар". Подшоҳнингғазаби кучайибҳар ер-ҳар ерға штта-ттйа хандақлар қазиб, аларни ўтлар ила тўлдирмакка ҳукм қилди. Маъмурлар тездин хандақларни подшоҳ дегандек қаздириб, жаҳаннам суратиға айлантирдилар. Подшох, буюрдики, ҳар ким Исломдин қайтибмуртад бўлмаса, бу дунё жаҳаннамлариға ташлансин. Халқ бечора баробар ўтға туша бошлади, лекин Исломдин ҳайтмади. Иттифоқан бир болалик мазлум хотинни боласи ила баробар келтириб ўтға ташламакчи бўлдилар. Бечора хотин боласиға раҳм қилиб ўтға тришдин бироз тўхтаганда маъсум, бегуноҳ бола тилидин: "Эй онажон, бу ўтға сабр қилгил ва 1ўр^лашлки, санҳақдиндадурсан", деган овоз чиқди. Подшоҳвазирлари мусулмомарға бу тариқа зулмларш қилиб ўзлари томошаға машғул бўлур эрдилар. Парвардигор аларни абадий лаънатға гирифтор қилди ва аларнинг бу ибратли аҳволлариш мусулмонларға баён қилур, тот Ислом умматлари бу қиссадин ибрат олсинлар, ҳаққа инкор ва қаршиликдин сақлансинлар.
Эй ҳабибим, аввалги замонларда ўтган ҳаҳ душманлари ва ботил аскарларнинг, Фиръавн ва Самуд қабиласининг қиссалари ва воқеалари санга маълумми? Алар нақадар иззат ва шавкатға эга эрдилар. Аллоҳ таолоға нофармон бўлиб оқибатлари нима бўлди? Санинг асрингда бор арабларнинг ҳаддин ошганлари ва нофармонлари бу воқеалардин ибрат олиб огоҳ бўлмасалар, буларнингҳам оқибатлари хор ва ҳалоки абадий бўлур. Лекин Макка кофирлари ибрат олмайдурлар, балки Қуръони карим баён қилган воқеаларни ёлғон дерлар. Аллоҳ ўз илми ила аларнинг тамом аҳволларидин воқифдур, алар ҳар вакт илми Илоҳий иҳотасин ичидадурлар. Бок йўқ, алар ёлғон десалар десинлар! Андин Қуръон шарафиға ҳеч бир нуқсон ва халал етмас. Қуръони карим улуғ бир китобдур, "Лавҳ ул-маҳфуз"да ёзилган ҳолда сақлангандур, анга ҳеч бир ўзгартиш ва табдил қилиш воқе бўлмас.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase