073. Муззаммил (ўралиб олган) сураси
- Пайшанба, Нояб 02 2023
- 12644 марта кўрилди
Маккада нозил бўлғондур ва ул 20 оятдур
ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Эй (чодирға) ўралган! 2. Қиём қил (тик тур) кечқурун магар бироз ҳисса, 3. ярим (кеча) ё кам қил андин бироз ҳиссани 4. ё зиёда қил анга ва тўхтаб-тўхтаб ўцнб Қуръонни (соф қилиб). 5. Биз анқариб юборурмиз санга бир оғир сўз юкин (Қуръонни). 6. Албатта кечқурун турмак ул қаттиқроқдур нафсни эзишда ва сўз хам дуруст адо бўлур. 7. Албатта сан учун бордур кундузи узун шуғл (сузиш). 8. Ва ёд қил Парвардигоринг номини ва ҳаммадин алоҳида бўлиб Анинг тарафиға кел. 9. Ул Машриқ ва Мағриб моликидур: Андин бошқа маъбуд йўқдур, бас, Ани ўзингга вакил қилиб олгил. 10. Ва сабр қил кофирларнинг сўзлариға ва қўйиб юбор аларни яхшилик ила. 11. Ва қўйиб бер Мани ва ёлғон дегувчиларники, арбоби неъматдурлар ва муҳлат бер аларға бир оз. 12. Албатта Бизнинг қошимизда бор кишанлар ва жаҳаннам 13. ва ҳалқумда тиқилиб қоладирган таом ва дардлик азоб, 14. ул куники замин ва тоғлар ларзаға келурлар ва тоғлар сочилган қум тўдалариға ўхшарлар! 15. Биз юбордук сизларға бир пайғамбарники, гувоҳдур сизларға хамчунонки, юбордук Фиръавнға ҳам бир пайғамбарни. 16. Бас, итоат қилмади Фиръавн ул пайғамбарға, кейин Биз ани гирифтор қилдук цаттц (азобға). 17. Бас, нечук қутулурсизлар агар кофир бўлсангизлар ул куники ёш болаларни қари қилиб юборур! 18. Осмон ул кун ёрилур; Аллоҳнинг ваъдаси бўлғувчидур. 19. Албатта бу Қуръон насйхатдур; ким хоҳласа Парвардигор тарафиға йўл тутсин. 20. Парвардигорин албатта билурки, сан ва сан ила бўлғонлар қиём қилурлар кечанинг икки хиссасидин озда ва ярмида ва учдин бирида (таҳажжуд намози учун) ва Аллоҳ кеча ва кундуз миқдорини билур. Ул билдики, сизлар Ани иҳота қила олмассизлар, бас, рахм қилди сизларға. Эмди ўқинглар Қурьондин муяссар бўлғон миқдорни. Аллоҳ биладики, сизлардин баъзилар бемор бўлурлар ва бошқа баъзилар сафар қилурлар ер юзида Аллоҳ таолонинг фазлиии талаб цилган ҳолларида ва баъзилар Аллоҳ йўлида урушарлар. Эмди ўқинглар андин осон бўлғонин ва адо қилинглар намозни ва беринглар закотни ва қарз беринглар Аллоҳға яхши қарз ила. Ва ул яхши амалки, ўзларингиздин илгари юборурсизлар, топурсизлар ани Аллоҳ ҳузурида яхшироқ ва ажри улуғ бўлғон ҳолда. Аллоҳдин афв талаб қилинглар. Албатта Аллох мағфират қилғувчи, мехрибондур.
Бу сура номи сурат ул-муззаммил бўлиб, қалам сурасидин сўнг нозил бўлғондур, тушиш эътибори ила учинчидур. Ривояти саҳиҳада собитдурт, ҳазрати саййиди олам нубувват ва рисолатларининг ибтидоий ваҳй оғирлигидин муборак баданлари совуқ еган одам бадани каби титрар эрди. Анинг учун уйдагиларға "заммиллуни, заммиллуни ", дер эрдилар, Яъни, "мани ўраб қўйинглар, мани ўраб қўйинглар", деган бўлур. Сўнгра уй аҳллари ул жанобни чодирға ўраб иўюр эрдилар. Араб тилида чодирға ўралиб олган кишини "муззаммил" ёки "муддассир" дейилур. Баъзи ривоятда дебдурларки, Қурайш жамоаси Дорун Надва деган бир жойда жам бўлишиб маслаҳат қилдиларки, Муҳаммад учун бир лақаб топиб қўяйликки, бул лақабни эшитган одам ул кишидин нафрат қилиб қолсин ва суҳбатиға келмасин, сўнгра сардорлари дедики: "Фолчи", уеиилаш, иккинчиси дедики: "Жодугар", дейилсин, учинчиси дедики: "Жинни" дейилсин. Лекин кўпнинг раъйи бир ерға тўхтамай, тарқалиб кетдилар. Бу хабар расули акрамға еттч, муборак хопшрлари маҳзун бўлиб, чодирға ўралиб ётдилар. Пайғамбаримизнинг бу ҳолда ётишлариға Парвардигор илтифот қилиб: "Эй чодирға ўралувчи!" деб хитоб ҳилур. Ҳазрати саййиди оламнинг одати шарифалари шул эрдики, таҳажжуд (кечаси ўқиладирган) намози ва Қуръони карим тиловати учун кечқурун турсалар, бир узун чодирға ўралиб олур эрдилар, андин муборак баданлари совуқдин сауланур эрди, намозда ва тиловатда қийинчилик бўлмас эрди. Парвардигор бу сурада ҳазрати расули акрамнинг кечаси чодирға ўралиб ётишларидин манъ этур ва Аллоҳға ибодат учун уйқудин турмок^а амр қилур. Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳам бу амрға итоат қилиб, кечалари ҳамиша таҳажжуд намозин ўқур ва Қуръон тиловатин тарк этмас эрдилар. Кечаси уйқу ўрниға тоат ва муножот ша тонг отдирур эрдилар. Қиёмда (намозда тик турганда) икки оёқ баробар қийналмасин, деб бирин кўтариб, иккинчиси ила турур эрдилар. Охир ҳар икки қадамлариға шишлар пайдо бўлди. Бу ибодат Ислом бошларида саййиди оламнингўзлариға фарз, ёронлариға зса суннат эрди. Сўнгра Парвардигор мо анзално аАайкр-л Қуръона литашқо, яъни, эй ҳабибим, Биз санинг меҳнат ва машаққатға тушмагинг учун Қуръонни тушурмадук, деган хитоби ила тасалли берди. Ва комил бир нарсадин сўнг бу сурашнг охири нозил бўлиб, юқоридаги ҳукм, хечаси намоз ва тиловат ибодатин фарзлиги мансух бўлди. Борий таоло ҳазрати саййиди оламға марҳамат қилурки, эй ўзин чодир ила ўраб олгувчи маҳбуб, ётган оромгоҳингдин тургил ва кечалар хилватин ғанимат билгил, ўз Парвардигорингға намоз ва тиловат ила мурожаат қилгил. Бутун кеча шул тариқа арз ва ниёз ила машғул бўлгал, летн кундузи тамом таблиғ ва иршод ила вақт ўтказган бир зот учун андак ором вақти бўлғон сабабдин, оз ҳам бўлса бир оз жисмға таскин бермак қасдида ярим кеча ором қилгил. Хулоса, бу ибодатни кечанинг^тамом ярми, яримдин бир оз зиёда ё бир оз кам ҳиссасида давом этдиргил ва бу ибодатда Қуръони каримт ниҳоятда эҳтимом ила оҳиста-оҳиста ўҳиғилки, ҳар бир ҳарфи соф эшитилсин, ҳар бир калимаси баробар тушунарли бўлсин.
Худо марҳамат қилурки, эй ҳабибим, Биз анқариб санинг устингга шҳоятда оғир бир сўз юкини юклаймизки, ани кўтармак муҳобилида кечалар уйғониб ибодат қилмак ниҳоятда осон бўлиб қолур, яъш, бу икки-уч сура ила Аллоҳнингҳутлари ва иршодлари тамом бўлиб қолмас. Балки бундин кейин сураларва оятлар силсиласи давом этур. Қуръони карим суралари ва оятлари ҳақиқий қадр ва шарафлариға назаран вазни шҳоятда оғирдур ва қиёмат куни аъмоли мезонийда ҳам ҳар нарсадин зиёда оғир бўлур. Ҳадиси шарифларда собитдурт, Қууръони карим нозил бўлиб турган соатда саййиди олам пайғамбаримиз вужуди мубораклариға ваҳй оғирлиги тушар эрди. Қиш кунлари тамом жисмлари терға ғарқ бўлур эрди. Агар бирор жонворға мшшбтурган бўлсалар, ул жонвор кўтаролмас эрди. Бир кун ваҳй тушиб турган соатда муборак сонлари ҳазрати Зайд ибн Собит сонлари устида эрди. Ҳазрати Зайдға шундоҳ маълум бўлур эрдики, ҳозир сонлари эзилиб, тилка бўлур.
Парвардигор иршод қилурки, кечаси уйқу роҳатин ташлаб намоз ва тиловат учун турмак осон иш эмасдур. Ниҳоятда оғир ва мушкул амалдур. Ибодатға муваффақ бўлғон банда нафс каби улуғ бир душманни оёқ остиға олиб эзган ва поймол цилган бўлур. Анинг учуш бу амалға рози бўлмас, қўлидин келган қадар уриниб маҳрум қилмакка кўшиш қилур. Ва ҳам кечҳурун қилинган дуо ва зикр тамом дилдия чикур, ул вақт дил ила тил бир-бириға мувофиқ бўлур, зикр ви муножотда беназир лаззат пайдо бўлур, қилинган зикр ва дуо алфози дуруст адо топур.
Эй ҳабибим, кундузи халққа таблиғ ва таълим, иршод ва ҳидоят каби улуғ ишлар ила машғул турурсан. Бу узун машғулот асносида зикр ва хилват учун фурсат тополмассан. Анинг учун кеча муножоти зиёда ҳолингға муносибдур. Эмди кечалар қиём қилгил ва кундузларда ҳам ҳамиша Парвардигоринг номин тил ва дилингдин қўйматл. Зоҳирда Худо ҳукмларин халҳқа таблиғ ила масруб бўлсанг ҳам, ботинда бир лаҳза ҳам Андин ғофил бўлмагил. Чунки, бутун жаҳоннинг Илоҳи, Машриқ ва Мағриб Молики,.кеча ва кундузнинг Ҳолихр. санинг Парвардигорингдур. Сан Ани ўзинг учун корсоз ва вакил билгил. Ва ҳар бир ишингда Ангагина умид қилгилки, Ул меҳрибон, ҳамма хожатингни раво қилур ва ҳамма ишингни осон қилур. Кофирларнинг санинг ҳақингда бу фолчи жодуюр ва мажнун деб қилган бўҳтонлариға сабрирлгил ва тҳоятда ҳатмона суратда яхшилик ила аларни ўзингдин узоқ қилгил. Ҳақ ва садоқатни ёлғон дегувчи давлатмандларки, давлатлариға мағрур бўлиб бу тариқа адабсизлик ҳилурлар, аларни Манинг ўзимға қўйиб бер, Ман ўзим алардин интиқом олурман, ҳачон олурман ва нечук рлурман — Ўзим билурман. Алар Ман 'берган неънат ила мастдур, алар неъмат бергувчиларин унутгандурлар, анинг учун шукр мақомида куфрға миниб олгандурлар. Сан алар учун изтироб чекма ва бироз муҳлат бер ва сўнгра боцгилки, оқибатлари нечук бўлур. Алар каби нофармонлар учун Манинг ҳузуримда ўтдин бўлғон кишанлар бордур ва жаҳаннам каби ўт зиндони бордур ва егувчилар халқумлариға тиқилиб озор берадирган таомлар бордур. Яна азоб бордурки, ул ниҳояшда зиҳри ўткир илонлар ва чаёнлар азобларидур. Бу хабар қилинган азоб ул куни бўлурки, анда ерларға зилзилалар пайдобўлур, ернинг шиддатлик ҳаракатидин тоғлар ўз жойларидин алоҳида бўлурлар. Зшзилашнг асаридин пора-пора бўлиб, ҳар ер-ҳар ерға тўпланган ҳавм тўдалариға ўхшаб қолурлар. Эй инсонлар, Манинг одатим шулдурки, қачон бир тоифа гумроҳ бўлиб йўлдин чиқса, ани огох қилмак қасдида бир пайғамбар юборурман, паиғамбар насиҳатиға қулоқ солмасалар азобға солуртн. Бу кун ўшал одапгимға мувофиқ сизларға ҳам пайғамбар юбордимки, ул сизларнинг ҳар бир яхши ва ёмон амалларингизға шоҳид бўлур ва бу пайғамбарларингиз бошқа пайғамбарлардин ноиб бўлур, анинг китоби ила сизларға таълим бермас. Балки ўзинингбир муапақпл ппйғпмбарлик нп китоби бордур. Чунончи, Фиръавннинг ўзиға ва жамоасиға Мусо алайҳиссаломни мустақил пайғамбарлик ва мустақил китоб ила юборган каби сизларға ҳам ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалоши Қуръот карим каби муқаддас ттоб ила юбордим. Лекин Фиръавн ҳазарти Мусоға итоат қилмади ва осий бўлди. Оқибат ани ниҳоятда бераҳмона азобға гирифтор қилдим, дунё ва охират расволигиға дучор этдим. Ҳазрати Мусоға одобсизлик крлган Фиръавн ва анинг жамоасини гирифтор қилган Худоингиз сиз каби тамоми анбиё сарвари ҳазрати Муҳаммад Мустафоға беадаб ва осий бўлғонларни тутмасми?
Эй нодонлар, сизлар кофир бўлиб туриб ҳам будунёда азоб қилинмай турганингизға мағрур бўлманглар, будунёда сацланиб қолсангизлар ҳам охиратда нечукқутила олурсизлар, ул куннинг даҳиютидин ҳамма ниҳоятда паришон бўлур, ҳеч ким бир-бириға боҳолмас. Ёш-ёш болалар ул куннинг хавфидин соч ва сақоли оқ қари инсонларға ўхшаб қолурлар, ул кун осмонлар ёрилур ва Парвардигори олам ваъдаси вужудға келур. Мункирлар наҳадар инкорлик қилсинлар ва акрдин узоқ фаҳмласинлар, ўз кўзлари ила кўргач, ночор қолурлар.
Бу Қуръони карим тамоми инсонлар учун умумий насиҳатдур. Ҳар ким ўз фойдасини мулоҳаза қилса ва бу насиҳатни қабул қилиб Парвардигорин ризосин ахтарса, Рабби ила топишур йўллари кенгдур, равшан ва тўғридур. Ҳиммат қилса мақсадиға етур ва маҳбубиға восил бўлур.
Худои таоло бу сурашхнг охирида пайғамбаримизға марҳамат қилурки, эй ҳабибим, сан ва санинг асҳобинг Аллох таолонинг ҳукмиға риоя қилиб, бутун йил кечалари намоз на тимтшит қиём қилдингизлар, гоҳо учдин иккисини Манинг ибодатим ва муножотим ила ўтказдингизлар, бу нарса ҳаммаси Парвардигорингға маълумдур, лекин кеча ва кундузнинг миқдорини Аллоҳ таоло ўзи билур, анингучун бумасалаш енгил хрлди, сизларни афв этди ва жонларингизға раҳм қилди. Эмди сизлардин ким хохласа, кечаси хохлаган ваиупда турсин ва хохлаган миқдорида Қуръони тримдин тиловат қилсин ва таҳажжуд намозини ўз шавқ ва рағбати ила ўқисин.
Аллоҳ таолоға бу нарса ҳам маълумдурт, баъзиларингиз бемор бўлурсизлар, баъзиларинтз Аллоҳ ризоси учун жиҳод қилурсизлар, шул ҳолларнинг ҳар бири мақбул бир узрдур, эмди сиз Қуръони тримдин муяссар бўлюн миқдорш ўқинглар ва намозларингизни мукаммал адо қилинглар, закотларингизни тамом беринглар. Мана бу нарсаларни давом этдирмак ила ҳар бир саодат қўлға келур. Ҳар бир яхши амалки дунёда қилурсизлар, бу амалларингиз зое бўлмас. Аиинг учун бир улуғажр берилур. Эмди ҳамиша яхши амалларни зиёда қилмакка ижтиҳод этингва Аллоҳдин ул амаллар асносида бўлғон камчилик ва хатолар учун мағфират талаб қилинг. Чунки ҳар нечук комил бир инсон ўз ибодат ва тоатин бехато қилдим, деб даъво қила олмас. Мағфират талаб қилувчилар учун Аллоҳ таоло ғофурдур ва мағфиратдин маҳрум этмас. Илоҳий, бу ожиз бандангни ҳам ўз мағфиратингдин маҳрум этмагил ва раҳматингдин четлатмагил. Бу каломи покинг ҳурматидин яхши бандаларинг ила баробар яхши маҳшар насиб этгил.