close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

074. Муддассир (ўралиб олган) сураси

МАККАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 56 ОЯТДУР
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, нихоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Эй чодирға ўралғувчи! 2. (Ўрнингдин) тур ва қўрқит! 3. Ва Парвардигорингни улуғла! 4. Ва кийимингни пок тут! 5. Ва нопокликдин узоқ бўл! 6. Ва кўпайтириб олмак ниятида эхсон қилма! 7. Ва ўз Парвардигоринг хукми учун сабр қил! 8. Вақтики сур(най)ға дам урилса, 9. ул нарса ул кун мушкул бир кундур. 10. Кофирларға осон эмасдур. 11. Қўйиб бер Мани ва Ман ёлғиз яратган бандамни (ки, яратдим) 12. ва бердим Ман анга кўп мол 13. ва ҳозир тургувчи ўғилларни 14. ва ҳар қисм асбобни анга тайёр қилиб бердим. 15. Яна зиёда беришимни тамаъ қилур. 16. Ҳаргиз бўлмас, ул Бизнинг оятларимизға албатта мухолифдур. 17. Анқариб ани дўзах (тоғиға) чиқарурман. 18. Албатта ул фикр қилди ва дилида тўхтатди. 19. Ўлдирилсин, нечук қарор тўхтатди! 20. Яна ўлдирилсин, нечук қарор тўхтатди! 21. Сўнгра боқди. 22. Сўнгра юзини тириштирди ва зиёда тириштирди! 23. Кейин юз ўгирди ва такаббур қилди. 24. ва деди: "Эмас бу Қуръон аввалдин келиб турган жодудин бошқа нарса! 25. Ва бу инсоннинг сўзигинадур!" 26. Эмди Ман ани дўзахға солурман! 27. Ва нима билдирди сангаки, нимадур ул дўзах (сақар)? 28. На боқий қолдирур ва на қўйиб берур, 29 куйдиргувчидур одамларни. 30. Анга муқаррардур ўн тўққиз (фаришта). 31. Ва Биз дўзах мувакилларини фаришталардингина қилгандурмиз. Ва аларнинг ададларини кофирлар учун фитнаға сабаб қилдук, токи бегумон бўлсинлар аслий китобийлар ва зиёда бўлсин мўминларнинг иймонлари. Ва десинлар ул жамоаки, дилларида беморлик бордур ва кофирларки: "Аллоҳ мақсади бу мисолдин нима?" Шул тариқада Аллоҳ хоҳлаган кишини гумрох қилур ва хоҳлаган кишини хидоят қилур ва хеч ким билмас Парвардигорнинг лашкарини Ўзидин бошқа ва бу нарса одамлар учун фақат насиҳатдур. 32. Ҳаргиз эмас, қасамдур ойға! 33. Ва кечаға, вақтики орқасини ўгирса. 34. Ва сабоҳ (тонг)ға, вақтики равшан бўлса. 35. (Дўзах) албатга балолардин биридур. 36. Инсонларни қўрқитгувчидур, ул кишиники, 37. хохлар сизлардин илгари бўлмакни ё кейин қолмакни. 38. Ҳар бир жон ўз қилмиши ила гаровдадур, 39. ўнг тарафликлардин бошқаларки, 40. алар боғларда бўлурлар, савол қилишурлар бир-бирлари билан 41. гуноҳкорлар холлари ҳақида: 42. "Сизлар нима нарсадин дўзахи бўлдинглар?" 43. Дерлар алар: "Бизлар намоз ўқиғувчилардин эмас эрдук 44. ва таом бермас эрдук мискинға 45. ва беҳуда сўз қилғувчилар ила биз ҳам беҳуда сўз қилур эрдук 46. ва ёлғон дер эрдук жазо кунини, 47. токи ўлим бизға келгунға қадар". 48. Эмди фойда қилмас аларға шафоатчиларнинг шафоати. 49. Эмди нима бўлди аларғаки, насиҳатдин юз ўгирдилар. 50. Гўё алар ҳуркогич эшакларға ўхшарларки, 51. шердин қочибдурлар. 52. Балки алардии ҳар бир киши шуни хоҳларки, анга очиқ сахифалар берилсин. 53. Ҳаргиз бўлмас! Балки алар охиратдин қўрқмаслар! 54. Ҳаргиз бўлмас! Албатта бу насиҳатдур, 55. хар ким хохласа бундин насиҳат олур. 56. Насиҳат олмаслар агар Худо хоҳламаса; Улдур ул зотки, Андин қўрқмак лозимдур!

Бу сура номи сурат ул-муддассир бўлиб, муззаммил сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Бу сурани мутолаа қилишдин аввал муззаммил сурасин ибтидосин мутолаа қилмак лозимдур. Парвардигор бу сурада ҳазрати рисолатпаноҳ саллалоҳу алайҳи ва салламға хитоб қилиб, иршод қилурки, эй ваҳийнинг оғирлигидин ва фариштанинг ҳайбатидин ўзини чодирға ўраб олгувчи ҳабибим, изтиробға тушмагил ва ором тўшагида ётмагил, ўрнингдин тургил ва қавмингни Худи азобидин қўрқитгил, куфр ва маъсиятнинг ёмон оқибатидин огоҳ қилгил. Парвардигорингни улуғлик ила ёд қилгил ва азматин баён қилгилки, Анинг такбир ва таъзими ҳар бир ибодатнинг асосидур. Кийган кийимингни ва либосингни пок тутгил, намоз каби ибодатларда либоснинг поклиги шартдур. Бадандин алоҳида кийимнинг таҳорати шарт бўлғон мақомларда баданнинг ҳамма, жойнинг ҳам пок бўлмоғи зарурдур. Баъзи муфассирлар либос таҳоратидин мақсуд нафанг беҳуда ахлоқдин поклиги дебдурлар ва баъзилари зоҳирий ва бояшний нопокликдин сақланмак дебдурлар. Сўнгра бешинчи оят мазмуни ҳам айнан шулдур. Лекин баъзи ривоятларда анинг мазмуни азоби Илоҳийға сабаб бўладирган ҳар бир амалдин узоқ бўл, бутларға, ширкка маъсията ва ҳар қисм нопокликка яқин келмагил, деган бўлур дебдурлар.
Эй маҳбуб, агар бир кимсаға эҳсон ва карам қилсанг, яъни, дирҳам, динор ё мол ва мато берсанг, ёки илм ва ҳидоят ила мадад ва иона қилсанг, анинг эвазиға андин зиёдаға талаб бўлмагил, балки ҳар на берсанг беғараз ва безваз бергил. Ва дин ахкомин етказишда ҳар қисм азият ва меҳнатларға дучор бўлсанг, анга сабр ва бардош килгил. Парвардигоринг ҳукмиға мунтазир тургилки, санинг улуғ мартаба ва мақомингда сабр ва таҳаммул муносибдур.
Вақтики Исрофил алайҳиссалом сурға дам урсалар ва қиёмат қоим бўлса, ул кун тамом шиддат ва даҳшат ила тўлган бир кун бўлиб, кофирлар учун ниҳоятда оғир бўлур. Ул кун алар учун ҳеч бир енгиллик ва осонлик насиб бўлмас, тобора қийинчилик ва мушкулликка дучор бўлурлар. Ул кун қиёматға ишонмаганлар ҳоллари ниҳоятда афсус қиларлик ҳол бўлур. Мусулмонларға ортиқча қийинлик ҳосил бўлмас, агар бўлса ҳам бир оз муддатдин сўнг, иншоаллоҳ, осонликка чиқурлар.
Эй ҳабибим, кофирлар азиятидин хотиринг ранжида бўлмасин. Хусусан шарнинг сардорлари бўлғон ношукр Валиддин ваанинг санинг ҳақингда қилган тадбир ва макрларидин ғам чекма, ани Ўзимға ҳавола килгилки, анинг адамин оламға Ман келтирганман. Туғилган соатида на моли бор эрди, на лашкари ва на асбоб ва авроти бор эрди. Балки дунёға ёлғиз келди ва биргина хонадонда танҳо тарбия топди. Сўнг Ман анга кўп мол ва давлат ато қилдим ва ҳамиша хизматида ҳозир тургувчи ўғил фарзандлар марҳамат қилдим ва мақом мартабасиға муносиб ҳар жисм зарурий асбобларни ҳозир қилиб бердим. Халк ўртасида иззати баланд бўлди, тамом Қурайш қабиласиға соҳиби маслаҳат бўлди. Ва аларға ҳоким бўлиб, шуҳрат топди. Ул бадбахт бу қадар иззат ва неъматға соҳиббўла туриб, ўз Парвардигорин танимади ва шукрин адо қилмади, балки бутларга чўқинмакда давом этди, мол ва давлатини зиёда қилмакка тамаъ қилур. Муфассирлар дебдурларки, Валид ибн Муғайра бутун араб қавмин мумтоз сардори эрди, халқ ани ваҳид (ягона) дер эрди. Анинг баробарида давлатманд киши йўқ эрди, ўн ўғил фарзанди бор эрди. Алар ҳамиша анинг хизматида ҳозир эрдилар. Бир мажлисға борса ҳамма ўғиллари баробар борур эрдилар. Андин мажлисда шавкати яна ортур эрди. Атроф жонибдаги савдо ишларин чокарлар ва ходимлар қилур эрдилар, болалариға ҳожат қолмас эрди. Ҳазрати саййиди олам саллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннат неъматларидин баён қилсалар, дер эрдики, Муҳаммаднинг сўзи рост бўлса, охиратда ҳам ман иззат топурман, анда ҳам неъматдин зиёда ҳисса олурман. Анинг бу журъат ва беадаблигига Парвардигор жавоб бериб, Марҳамат қилурки, ҳаргиз бўлмас, чунки ул кофир Бизнинг оятларимизға мухолифдур, ҳар ким Қуръон оятлариға хилоф қилур, анинг учун охиратда жаннат неъматларидин насиб йўқдур, балки Биз ани дўзахға солурмиз ва дўзахда ўтдин бўлғон тоғ устиға тирмашиб чиқмакка таклиф қилурмиз, сўнгра ул Манинг азобим ила тоғ устиға чиқиб етганда, яна қулатиб тушурурмиз, сўнгра яна чиқмакка таклиф қилурмиз. Шул тариқа ҳар қисм азобларға дучор қилурмиз. Муфассирлар дебдурларки, бу оятлар нозил бўлғондин сўнг Валиднинг мол ва асбоблариға нуқсон ета бошлади, охир тамом давлатдин жудо бўлиб, хор-зорлик ҳолда ўлиб кетди.
Бир кун Валид пайғамбаримиз С.А.В хизматлариға мушарраф бўлди. Ул жаноб анга Қуръондин бир неча оят ўқиб эшитдирдилар, қалби Қуръондин бир оз таъсирланди. Лекин Абу Жахл лаънати ани ўз холиға қўймай, йўлдин чиқарди. Сўнгра Қурайш жамоасида ғулғула пайдо бўлдики, агар Валид ҳам мусулмон бўлса, мушриклар учун ниҳоятда расволик ва мағлубият бўлур. Сўнгра жамоа катталари тезда бир ерға жам бўлдилар, ҳазрати расул ҳақларида бир номуносиб ном ва лақаб тўқимак учун гуфтугў бошладилар. Бирлари шоир, яна бирлари фолчи, дедилар. Валид дедики, ман шеър фанида моҳирдурман, Қуръон шеър эмасдур. Фолчиларни ҳам яхши билурман, Муҳаммад фолчи эмасдур. Сўнгра сардорлари дедилар: "Санинг ўз раъйинг надур; нима ном берсак халқ ишонур?" Валид деди, ман бир оз фикр қилай ва бир қарорға келай, сўнгра сизларға баён қилай. Шундоқ деб чеҳрасин бузиб, ўй ўйлаган одам каби бурилиб ўтирди. Кейин дедики, Муҳаммад Қуръон деган нарса каломи Илоҳий эмас, Бобилликлардин (Вавилония) колган эски жодудур, инсон тўқиган сўздур, аввалдин нақл бўлиб келиб турган сеҳрдур. Мана шувоқеани Парвардигор бу тарзда баён қилурки, бадбахт Валид Қуръонға ва расули акрамға С.А.В ном қўймак ва ўз қавмини хурсанд қилмак учун фикр килди ва дилида бир номға тўхтади. Ҳалок бўлсин ва лаънатимға дучор бўлсин ул кофирки, нечук ном кўйди ва қандоқ қарорға келди. Яна ҳалок устиға ҳалок бўлсин, нечук шарм қилмай қарор чиқарди, қавмиға ваъда берди. Валиднинг бу сўзиға жавоб ўрнида Борий таоло марҳамат қилурки, эй ҳабибим, сан ғам чекма, ани дўзахт солурман, қилган кибр ва саркашлигин жазосин берурман. Дўзахда дўзахиларға азоб бериб турмак учун 19 адад фаришта муқаррар ва муайян қилингандур.
Ушбу оят тафсирида тафсир уламолари ҳар нав изоҳ ва баёнлар қилибдурлар, дебдурларки, дўзахда дўзахийларға азобучун тайин қилинган фаришталарнинг сардорлари 19 ададдур. Чунки дўзахда бериладирган азоб 19 қисм бўлур. Ҳар қисм азоб учун бир бошлиқ муқаррардур. Ҳар бошлиқ қўл остида беҳисоб фаришталар ҳозир бўлур. Буларнинг ҳаммаларин бошлиқлари Молик деган фариштадур, бутун жаҳаннам ва анинг мувакиллари ул фаришта ҳукмиға итоат қилурлар. Кофирлар бу оятларни эшитгач, 19 адад бўлишиға таажжуб килур эрдилар. Парвардигор аларнинг бу таажжублариға жавобан иршод қилурки, кофирлар дўзах мувакиллариға нечук қаршилик қила олурлар, алар инсонлар эмас. Ман аларни фаришталардин муқаррар килгандурман. Фаришталарнинг қувват ва тоатлари ҳаммаға маълумдур. Чунончи, Лут алайҳуссаломнинг адабсиз қавмларин тамом шаҳарлардин биргина фаришта бир кўлида кўтариб ағдариб ташлагандур. Бир фаришта 100 минг инсоннинг қила олмайдирган оғир ишини лаҳзада килиб кўюр. Биз аларнинг ададларини 19 қилмакда инсонларни имтиҳон қилурмизки, қайси бирлари эшитиб қўрқур, огоҳ бўлур ва қайси бирлари масхара қилиб бепарво бўлур. Ҳам бу ададда Ўзимизға маълум ҳикмат яшириндур. Бу ададни китобийлар эшитсалар, Қуръони каримнинг ҳақ эканлигиға яқин келтирурлар. Мусулмонларнинг иймонлари янада зиёда бўлур. Китобийлар ва мусулмонлар ҳаргиз шак қилмаслар, Қуръони карим баёнида бирор хато бордур, балки жазм эътиқод қилурки, Қуръон баёни ҳақ ва ростдур. Лекин диллари бемор мунофиклар ва кофирлар дерларки, бу тариҳа мисол келтирмакда Аллоҳ таолонинг нима мақсади бордур. Аларға жавоб шулдурки, шул тариқа имтиҳонлар ила Аллоҳ хоҳлаган бандасини гумроҳ қилур ва хоҳлаган бандасини тўғри йўлға солур. Аллоҳ тарафидин азоб учун жаҳаннамға муваккил қилинган фаришталар 19 адад бўлишларидин анинг лашкарин ҳисоби номаълумдур. Ўзидин бошқа бир кимса Парвардигорнинг лашкарларин қанча эканлигин била олмас.
Бусўзлар, яъни, дўзахнинг баёни ва анинг мувакилларин зикри умумий насиҳатдур, тамоми инсонлар учун ибратдур, токи муваффақ бандалар эшитиб, ғафлатдин уйғонсинлар ва қиёмат учун ўзларин омонда колсинлар. Лекин ноаҳл инсонлар учун бу Китоб ҳаргиз фойдали эмас. Чунки аларда саодатға аҳлият йўқдур.
Парвардигори меҳрибон яна иршод қилурки, ҳар бир жон, яъни, ҳар бир инсон қиёмат куни ўз қилган амали ва қилмиши ила гирифтор қилинур, гўё жони амалин бадалида маҳбус қолур. Магар ул тоифаки, мийсоқ (аҳд) кунида Одам алаайҳиссаломнинг ўнг тарафларидин чиқибдурлар ва дунёда тўғри йўлда юрибдурлар ва маҳшарда арши Илоҳийянинг ўнг тарафида бўлибдурлар, алар гаровда қолмаслар, балка жаннатда бўлурлар. Алар бир-бирлариға саволлар беришиб, гуноҳкорлар аҳволларидин таҳҳиқ қилурлар. Парвардигор марҳамат қилурки, эмди шафоатчилар шафоатлари аларға фойда бермас, чунки аларға шафоатға қобилият ва аҳлият йўқдур. Алар иймон келтирмадилар, балки куфрлари ила фасод қилдилар. Кофирлар шафоатға мустаҳиқ эмасдурлар. Агар бир кимса алар ҳақларида шафоат тақдим этса, қабул килинмас.
Эй ҳабибим, бу кофирларға нима бўлди? Шул қадар қўрқинчлик воқеалар, таъсирлик ваъз ва насиҳатларни эшитиб туриб, яна Қуръони каримдин ва андаги фойдалик танбиҳлардин юз ўгирурлар ва истифода қилмаслар. Балки саҳрода юрган ҳуркович ёввойи эшаклар шер овозидин қочган каби булар ҳам расули акрам с.а.в ўқиб эшитдирган Қуръондин қочурлар. Балки аларда шул таманно бордурки, Аллоҳ таоло аларнинг ҳар бирлариға алоҳида хусусий очиқхат юбориб даъват қилсин? Бу нарса ҳаргиз бўлмас! Балки алар охиратға ишонмаслар ва андин қўркмаслар. Бу тариқа номуносиб талабларға ижобат қилинмас. Бу Қуръони карим умумнасиҳатдур, хоҳлаган инсон андин фойдаланур, лекин андин баҳра ва файз ҳосил бўлиши Аллоҳ хоҳлаган бандаларға бўлур. Анинг ҳукми ва хоҳиши ғолибдур. Хавф ва қўрқинчға мустаҳиқ зот Улдур, Андин қўрқмак лозимдур. Бандаларин гуноҳ ва хатоларини мағфират қилғувчи ҳам Улдур, анинг учун Андин мағфират талаб қилмак лозимдур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase