close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

094. Шарҳ сураси

Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.
Бу сураи карима «Шарҳ», «Алам нашроҳ» ва «Иншироҳ» номлари билан ҳам аталади. Ҳаммаси ҳам суранинг биринчи оятдаги «Алам нашроҳ» таъбиридан олинган. «Шарҳ» сўзи кенгайтириш маъносини билдиради.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1. Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?
2. Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?
3. У  сенинг елкангни босиб турган эди.
4. Ва сенинг зикрингни юқори кўтардик.
5. Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир.
6. Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир.
7. Фориғ бўлсанг, ибодатига урингин.
8. Ва фақат Роббингга рағбат қил.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase