ИсламОнлайн.Уз
2/206 Мунофиққа Алловдан қўрққин дейилса, уни кибру ҳаво тутади. Жаҳаннам унга етарлидир.
Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн ал-Аввом ибн Хувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусой, ал-Асадий куняси Абу Бакр. Абу Хубайб эди, деганлар ҳам бор. Ўзи ҳам, отаси ҳам саҳобий. Унинг отаси жаннат башорати берилган ўнта саҳобанинг биттаси.
Қатъий далиллар билан собит бўлган кичик ва катта гуноҳларни ҳалол дейиш куфрдир. Гуноҳни енгил ҳисоблаш, уни мубоҳ деб билиш ҳам куфрдир.
Бизнинг наздимизда раҳбарлик мерос билан эмас, балки адолатли ва солиҳ инсонлар танлови билан собит бўлади. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг раҳбарлигини тўғри деган барча уламолар шу фикрга келган.
Баъзи фақиҳлар айтади: “Бидъат куфр, бидъатчи кофирдир. Чунки бидъат ҳаром. Ким бунга эътиқод қилса, ҳақиқатда уни ҳалол санаган бўлади ва кофир бўлади”. Баъзи фақиҳлар айтади: “Бидъатчи кофир эмас. Бунинг далили Абу Ҳанифадан (розияллоҳу анҳу) нақл қилинган ривоят, яъни Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) айтди: “Ҳавои нафс аҳлларининг гувоҳлиги қабул қилинади”.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар: “Кўз тегиши ҳақдир” (Бухорий, Мишкотул-Масобих, ж. 11, с. 494, Ҳ ;:4432).
Абу Атиядан ривоят қилинди: «Молик ибн ал-Ҳувайрис масжидларимизга келиб бизлар билан суҳбатдош бўлиб турар эди. Бир кун намоз вақти киргач, унга: «Олдинга ўт!» дедик. Шунда айтди: «Бирорталарингиз олдинга ўтсин, мен нима учун олдинга ўтмаганимни сизларга айтиб берайин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кимки бир қавмни зиёрат қилса, уларга имом бўлмасин. Уларга ўзларидан бирор киши имом бўлсин», деганларини эшитганман».
Таърифи: [Аимма] сўзи луғатда "бошқалар эргашадиган кишилар" маъносини англатади (Ас-Сиҳоҳ. Лисонул араб. [ҳамза, м, м] моддаси.). Яъни халқ яхшилик ёхуд ёмонлик йўлида, ихтиёрий ё мажбурий тарзда эргашадиган шахслар - имомлардир.
...Масжид ибодат учун жой, даъват учун мадраса, ўзаро танишиш ўрнидир. Шу сабабли Ислом масжидларни кўпайтириш, обод этишга ва эътиборли бўлишга чорлаган. Бу амалларни бажарганларга улуғ савобларни ваъда қилган, ҳатто ҳадисда қуйидагича башоратлар берилган:
Мусулмон эркак аёлга, мусулмон аёл эркакка ўзини ўхшатмайди. Чунки ҳар бир жинс ўзини бошқа жинсга ўхшатиши Ислом шариатида ҳаромдир. Жамиятда эркак кишининг ўз сифат, хусусият, вазифалари борлиги каби, аёлнинг ҳам ўз сифат, хусусият ва вазифалари бордир. Икковларининг орасидаги бу фарқ ташқарида ҳам, ичкарида ҳам йўқ бўлмаслиги лозим. Шу сабабдан Ислом бундай иш қилганларга қаттиқ таҳдид қилган.
Шариати Исломийя жамиятнинг ишларида-ибодатларидан, муомалаларидан, одобларидан ғофил бўлиб қолмайди, балки у шахсни жамият биносининг ғишти ёки тирик жасаднинг бир аъзосидек қабул қилади.
Саъд ибн АбуВаққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, мен Аллоҳ азза ва жалла йўлида қон тўккан биринчи кишиман. Албатта, мен Аллоҳ йўлида ўқ отган биринчи кишиман. Ўзимни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бир гуруҳда душманга қарши курашаётганимни кўрганман. Ўшанда биз дарахт ва ток баргларидан бўлак ҳеч нарса емасдик. Ҳатто оғизларимиз чети яра бўлиб кетган. Ҳар биримиз худди қўй ва туя каби ҳожат чиқарарди. Бани Асад мени динда маломат қила бошлади! (Агар улар айтаётган гап рост бўлса,) у ҳолда мен (яхшиликдан) аниқ маҳрум бўлибман, зиён кўрибман, амалим бекор кетибди”.