close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
11.06.2020 13:36

Португалия, Туркия ва Саудия Арабистони Жаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши томонидан тайёрланган хавфсизлик протоколларини биринчилардан бўлиб амалга оширди, дея хабар беради Euronews. Ташкилотнинг баёнотида айтилишича, тегишли сертификатлаш саёҳатчиларга гигиена ва соғлиқни сақлаш халқаро стандартларига жавоб берадиган дам олиш жойини танлашга ёрдам бериши керак.

26.02.2019 17:09

Эрон Ислом Республикаси дунёнинг энг яхши сайёҳлик марказлари ўнлигига киради. Бу ҳақида Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик ташкилоти раҳбари Али Асгар гапириб берди. У мамлакат ғарбий қисмидаги диққатга сазовор жойларни кўрсатиб ўтди ва деди: "Мамлакатнинг ғарбий қисми ноёб табиий ва тарихий имкониятларга эга бўлиб, бу минтақаларда туризмни ривожлантириш учун самарали қадамлар қўйилган, чунки мамлакатнинг ғарбий вилоятлари жуда юқори туристик салоҳиятга эга. Бу бандликни таъминлаши ва мос равишда иқтисодиётни рағбатлантириши мумкин".

08.10.2018 02:44

Туризм бўйича Федерал агентлик (Ростуризм) Россияда мусулмонлар учун маданият ўчоқлари бўйлаб саёҳатларни оммалаштиришни режалаштирмоқа. Ростуризм раҳбари Олег Сафоновнинг сўзларига қараганда, "Россия муқаддас қадамжолари" лойиҳаси Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган маданий мерос объектлари ва диний маданият обидаларига туристлар эътиборини жалб қилишга йўналтирилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase