Неожадид маслаги ҳақида
Ўзбек жамиятининг энг асосий муаммоларидан бири – Ўзбекистонда на онгли фуқаролар, на жўяли ижтимоий-сиёсий институтлар мавжудлигидир. Юзаки қараганда, фуқаролар ҳам бор, ижтимоий-сиёсий институтлар ҳам бордек, лекин бу ерда гап (1) ҳукмрон элита манфаатида эмас, жамият манфаати учун ишлайдиган нисбатан барқарор институтлар ҳамда (2) ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қила оладиган, маъсулиятни ҳис қила оладиган лаёқатли ватандошларнинг йўқлиги ҳақида кетмоқда.
Жадидлар отаси - Исмоилбек Гаспринский (1851-1914)
Исмоилбек Гаспринский Русия жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси эди. Туркистонда XIX асрнинг охирларидан кўзга ташланган янгиланиш ҳаракатлари кўп жиҳатлари билан шу номга, унинг «Таржимон» газетасига келиб боғланади. Ва ушбу даврдан эътиборан XX асрнинг 20-йилларига қадар фаолият кўрсатган бирор туркистонли зиёли йўқки, бу номни четлаб ўгган бўлсин. Шу сабабли, унинг ижодий фаолияти ва айниқса, маслак-интилишлари билан танишиш Туркистон жадидчилиги ва жадид адабиётининг шаклланиш ҳамда ривожланиш босқичларинигина эмас, умуман мазмун-моҳиятини англашда, йўналишларини белгилашда ҳам бениҳоя муҳим аҳамиятга эга.
Бизни кемиргувчи иллатлар
Бизни кемиргувчи иллатлар деганда, захму маразними гумон этарсиз? Ёинки, сил, силария ва махавликними дерсиз? Йўқ, андан ҳам ямонроқ ва андан ҳам жонхарош, бевоя, хонавайрон ва ғариб этгувчи бир дард, биз — туркистонийларни шаҳри ва қишлоқи ёйинки ярим маданий, ярим ваҳший синфларимизғача истило этиб, бутун тириклигимизға сорилгон ва бизни инқирозға ва таҳликаға ва жаҳаннамға юмалататургон тўй, азо исминдаги икки қаттол душманни дерман.
Ўт арава тўғрисида
Ўт арава демакдан мақсадим автўмўбиль эканлигини билсангиз керак. Халқимиз «автўмўбил»ни ўт арава дейдур. Мен бу мақоламда ўт араванинг фазилатларидан гапирмакчи эмасман. Йироқ йўлни яқин, қийин ишни осон қилиш учун ўт арава жуда керак нарса, фойдалик муюм. Лекин бу мақоламда бошқа нарса тўғрисида гапирмакчиман.