ҲУМАЙНИЙ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 269 марта кўрилди
Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Мусавий Ҳумайний, Эроннинг атоқли дин ва давлат арбоби, Эрондаги Ислом инқилоби раҳбари. 1900 йилда мамлакатнинг Арок шаҳри яқинидаги Ҳумайн қишлоғида туғилган. Арок ва Қум мадрасаларида ўқиган, кейин мударрислик қилган. 50-йилларда Оятуллоҳ унвонини олган. Шоҳ ҳокимиятига қарши бўлгани учун 1963 йилда қамалган. Кейин Туркия, Ироқ ва Франсада муҳожирликда яшаган. Ўша ерда туриб Эрондаги Ислом инқилобий ҳаракатига раҳбарлик қилган. 1979 йилда Эронга қайтган. Эрон Ислом Республикаси ташкил топганидан кейин расман унинг диний раҳбари бўлган. Бир неча асарлари бор. 1989 йилда Қум шаҳрида вафот этган.