ҲУМАЗА
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 134 марта кўрилди
Луғатда «бўҳтончи» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг бир юз тўртинчи сураси номи, Маккада нозил қилинган, 9 оятли. Унда тўплаган мол-дунёси билан қувониб, ўша моли ўзларини ҳар қандай бало-офатдан сақлайди, деб ўйлайдиган ва ҳадларидан ошиб бировларнинг обрўсини тўкиб юрадиган ғийбатчи-бўҳтончи кимсалар албатта дўзах азобига дучор қилинишлари ҳақида сўз юритилади.