close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲУДАЙБИЯ СУЛҲИ

Ҳижратнинг олтинчи (милодий 628) йили зулқаъда ойининг биринчи душанбасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча асҳоб билан Байтуллоҳ зиёрати учун Маккага йўл оладилар. Аммо улар маккалик мушрикларнинг қаттиқ душманлигига дуч келишди. Шунда эркак-аёл барча асҳоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда Ислом йўлида урушиб, жон фидо этишга у зотга байъат қилишди. Бу байъат Ризвон байъати ёки Ҳудайбия байъати, деб ном олди. Бундан саросимага тушган мушриклар Пайғамбар алайҳиссалом билан сулҳ тузиш учун ҳайъат юборишди. Ҳудайбия қудуғи номини олган қишлоқда тарихда мусулмонларнинг биринчи сулҳи қабул қилинди. Ўн йилга мўлжалланган сулҳда шу муддат мобайнида бир-бирига ҳужум қилмаслик, Каъба зиёрати, бир-бирлари томонга ўтганларга муносабат каби масалалар қамраб олинган эди. Бу шартнома ҳам сиёсий, ҳам диний аҳамиятга эга бўлишига қарамай, у уч йилгина амалда бўлди. Қурайшийлар унга ҳурматсизлик кўрсатиб бузишди ва бу ҳол Макка фатҳ қилинишига йўл очди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase