close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲУД АЛАЙҲИССАЛОМ

Аллоҳ таоло томонидан Од қавмига элчи қилиб юборилган пайғамбар номи. Қавм ўзини халққа Аллоҳ, деб танитган ҳукмдори Шаддодга ва бутларга топиниб, ҳақ йўлдан адашган эди. Шаддод жаннатга қиёс қилиб Ирам шаҳрини барпо қилган ва унга Боғи Ирам деб ном берган эди. Ҳуд алайҳиссалом даъватларига Шаддод қавми қулоқ солмади. Улардан фақат қирқ кишигина иймон келтирди. Шунда Аллоҳ таоло кофир қавмни шиддатли шамол билан батамом ҳалок қилди. Шаддод қурдирган боғ яксон бўлиб қуриди. Фақат иймон келтирган кишиларгина нажот топишди. Қуръони каримда Ҳуд алайҳиссалом ҳақида Ҳуд сураси бор, унда Ҳуд қавми ҳақида маълумот берилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase