close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲИЖОЗ

Арабистон ярим оролининг энг муҳим қисми бўлган ўлканинг номи. У Ямандан шимолда ва Нажддан ғарбда жойлашган. Бу ерга Ямандаги сингари хуш иқлим ва яшиллик, Ҳазаралмавт каби ҳосилдорлик, Ҳас ва Форс кўрфазига ёндош шарқий туманлардагидек нефт бойлиги, шунингдек Наждга хос яхши иқлиму нефт конлари насиб этмаган экан. Ҳижоз ўз воҳаларига, Мадина ва Тоифда боғлари ҳамда ўсимликлари учун товхоналарига эга, ҳар ҳолда у  Арабистоннинг энг камбағал  қисми ҳисобланади. Шунга қарамасдан ҳанузгача арабларнинг ғоят муҳим вилояти бўлиб қоляпти.  Макка ва Мадинадек иккита Ислом шаҳри унинг тасарруфида. Макка ҳатто Исломдан илгари ҳам муқаддас жой ҳисобланиб, Арабистоннинг турли бурчакларидан зиёратчилар оқими унга томон оқиб келаверган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase