ҲИЖОБ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 165 марта кўрилди
Луғатда «парда, тўсиқ, яширинган» маъноларини англатади. Истилоҳда муслима аёлларнинг авратларини (яъни юз ва қўллари учидан ташқари ҳамма жойини) номаҳрам эркаклардан тўсишлари, яширишлари «ҳижоб» дейилади. Ана шу мақсадда кийиладиган кийимлар ҳам шу ном билан аталади. Аёлларга ўраниш ҳижрий 4 йилда (милодий 626) зул-қаъда ойида Қуръони карим ҳукми билан фарз қилинди (Нур, Аҳзоб суралари).