ҲАҚ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 145 марта кўрилди
Аллоҳ таолонинг гўзал, муқаддас исмларидан бири Ҳақдир. Ҳар бир тўғри нарса ҳам, ҳар бир кишининг ҳалол йўл билан қўлга киритган ҳуқуқи ёки мулки ҳам «ҳақ» дейилади. Бунинг кўплик шакли «ҳуқуқ»дир. Ҳар бир ҳуқуққа муқобил бурчлар ҳам бор. Инсон яшаш ҳуқуқига, шаън ва қадр-қиммат ҳуқуқига эга. Ҳар бир инсон ҳуқуқларга эга бўлиш билан бирга бошқа барча шахсларнинг ҳуқуқларини ҳам тан олиши керак. Ҳақни ҳеч қачон ўзгартириб бўлмайди. Куч ишлатиш ва бошқа ҳаракатлар ҳақдан устун бўла олмайди. Поймол бўлган ҳақ бу дунёда юзага чиқмаса, охиратда албатта рўёбга чиқади. Ҳақнинг акси «ботил»дир.