close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲАШР

Луғатда «жамлаб сургун қилиш» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг эллик тўққизинчи сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 24 оятдан иборат. Сура меҳвари (ўқи) яҳудийлардан Бани Назир қабиласининг хиёнаткорлиги сабабли ўз диёридан сургун қилинишини, Ислом тарихида «Бани Назир ғазоти» номи билан қолган ғазот тафсилотини баён қилиш атрофида айланади. Шунинг учун ҳам бу сура шундай ном олган. Сура саҳобаи киромларнинг таъриф-тавсифлари, Қуръони каримнинг қадр-мартабаси ҳақидаги оятларни ҳам ўз ичига олган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase