close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲАНИФ

Луғатда «чин эътиқоддаги, тақводор» маъноларини англатади. Исломгача бўлган даврда турли қабила бутлари ва санамларга сиғинишни рад этган, яккахудоликка астойдил иймон келтирган, зоҳид ва тақводор, аммо яҳудийлик ёки насронийликка қўшилмаган ва Иброҳим алайҳиссалом динларида бўлган кишилар «ҳанифлар» деб аталган. Қуръони каримда Иброҳим алайҳиссаломнинг ўзлари «ҳаниф» деб номланган. Милодий саккизинчи-тўққизинчи асрлардан бошлаб ҳаниф кўпинча «мусулмон», ҳанифлик дини эса «Ислом» маъносида қўллана бошлаган. Сўфийлар ҳам ўзларини ҳаниф деб аташади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase