ҲАНДАҚ ҒАЗОТИ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 191 марта кўрилди
Ҳижратнинг 5 йили, милодий 627 йили Макка мушриклари Абу Суфён бошчилигида Мадинани қамал қилиб, мусулмонларга қарши ўн минг қўшин билан жангга киришади. 300 кишилик Ислом жангчилари Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бошчиликларида уларга қарши чиқишади. Мадина ташқарисига саҳобий Салмон Форсий таклифи билан ҳимоя ҳандақ (чуқур)лари кавлашади. Уч ҳафталик қамалдан сўнг Абу Суфён қўшинлари Мадинани ололмай орқага чекинади, жанг мусулмонлар ғалабаси билан тугайди. Шунинг учун бу «Ҳандақ ғазоти» деб ном олади. Душман лашкарлари турли қабилалардан ташкил топгани учун Ҳандақ ғазотига «Аҳзаб ғазоти» номи ҳам берилган.