ҒОШИЯ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 126 марта кўрилди
Луғатда «ўраб олувчи» деган маънода, Қуръони каримнинг саксон саккизинчи сураси номи, Маккада нозил қилинган, 26 оятли. Сура барча халойиқни ўз даҳшати билан ўраб оладиган қиёмат куни рўй берадиган воқеа-ҳодисаларни баён қилиш билан бошлангани учун шундай номланган. Бу сурада ҳам Еру осмондаги ҳар бир мавжудот ягона Яратувчининг + Аллоҳ таолонинг борлигига далолат қилиб туриши таъкидланади.