close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҒОФИР

Луғатда «мағфират қилувчи» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг қирқинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 85 оятдан иборат. Сура аввалида ушбу Қуръонни нозил қилган Аллоҳнинг бир неча сифатлари, жумладан Ғофир сифати санаб ўтилгани учун у шундай номланган. Бу сурада ҳам бошқа маккий суралардаги каби исломий ақида атрофида сўз юритилиб, Ҳақ билан ботил, иймон билан туғён ўртасидаги Одам Ато давридан буён давом этиб келаётган кураш илоҳий қалам билан чизиб берилади. Унда Фиръавн хонадонидан бўлган ва ўзининг Аллоҳ таолога иймон келтирганини сир тутиб юрган бир мўмин кишининг қиссаси келтирилгани учун уни «Мўмин» сураси деб ҳам аташади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase