close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖ

Қуръони каримнинг Каҳф ва Анбиё сураларида зикр этилган бузғунчи қавмнинг номи. Уларнинг бузғунчилигидан безиган қавмлар Зулқарнайндан ўзлари билан Яъжуж ва Маъжуж ўртасида мустаҳкам ва улкан тўсиқ-радм қуришни сўрашган. Зулқарнайн қурган радм-девор туфайли улар бузғунчилардан омонда бўлишади. Имом Муслим, Термизий, Ибн Можа, Аҳмад, Абу Довудлар ривоятида ҳам Яъжуж ва Маъжуж ҳақида хабарлар келган. Ақоид уламолари ана шу ҳақдаги ояти карима ва ҳадиси шарифларни мукаммал ўрганиб, қуйидаги хулосани айтадилар: «Яъжуж ва Маъжуж кўп сонли бир қавм бўлиб, уларнинг чиқиши қиёмат аломатларидандир. Улар ер юзини фасод ва харобага тўлдирадилар. Уларнинг қачон чиқишини эса Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч бир зот билолмайди».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase